Жангари фильмларда қаҳрамонлар кўпинча тирилиб, ўқ яраларидан омон қолиб, қулаган бинолар остидан чиқиб кетишади. Лекин баъзан катта экран ортида ҳам шундай ҳолатлар юз бериб туради. Машҳур Голливуд актёрларнинг юраклари турли сабаблар билан уришдан тўхтайди. Аммо замонавий тиббиёт, ҳаётга бўлган кучли ирода ва омад туфайли улар яна ҳаётга қайтиб, ҳеч нарса бўлмагандай кинода рол ижро этишни давом этишади. Ушбу мақолада кино юлдузлари ҳаётида содир бўлган шундай воқеалар ҳақида сўз боради.
Боб Оденкирк — суратга олиш майдончасида юрак хуружига учради

2021 йил июль ойида, “Яхшиси Соулга қўнғироқ қилинг” сериалининг сўнгги мавсуми суратга олинаётганда, 58 ёшли Боб Оденкирк бирданига ҳушини йўқотди.
Яхшиямки, майдондаги машинанинг юкхонасида дефибриллятор билан тиббиёт ходими бўлган. Жамоанинг бошқа аъзолари юрак ва ўпка реанимациясини бошлашга улгурди. Аммо Бобнинг аҳволи яхшиланмагач, тиббиёт ходими актёрни ҳаётга қайтариш учун дефибрилляторни уч марта қўллашга мажбур бўлди. У айтишича, учинчи натижа жуда муҳим бўлган.
Агар “Ҳеч ким” фильмидаги яхши жисмоний ҳолатим, шунингдек, актёрлар ва жамоанинг тезкор ҳаракатлари бўлмаганда, мен ҳозир бу ерда бўлмасдим, дейди Оденкирк.
Воқеадан сўнг Боб Оденкирк соғлиғини тиклаш учун шифокорлар назоратида бўлди ва бир неча ой ичида “Яхшиси Соулга қўнғироқ қилинг” сериалининг сўнгги мавсумини якунлади. Ушбу ҳодисага қарамай, Боб фаолиятини давом эттирди ва ҳозирги кунда янги лойиҳаларда фаол суратга тушмоқда.
Жереми Реннер — қор тозалаш машинаси остида қолиб, мўжиза билан омон қолди

2023 йилнинг 1 январида Жереми Реннер Невада штатидаги уйининг яқинида даҳшатли бахтсиз ҳодисани бошдан кечирди. У қўшнисининг қор ичида қолиб кетган машинасини чиқаришга ёрдам бермоқчи бўлганида, оғирлиги 6 тоннадан ортиқ бўлган қор тозалаш трактори тасодифан унга қараб ҳаракатлана бошлади ва актёрни босиб кетди.
Реннер 30 дан ортиқ суяк синиши, ўпка ёрилиши ва кўкрак қафасининг шикастланиши каби жуда оғир жароҳатлар олди. Шифокорларнинг айтишича, Жереми клиник ўлим ҳолатини бошдан кечирган ва унга жуда омад кулиб боқди — тезда вертолёт билан шифохонага олиб кетилиб, фавқулодда ёрдам кўрсатилди.
У реанимацияда 12 кун оғир аҳволда ётди.
Клиник ўлим пайтида мен сокинлик ва завқни ҳис қилганман, вақт ва макондан ташқарида эдим. Қайтишни хоҳламадим ва уйғонганимда шифокорнинг юзини кўриб, бир оз ҳайрон қолдим, дейди Жереми.
Қийинчиликларга қарамай, Реннер бу тажриба учун тақдирдан миннатдор бўлиб, у уни иродали қилганини, ҳаёт ҳамда қадриятларни бошқача англашга ёрдам берганини айтди.
Жароҳатлар оғир бўлишига қарамай, Жереми соғайиб, 2024 йилда яна суратга олишларга қайтди. Унинг воқеаси жасорат ва чидамлилик рамзига айланди.
Ал Пачино — COVID-19 асоратлари туфайли реанимацияда бўлди

COVID-19 пандемияси вақтида 84 ёшли афсонавий актёр Ал Пачино ҳаёт ва ўлим ўртасида қолди, чунки унинг юраги тўхтаб қолди.
Мен уйда ўтирган эдим, ўзимни ёмон ҳис қилдим ва бирдан ҳамма нарса кўз олдимдан ғойиб бўлди. Кейин билсам, нафас олишим қийинлашяпти ва юрагим ёмон уряпти, эслайди Пачино.
Атрофдагилар дарҳол шифокорларни чақиришди. Ҳимоя кийим кийган 6 нафар тез ёрдам ходими ва икки шифокор келди. Улар актёрда ҳеч қандай аломатларни топмай, дарҳол фавқулодда реанимацияни бошлашди.
Актёр шифокорларнинг “У қайтди. У шу ерда” деган сўзларини, қандайдир сув остида эшитгандек эслайди.
Бу сўзлар Ал Пачино юраги яна уришни бошлаган пайтда айтилган эди.
Кейинчалик актёр “оқ нур” кўрмаганини ва анъанавий “ўлим яқинлиги” тажрибасини бошдан кечирмаганини тан олди. Аксинча — фақат бўшлиқни ҳис қилган.
Шифокорлар расмий равишда юрак тўхтаганини тасдиқлашди ва актёрни ўлимдан қайтаришди.
Ал Пачино фақат ҳаётга қайтмади, балки кинода ишлашни давом эттирди ва 84 ёшида ота ҳам бўлди. Бу эса ҳақиқий афсонанинг камида тўққиз ҳаёти борлигининг яна бир исботи.
Жейми Фокс — инсульт, реанимация ва 20 кунлик кома

2023 йил апрель ойида маълум бўлдики, Жейми Фокс Атлантада “Яна ишда” фильми суратга олинаётган пайтда фавқулодда шифохонага ётқизилган.
Унинг оиласи актёрда жиддий тиббий ҳодиса юз берганини айтган, аммо тафсилотлар узоқ вақт сир сақланган.
Кейинчалик интервьюда Фокс миясида қон қуйилиши (инсульт) содир бўлганини айтди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, уни реанимацияга бўлимига ўтказиш керак бўлган ва у 20 кун давомида комада ётган. Ҳолати жуда оғир бўлгани учун шифокорлар унинг оиласига ёнида бўлишни маслаҳат берган, чунки у ҳеч қачон уйғонмаслиги мумкин эди.
Мен бир зум ҳушимни йўқотганман деб ўйладим, лекин кейин билсам, икки-уч ҳафта “муздек кома”да ётган эканман, сўнгра ҳаётга қайтаришган. Мен дўзахдан ўтиб, қайтиб келдим, дейди Фокс.
Кутилмаган ҳолатда, Фокс соғайиб, яна кинода ишлашни бошлади. Шифокорлар актёрнинг омон қолишини ақлга сиғмас даражада омадли ҳолат деб баҳолашди.
Жерард Батлер — суратга олиш пайтида чўкиб кетиб, нафас олмай қолди ва ҳаётга қайтарилди

“300 спарталик”, “Олимп қулаганида” каби фильмлари билан танилган актёр Жерард Батлер “Тўлқин забт этувчилари” (сёрфер Жай Морярти ҳақидаги биографик фильм) суратга олинаётган пайтда деярли ҳалок бўлишга сал қолган.
Воқеа Калифорния шимолида, улкан ва хавфли тўлқинлари билан машҳур бўлган Маверикс нуқтаси яқинида юз берган.
Бир саҳнани суратга олаётганида, Батлер сёрф тахтасидан тушиб кетади ва улкан тўлқин уни босиб қолади. У сув остига чўкиб, кучли гирдобларда бир неча марта айланган. Нафас олишга уринган актёрни сув пастга қайта-қайта тортиб кетган.
Вазиятни қирғоқдан кузатаётган сёрфинг бўйича инструкторлар зудлик билан ёрдамга ошиқади ва Батлерни сувдан ҳушсиз ҳолда чиқариб олади.
Актёрнинг ўзи бу воқеани ҳаётидаги энг даҳшатли лаҳзалардан бири деб эслайди. У шундай деган:
Мени сувдан чиқаришгач, зудлик билан ҳаётга қайтаришга киришишган, ҳаттоки дефибриллятор ҳам ишлатишган, чунки мен нафас олмаётган эканман. Жуда жиддий ҳолат бўлган, дейди у.
Ҳаётга қайтгач, Батлер бир кун давомида шифокорлар назоратида касалхонада қолади. Тез орада тикланиб, суратга олиш майдонига қайтади ва фильм устидаги ишни якунлайди.
Бу воқеа унинг ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартирган ва ҳар бир онни қадрлашни ўргатган.
Изоҳ (0)