• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +16°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    Голливуд ўзининг қизил гиламлари ва журнал муқовалари билан мукаммаллик иллюзиясини яратади, лекин бундай идеаллик ортида кўпинча шафқатсиз ҳақиқат яширинган бўлади.

    Анорексия шунчаки “идеал танага” интилиш эмас, балки руҳий касаллик бўлиб, шунга ўхшаш касалликлар орасида энг юқори ўлим даражасига эга. Ҳатто муваффақият тимсоли бўлиб кўринадиганлар ҳам унинг қурбони бўлишади.

    Машҳурларнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар ҳар қандай сўздан кўра аниқроқ гапиради. “Лара Крофт” фильмидаги образи билан куч ва энергия рамзи бўлган Анжелина Жолини ҳозирги фотосуратларда таниб олиш қийин: унинг чарчаган юз хусусиятлари ва мўрт қиёфаси ҳайратга эмас, балки ташвишга сабаб бўлмоқда.

    Фото: Pinterest

    Бир пайтлар ўз танасига бўлган ишончни тимсол қилган Кристина Агилера энди кийимлари унинг ғайритабиий озғинлигини таъкидлайдиган ҳолатда пайдо бўлади.

    Бу ўзгаришлар “интизом” ёки “онгли танлов” натижаси эмас, балки ижтимоий тармоқларда камдан-кам кўрсатиладиган курашнинг оқибатидир.

    Анорексия одамни кучли қилмайди — у уни соғлиқ, қувонч ва баъзан ҳаётдан маҳрум қилади. Гўзаллик грамм ёки сантиметр билан ўлчанмаслиги керак. Анорексия билан тўқнашган юлдузлар ҳикоялари бизга ҳар бир “идеал” кадрнинг ортида оғриқ яшириниши мумкинлигини эслатиб туради. Ҳақиқий гўзаллик — бу матодан кўринадиган қовурғалар эмас, балки ҳаётнинг барча хилма-хиллигини қадрлаш қобилиятидир.

    Анорексия

    Анорексия шунчаки “овқатдан бош тортиш” эмас. Бу қўрқув ва назорат ўртасидаги мураккаб рақс бўлиб, унда тана жанг майдонига, ақл эса шафқатсиз қўмондонга айланади. “Нерв анорексияси” каби тиббий атамалар ортида миллионлаб шахсий фожиалар яширинган, уларнинг ҳар бири “Агар мен идеал қоматга эга бўла олсам-чи?” деган сезилмайдиган фикр билан бошланади.

    Анорексия иллюзиялар устаси. Суяклар тери остида кўриниб турганида ҳам, мия “Яна бир оз оз” деб такрорлайверади. Бу қайсарлик ёки эътиборни жалб қилиш истаги эмас. Бу Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, ёш аёллар ўлими сабабларининг топ 5 талигига кирадиган руҳий касалликдир.

    Фото: Instagram

    Лекин эркаклар ҳам, стереотипларга қарамай, унинг қурбонига айланишмоқда — бугунги кунда ҳар тўртинчи анорексия ҳолати йигитларда ташхис қилинмоқда.

    Олимлар ҳали ҳамон анорексияни нима қўзғатиши ҳақида баҳслашади. Генетика, стресс, мукаммалликка интилиш, травмалар, жамият босими — буларнинг барчаси анорексияга олиб келиши табиий. Лекин “Идеал қоматлилар”га сиғинувчи ижтимоий тармоқлар, заҳарли диеталар, ташқи кўриниш ҳақидаги изоҳлар — ҳатто “Семирибсизми?” деган ажойиб саволлар ҳам қўзғатувчи омил бўлиши мумкин.

    Анорексия ҳеч кимни аяб ўтирмайди. Юрак уриши секинлашади, суяклар зичлиги пасаяди, сочлар тўкилади, тери туклар билан қопланади – тана исинишга ҳаракат қилади. Аёлларда ҳайз кўриш тўхтайди, эркакларда эса тестостерон даражаси пасаяди. Аммо энг даҳшатлиси — мия. Очлик нейронларни ўлдиради, депрессия, ташвиш ва танқидий фикрлаш қобилиятини йўқотишга олиб келади. Ёпиқ айлана тортилади: вазн қанча кам бўлса, овқатдан қўрқув шунчалик кучли бўлади.

    Шифо топишга интилиш соғликда муаммо борлигини тан олиш бошланади. Даволаниш эса психиатр, диетолог ва терапевтлардан иборат шифокорлар гуруҳни талаб қилади.

    Шунингдек бемор яқинларининг қўллаб-қувватлаши ҳам бу касаллик билан курашишда жуда муҳим: “Ўзингни қўлга ол” каби иборалар ўрнига, “Мен сен биланман” ибораси беморни қутқаради. Улар жуда заифлашади ва курашиш ёки ҳимояланишга тайёр эмаслар, шунинг учун уларга алоҳида муносабат талаб этилади.

    Ўз вақтида ёрдам олган беморларнинг 60% тўлиқ ҳаётга қайтади. Баъзан битта қадам кифоя қилади — қўл узатиш ва “Менга ёрдам керак” деб айтиш.

    Анжелина Жоли

    Фото: Instagram

    Жоли — дунёнинг энг машҳур актрисаларидан бири, унинг ҳаёти нафақат юлдузлик ва муваффақият билан, балки чуқур шахсий драмалар билан тўла. Унинг депрессия билан кураши 2007 йилда, онаси саратон касаллигидан вафот этганида бошланган. Бу йўқотиш Жоли учун кучли зарба бўлди, уни ўз қўрқувлари билан юзлаштирди.

    Худди шу касалликка чалиниш хавфи юқори эканлигини кўрсатган генетик тестдан сўнг, актриса кўпчиликни ҳайратга солган қарор қабул қилди: у онаси каби тақдирга дуч келмаслик учун кўкрак ва тухумдонларини олиб ташлади.

    Аммо бу унинг ҳаётидаги оғриқли кунларнинг бошланиши эди холос. 2016 йилда турмуш ўртоғи Бред Питт билан ажрашиш унинг ички азобларини янада кучайтирди. Собиқ эри унинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларни — тобора равшан бўлиб бораётган ғайритабиий ориқликни биринчи бўлиб сезди. У хавотир билан уни ҳаракатга чақирди, даволанишни бошлашини илтимос қилди, аммо Жоли БМТ элчиси вазифасини бажаришни ва хайрия ишларида қатнашишни давом эттирди, ўз эҳтиёжларини биринчи ўринга қўя олмади. Сурункали стресс ва тушкунлик ҳолатида у бўйи 169 сантиметр бўлган ҳолда атиги 37 килограмм оғирликда эди. Танасида таянадиган жойлар йўқолгандек эди гўё. Аммо у барибир фақат ишга эътибор қаратди, соғлиғига аҳамият бермади.

    Вазият 2013 йилда Жоли “Малифисента” фильмига бош ролга таклиф этилганида ўзгаришни бошлади. Режиссёр Роберт Стромберг шарт қўйди: актриса ишга киришишдан олдин камида ўн килограмм вазн йиғиши керак эди. Бу Анжелина учун бурилиш нуқтаси бўлди, у ўз танасига ғамхўрлик қилиш зарурлигини англай бошлади.

    Фото: Google Images

    Кейинги беш йил ичида у аста-секин соғлом вазнга қайтди ва ниҳоят ўзининг овқатланиш тартибининг бузилиш сабаблари ҳақида очиқ гапиришга журъат этди.

    Бир нечта операциялар, яқин инсонини йўқотиш ва шахсий ҳаётдаги кутилмаган бурилишлар билан тўлган қийин ҳаёт даври унинг танаси ва руҳияти учун жуда оғир бўлди.

    Фото: Instagram

    Ҳаётининг янги босқичида турган Анжелина Жоли шунга ўхшаш синовларга дуч келган бошқалар учун жасорат ва кураш рамзига айланди. Унинг ҳикояси соғлиқни сақлаш ва тажрибаларни баҳам кўришдан қўрқмаслик муҳимлигини эслатиб туради.

    Кристина Агуилера

    Фото: Instagram

    Кучли вокал салоҳияти ва ёрқин саҳна имижи билан танилган Кристина Агуилера ўтган йили ҳақиқий ўзгаришни бошдан кечирди.

    Илгари қўшиқчининг қомати яхши шаклда эди, аммо ўзининг қиёфасини такомиллаштириш истаги уни вазнининг тахминан тўртдан бир қисмини йўқотишга олиб келган. Кристина мухлислари унинг юзидаги ўзгаришни биринчи бўлиб сезишди. Юз контурлари аниқроқ, жағ суяклари эса сезиларли бўлиб қолди, бу унинг олдинги имижи фонида ҳайратланарли кўринарди.

    Фото: Instagram

    Аста-секин унинг танаси ҳам сезиларли ўзгаришларга учради ва Агуилера жуда нозик аёлга айланди. Аммо Кристина вазн йўқотиш жараёнида махсус препаратлардан фойдаланганини қатъиян рад этади.

    Интервьюларнинг бирида у ўзининг кундалик рационини 1600 калория миқдорига камайтирганини очиқчасига айтди. Қўшиқчи ширинликлардан воз кечди, уларни мева ва сабзавотлар билан алмаштирди, бу унинг соғлом овқатланишга ўтишидаги муҳим қадам бўлди.Унинг турмуш тарзидаги ўзгаришлар фақат диета билан чекланмади. У фаол равишда бокс ва ёга билан шуғулланди, бу унга нафақат жисмоний шаклини, балки психологик ҳолатини сақлашга ёрдам берди. Унинг жадвалида ҳафтада 3-5 марта бўладиган куч ва кардио машғулотлари белгиланган. Ижобий ўзгаришларга қарамай, мухлислар чалкашликда қолмоқдалар. Интернетда Агуилера анорексия билан касалланган ва диабетни даволаш учун кенг тарқалган препарат ёрдамида вазн йўқотаётгани ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда.

    Фото: Instagram

    Аммо хонанданинг ўзи барчасини рад этади. Ҳозирча унинг ўзгаришлари ортида нима борлиги номаълум, лекин битта нарса аниқ — юлдуз ўзининг ташқи кўринишидан норози.

    Виктория Бекҳэм

    Фото: Instagram

    Машҳур футболчи Девид Бекҳэмнинг рафиқаси ва афсонавий Spice Girls гуруҳининг собиқ солисти Виктория Бекҳэм ўзининг истеъдоди ва услуби билан доимо эътибор марказида бўлган. Аммо унинг мода дунёсига бўлган иштиёқи ва замонавий гўзаллик стандартларига мослашишга интилиши баъзи хавотирларни туғдиради.

    Виктория ёшлигида гуруҳда фаол қатнашган пайтлари соғлом кўринишга эга эди. Аммо ҳозирда у ҳаддан ташқари озғин, бу унинг жисмоний ҳолати ҳақида баҳс-мунозараларга олиб келади.

    “Гўзал бўлиш — бу озғин бўлиш” деган шиор кўпинча носоғлом одатларга айланиб кетади ва кўпчилик Виктория учун формага кириш истаги анорексия чегарасига етган деб ҳисоблайди.

    Фото: Instagram

    Ўзининг стандартларини юклайдиган жамият кўпинча аёлларга босим ўтказади ва уларни эришилмайдиган идеалларга интилишга мажбур қилади. Виктория ҳам гўзаллик нафақат ташқи кўриниш, балки ички ҳолат эканлигини унутиб қўйган кўринади.

    Аллегра Версаче

    Фото: Instagram

    Аллегра Версаче — бу мода, ҳашамат ва айтилмаган фожиалар дунёсига шўнғиб, қизиқиш уйғотадиган исм.

    Машҳур Донателла Версаченинг қизи, кўпинча подиумларнинг ёрқин чироқлари ортида яширинган ички жинлар билан курашнинг заиф рамзига айланди.

    Марҳум амакиси Жанни Версаченинг бойлигини мерос қилиб олган қиз, бойлик бериши мумкин бўлган ҳамма нарсага эга аммо у шон-шуҳратнинг қоронғи томонига дуч келди.

    Аллегра биринчи марта мода дунёсига кирганда, кўплаб ёш қизлар сингари, у ҳам мода саноат томонидан унга юклатилган идеаллар қурбонига айланди. Подиумларни забт этаётган мўрт моделлар билан ўзини доимий равишда таққослаб, тез суръатларда вазн йўқотишни бошлади.

    2009 йилда қариндошлари вазият танқидий нуқтага етганини англадилар: Аллегра вазни атиги 41 килограммга етди. Қиз асаб анорексиясини даволаш учун клиникага ётқизилди.

    Фото: Instagram

    У бир неча йил давомида жамоатчиликнинг кўзидан узоқда бўлиб, интенсив даволаниш муолажаларидан ўтди. Аллегра, ўзининг баъзи қўрқувларини енгиб чиққан ва ниҳоят ёруғликка қайтишга журъат этгандек эди.

    Бугунги кунда, унинг соғлиғи энди хавотирга солмаса ҳам, у ҳали ҳам жуда нозик кўринишга эга, унинг ташқи кўриниши оқсуяк хонимлар ҳақидаги афсонага қийинчилик билан мос келадиган даражада, у худди арвоҳдек кўринади.

    29 ёшга келиб, Аллегра на касб, на оила топди, бу унинг бойлиги унга бахт келтирадими деган саволни туғдиради. Унда фақат ўзининг шонли фамилиясининг сояси билан курашаётган, бой оиладан чиққан бахтсиз қизни кўриш мумкин.

    Келажакда Аллегра нафақат жисмоний соғлиқни сақлашга, балки ҳар бир инсон учун зарур бўлган ички хотиржамликка эришишига умид қиламиз.

    Унинг ҳикояси ҳақиқий бахт ва фаровонлик ҳар доим ҳам бойлик ва муваффақиятга боғлиқ эмаслигини, балки ўзини борича севишда ва ўзига хослигини қабул қилишда эканлигини эслатади.

    9 апрел, 20:15   Изоҳ (0)   39386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шоу-бизнес#Голливуд#Актриса#Саломатлик#Хонанда#Гўзаллик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Гўшт емайдиган жаҳон юлдузлари

    21.07.2020, 14:24

    Сталлоне, Шварценнеггер ва 90 йиллардаги бошқа машҳур Голливуд актёрларининг соҳибжамол қизлари (фото)

    05.04.2021, 20:21

    Ёши 40 дан ошган энг чиройли юлдузлар рейтингидан ўрин олган аёлларнинг гўзаллик сири нимада?

    13.04.2021, 12:42

    Онасининг соясида: ота-онаси туфайли машҳур бўлган Голливуд юлдузлари

    27.03.2023, 21:45

    Камерон Диас, Мей Маск ва китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган бошқа машҳурларнинг автобиографик асарлари (фото)

    12.09.2023, 11:51

    Ўзининг шахсий косметика брендига асос солган машҳурлар

    15.05.2024, 12:50

    Жеки Чан, Мэй Маск ва бошқа илҳомлантирувчи китоблар ёзган жаҳон юлдузлари

    06.09.2024, 12:39

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йохансон нима сабабдан ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслиги ҳақида сўзлаб берди

    13 март, 16:10

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Вертолёт парраги бошини узиб олган: фожиали тарзда ҳалок бўлган Голливуд юлдузлари

    27 март, 14:49

    Жаҳон юлдузларига икки томчи сувдек ўхшаши билан машҳурликка эришган инсонлар (фото)

    17 март, 10:15

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Жаҳон киноси юлдузи Энтони Ҳопкинснинг “Биз буни уддаладик, болакай” номли мемуар асари нашр этилди

    19 март, 11:25

    Rolls-Royce’дан тортиб Bugatti’гача: жаҳон юлдузларининг энг қимматбаҳо автомобиллари

    26 март, 10:50

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Ҳашаматдан қашшоқликка: ўз пулларини ҳавога совурган юлдузлар ҳикоялари

    26 март, 22:35

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Бевақт сўнган юлдузлар: ҳаётдан эрта кўз юмган Болливуд актрисалари

    1 апрел, 18:41

    Чиройли генетика: турк сериаллари юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишга эга?

    2 апрел, 11:48

    “Матрица” қаҳрамонлари нега қора кўзойнак таққан? Бунинг ўзига хос маъноси бор

    1 апрел, 16:40

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузи Меган Фокс тўртинчи марта она бўлди

    1 апрел, 21:50

    75 ёшли америкалик актриса Мерил Стрип турмушга чиқмоқда

    2 апрел, 10:26

    Instagram: Муниса Ризаева 15 дақиқада қанча пул топади? Мўмин Иброҳимовдан хавфли трюк, онаси ҳақида гапирган Зоҳиршоҳ Жўраев 

    2 апрел, 09:47

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат актёрлари 

    2 апрел, 14:50

    Арнольд Шварценеггер илк бор Forbes миллиардерлари рўйхатига киритилди

    2 апрел, 15:40

    “Ҳукм” турк сериали юлдузи Пинар Дениз биринчи марта она бўлди

    2 апрел, 20:45

    Голливуднинг бутун дунёда машҳур жангари фильмлар актёрлари ҳозир қандай кўринишда?

    3 апрел, 09:25

    Тошкентдаги хусусий клиникада реклама эвазига липосакция қилдирган блогер Комила Абдуқодировада операциядан сўнг некроз юзага келди 

    2 апрел, 22:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.