• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Селин Дион жиддий ташхисдан кейин қандай яшаяпти?

    Дунёга машҳур канадалик қўшиқчи Селин Дион — турмуш ўртоғи ва шахсий менежери Рене Анжелил билан ҳаётининг бахтли дамларида дунёга келтирган 3 ўғилнинг онаси. 10 йил аввал Ренега саратон ташхиси қўйилган ва Дион эрига ғамхўрлик қилиш учун карьерасида танаффус қилган. Унинг касаллиги ва ўлими хонанданинг соғлиғига путур етказди.

    Селин Дионнинг мусиқий продюсер Рене Анжелил билан учрашуви 1980 йилда, у ҳали 12 ёшли қизалоқ бўлганида, онаси билан бирга унинг эшиттиришига келганида содир бўлган. Селиннинг ниҳоятда оҳангдор овозини эшитган Рене беш йил ичида уни юлдузга айлантиришини айтади. Охир-оқибат шундай бўлиб чиқди, аммо кейинги кўп йиллар давомида хонанданинг нафақат мусиқий қобилиятлари ривожланди, балки шу билан бирга унинг устозига бўлган муносабати ҳам ўзгарди.



    Гарчи уларнинг ҳис-туйғулари ўзаро бўлса-да, Рене бу муносабатларга узоқ вақт қаршилик кўрсатди — у оилали эди, касбий муносабатларни шахсий муносабатлар билан аралаштириб бўлмайди, деб ҳисобларди, бундан ташқари, Селин ундан 27 ёш кичик эди. Бироқ рафиқаси билан ажрашгандан сўнг Рене ўз ҳис-туйғуларини яширишни лозим топмади ва севгилисининг 25 ёшга тўлиши муносабати билан унга турмуш қуришни таклиф қилди.

    Уларнинг ижодий иттифоқи муваффақият келтиришда давом этди ва қўшиқчининг машҳурлиги ошишига ҳисса қўшди, лекин Селин фарзанд кўришни хоҳларди. Рененинг эса режалари бошқача эди, унинг фикрича, фарзанд туғилиши карьерасига тўсқинлик қилиши мумкин эди. Селинда депрессия бошланди. Вазият шу даражага бориб етдики, у машинасининг гаражига қамалиб, ис газидан тўйиб нафас олиб, ўз жонига қасд қилишга уринди.

    Бу эрини хавотирга солиб қўйди ва уни гастрол сафарига жўнатиб, бу ҳақда албатта ўйлаб кўришга ваъда берди. Аммо Селин ўша гастрол сафарини Рененинг томоғида хавфли ўсма аниқлангани сабабли тўхтатишга мажбур бўлди. Эрининг даволаниши узоқ йиллар давом этди, улар фарзанд кўришга ҳаракат қилишди, аммо фақат 2001 йил январь ойида Селин ўғил фарзанд дунёга келтиришга муваффақ бўлди, унга отасининг шарафига Рене-Шарл Анжелил деб исм қўйишди.

    Тўнғич фарзанди туғилгач, отаси яна 15 йил яшади. Бу вақт ичида Селин ЭКУ ёрдамида яна икки ўғил — эгизаклар Нелсон ва Эддини дунёга келтирди. У ҳар доим ўзини оналик учун яратилган деб ҳисоблаган ва фарзанд кўриш унинг учун катта бахт бўлган. У кичкинтойлар билан шуғулланишни, уларга китоб ўқиб беришни, расм чизишни, кечаси эртак айтиб беришни яхши кўрарди. Бироқ тўнғич ўғлининг энг қийин ўсмирлик даври турмуш ўртоғининг ҳаёти учун курашаётган ва унинг ҳар бир кунини ўлимдан қайтариб олган пайтга тўғри келди.

    Рене-Шарл Анжелилнинг қийин даври

    Рене Анжелил 2016 йил бошида, тўнғич ўғлининг 15 ёшга тўлишига бир неча кун қолганда вафот этди. Уларнинг кенжа ўғиллари бу пайтда беш ёшда эди. Отасининг дафн маросимида Рене-Шарл таъсирли мотам нутқини сўзлаб, шундай деди: 

    “Сиз менга кўп яхши хотиралар қолдирдингиз, уларни укаларим катта бўлганида баҳам кўришим мумкин”.

    Селин Дион турмуш ўртоғининг ўлимини оғир қабул қилди, аммо қўшиқ айтишни давом эттириш керак эди, чунки у касалликнинг сўнгги йилларида саҳнага чиқмади ва оиланинг молиявий аҳволи сезиларли даражада ёмонлашди. Отасининг дафн маросимидан бир неча ой ўтгач, Рене-Шарл онасига Billboard Music Award маросимида ҳамроҳлик қилди ва унга мукофотни шахсан ўзи саҳнада топшириб, ойисини ҳайратда қолдирди.

    Рене-Шарл болалигида спорт билан шуғулланган, голф ва хоккей ўйнаган, мусиқага умуман қизиқмаган. Отаси вафотидан икки йил ўтгач, у университетга ўқишга кирди ва ота-онасининг уйини тарк этди, шундан сўнг Селин Дион ўғли билан муносабатларида муаммолар бошланди. У ҳеч қачон бу ҳақда омма олдида гапирмасди, қийинчиликларни ўзи енгишга ҳаракат қиларди, бу шунчаки боланинг ўтиш давридаги инжиқликлари, бунинг устига севимли отасининг ўлимини бошдан кечирган, деб ўзини ишонтирарди.

    Аммо кўп ўтмай ОАВда Рене-Шарл Анжелил ўзига тўқ яшамаётгани, кўп вақтини шубҳали давраларда зиёфатларда ўтказаётгани, отасидан қолган меросни сахийлик билан сарфлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Бўш юрган журналистлар унинг қандай автомобиль, соат ва телефон сотиб олишини, саёҳатга қанча пул сарфлашини кузатиб боришди. Унинг онаси матбуотдаги чиқишларга ҳеч қандай изоҳ бермас ва ҳар бир қулай вазиятда ажойиб фарзандлари борлигини айтарди.

    Селин Дион тўнғич ўғли мусиқа билан шуғулланаётганини билгач, бу унинг учун мутлақо кутилмаган воқеа бўлди. Рене-Шарлнинг айтишича, унинг ўзи муваффақиятга эришмоқчи ва онасининг ёрдамисиз ном чиқармоқчи бўлган, шунинг учун унинг иккита қўшиғи Биг Тип тахаллуси остида Канада чартларининг энг юқори поғонасига кўтарилгунга қадар ўз иштиёқини сир сақлаган.

    Рене-Шарл ижроси онасига жуда ёқди, гарчи у ижтимоий тармоқларда ўзининг ҳақиқий исмини ошкор қилганидан сўнг, унга нисбатан доимий равишда салбий фикрларга дуч кела бошлади. Кўпчилик уни машҳур онасидан анча узоқда деб ёзган ва у мустақил равишда бирор нарсага эриша олганига шубҳа билдирган. Баъзилар унга шарманда бўлмасликни ва мусиқа билан шуғулланишни тўхтатишни маслаҳат беришди. Аммо у ғаразгўйларнинг фикрларига эътибор бермасликка ҳаракат қиларди, айниқса, онаси ўғлининг мусиқага бўлган иштиёқини қўллаб-қувватларди.

    Эҳтимол, бир қатор муаммолар Селин Дионнинг соғлиғини заифлаштирган бўлиши мумкин. У ўзини йилдан йилга ёмон ҳис қиларди ва 2022 йилда масъулиятли гастрол сафаридан олдин унга камдан кам учрайдиган неврологик касаллик ташхиси қўйилди. Бу жуда кам — миллиондан бир ҳолатда учрайдиган мушаклар қаттиқлиги синдроми ташхиси қўйилди. Гастролни кечиктиришга, кейин эса уни бутунлай бекор қилишга тўғри келди.

    Хонанданинг тўнғич ўғли учун бу яна бир зарба бўлди, у энди шифокорлар саҳнага чиқишни қатъиян тақиқлаган ва кўпроқ вақтини оилада, тинч муҳитда, яқинлари орасида ўтказиши маслаҳат берилган онасининг ҳаёти учун тўлиқ жавобгар эканлигини англади.

    2024 йил февраль ойида Рене-Шарл онасига “Гремми” мукофотини топшириш маросимида ҳамроҳлик қилди, у ерда мухлислар олқишига сазовор бўлди ва илиқ кутиб олишгани учун барчага миннатдорчилик билдирди. Июнь ойида эса “Мен Селин Дионман” ҳужжатли фильмининг премераси бўлиб ўтди, унда хонанда бир қатор очиқ интервьюлар бериб, ўз ҳаёти ва бошига тушган синовлар ҳақида сўзлаб берди.

    У премерага катта ўғли Рене-Шарл билан бирга келди, унинг ёрдами билан саҳнага чиқди ва йиғилган мухлислар олдида нутқ сўзлади. Селин Дион ўз ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди, томошабинларга касаллик бошланишини ташхис қўйилишидан анча олдин ҳис қилганини, аммо ўз аҳволини сир тутганини тан олди, чунки у ишлаши, фарзандларини тарбиялаши керак эди.

    Аммо вақти келиб, у касалликни ортиқ яшира олмай қолди. Оғриқ шу даражага етдики, мушаклари тортишиб, қовурғаларини синдириб қўйиши мумкин эди. У болаларига бор гапни айтиб, уларни тинчлантиришга ва шундай ҳолатда яшашни ўрганишига ваъда беришга мажбур бўлди. Ҳозирда у шифокорлар ёрдамида ваъдасининг устидан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Селиннинг сўзларига кўра, ўғиллари унинг асосий таянчи ва суянчиғига айланган, тўнғич ўғли билан бўлган барча тушунмовчиликлар ва унга нисбатан билдирилган салбий фикрлар эса ўтмишда қолган.

    10 феврал, 10:55   Изоҳ (0)   11976
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев оиласида янгилик, Тошкентдан ҳовли излаётган Муниса Ризаева, отасининг яна бир қиёфадошини топган Зоҳиршоҳ Жўраев 

    10 феврал, 09:53

    Италиялик олимлар тухум қайнатишнинг идеал рецептини ишлаб чиқди 

    9 феврал, 18:40

    Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашди: актёр тилдан қолган ва оила аъзоларини таний олмаяпти

    8 феврал, 21:09

    “Золушка учун уч ёнғоқ” фильмидаги Золушка ва Шаҳзоданинг суратга олиш майдончасидаги севгиси қандай якунланган?

    8 феврал, 15:25

    Жоан Роулингни отаси ёқтирмаган, Деми Мур ғилайлиги учун масхара қилинган: болалиги ўта оғир ўтган жаҳон юлдузлари (фото)

    8 феврал, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.