• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Сўнгги йилларда юрак-қон томир касалликлари инсонларнинг эрта вафот этишига асосий сабаб бўлмоқда: бутун дунё бўйича ҳар йили миллионлаб одамлар юрак хуружи ва инсульт оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

    Foto: The Day
    Фото: The Day

    Кўпинча инсульт ва юрак хуружига олиб келадиган ҳолат бу атеросклероз ҳисобланади. Атеросклероз — бу қон томирларининг ички деворларида холестерин қуйқаларининг ҳосил бўлиши бўлиб, улар қон айланишида тўсиқ ҳосил қилади ва натижада аъзолар ва тўқималарнинг кислород ҳамда озуқа моддалар билан таъминланиши ёмонлашади. Бундай қуйқалар вақт ўтиши билан қон томирларининг ички бўшлиғини торайтириб, ҳаёт учун муҳим органларга қон етиб боришини бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкин.

    Ушбу қуйқалар “ёмон” холестерин деб аталувчи паст зичликдаги липопротеинлардан (ЛПНП) иборат. Шунингдек, қонда “яхши” холестерин — юқори зичликдаги липопротеинлар (ЛПЙП) ҳам мавжуд бўлиб, улар ортиқча холестеринни қон томирларидан чиқариб, уларни қайта ишлаш учун жигарга олиб боради.

    Агар ушбу икки турдаги холестерин ўртасидаги мувозанат бузилса, юрак-қон томир касалликлари хавфи кескин ошади.

    Касаллик юзага келиш хавфи ва алоҳида эътибор талаб қилинадиган ҳолатлар

    Foto: The Day
    Фото: The Day

    Холестерин даражаси ёш ошган сайин ортиши ва ҳатто пенсия ёшига етмасдан ҳам кўпайиши мумкин.

    Сўнгги йилларда шифокорлар кўплаб инсонларда гиперхолестеринемия (холестерин миқдорининг ортиб кетиши)ни кузатмоқда. Бу касаллик тобора ёшлар, ўсмирлар, ҳаттоки мактабгача ёшдаги болаларда ҳам аниқланмоқда.

    Асосий хавф омиллари:

    • Ирсий мойиллик;

    • Нотўғри овқатланиш: трансёғлар ва оддий углеводларнинг ортиқча истеъмоли;

    • Ҳаракатсиз турмуш тарзи;

    • Чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмоли;

    • Сурункали стресс;

    • Қўшимча касалликлар (қандли диабет, юқори қон босими, семизлик).

    Касаллик белгиларининг аён бўлмаслик хавфи

    Холестерин миқдорининг юқорилиги яна бир хавф — унинг яширин, яъни симптомларсиз кечишини келтириб чиқаради. Кўплаб касалликлардан фарқли равишда, гиперхолестеринемия йиллар давомида ҳеч қандай белгиларсиз ўтиши мумкин.

    Шунинг учун инсонларда соғлиғи жойида деган ёлғон таассурот шаклланади: кўпчилик ўзида холестерин муаммоси борлигини билмайди ва фақат юрак хуружи ёки инсульт рўй берганидан кейингина бу ҳақда хабардор бўлади.

    Тадқиқотларга кўра, юрак хуружи билан шифохонага тушган беморларнинг қарийб 50 фоизи юрак билан боғлиқ муаммо борлигини илгари билмаган.

    Ташхис қўйиш ва даволаш

    Foto: The Day
    Фото: The Day

    Замонавий тиббиёт қуйидагиларни тавсия қилади:

    • 20 ёшдан бошлаб — холестерин даражасини ҳар 4–6 йилда бир марта текширтириш

    • 40 ёшдан сўнг — ҳар йили липид профилини назорат қилиш

    • Хавф омиллари мавжуд бўлса — шифокор тавсиясига кўра янада кўпроқ текшириб туриш

    Тўлиқ липид алмашинуви таҳлилига қуйидагилар киради:

    • Умумий холестерин

    • ЛПНП (ёмон холестерин)

    • ЛПЙП (яхши холестерин)

    • Триглицеридлар

    • Атерогенлик индекси

    Агар таҳлил натижасида бирор хавф аниқланса, шифокор қуйидагиларни тавсия қилиши мумкин:

    • Овқатланиш тартибини тўғрилаш (масалан, Ўрта ер денгизи парҳези, ўсимлик ёғларининг улушини ошириш);

    • Жисмоний фаоллик;

    • Зарарли одатларни тарк этиш;

    • Дори воситалари билан даволаш.

    Шуни унутмаслик керак: бугунги дорилар холестерин даражасини самарали камайтириш функциясига эга ва кўпчилик беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Уларни ўз вақтида қабул қилиш юрак-қон томир касалликларининг 80 фоизигача олдини олиш имконини беради.

    Касалликни олдини олиш — саломатлик асоси

    Атеросклерознинг олдини олиш мумкин, бунинг учун оддий, аммо самарали воситаларни ҳаёт тарзига айлантириш керак:

    • Доимий жисмоний фаоллик;

    • Вазнни назорат қилиш;

    • Трансёғлар (кундалик калория миқдорининг 1% дан кўп эмас), тўйинмаган ёғлар (10% дан кам) ва туз (кунига 5 г гача) истеъмолини чеклаш;

    • Омега-3 ёғ кислоталари, ўсимлик толаларга бой маҳсулотлар ва антиоксидантларга эга озиқ-овқат истеъмолини кўпайтириш;

    • Қон босимини назорат қилиш;

    • Чекишдан воз кечиш;

    • Стрессни бошқаришни ўрганиш.

    28 июн, 10:35   Изоҳ (0)   324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#юрак#қон томирлари#холестерин#инсульт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Куз фасли учун айни муддао: C витаминига бой 5 та энг яхши маҳсулот

    28.10.2024, 11:55

    Инсульт кафолатланади: қайси маҳсулот қон томирлари учун зарарли? 

    06.11.2024, 13:33

    Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак? Эндокринолог тавсияси 

    11.11.2024, 16:52

    Камҳаракат ҳаёт тарзи ҳатто спорт билан шуғулланадиган одамларда ҳам юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди

    25.11.2024, 10:40

    Мазали, аммо хавфли: рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган 5 та маҳсулот

    1 январ, 12:10

    Юрак хуружининг олдини олиш учун кардиологдан бир умрга татигулик маслаҳатлар

    4 январ, 15:37

    Дерматологлар тавсияси: эътибордан четда қолдирмаслик керак бўлган теридаги ўзгаришлар

    6 март, 16:29

    Қандай ҳолатда зудлик билан юракни ЭКГ ва УТТ текширувидан ўтказиш лозим? Кардиолог тавсиялари

    11 март, 16:25

    Пластик идишдаги овқат юрак касалликларига қандай таъсир қилади

    10 июн, 21:30

    Ширинликдан ўзни тия олмаслик: бу орқали организм қандай сигнал беради?

    11 июн, 13:41

    Шакар ўрнини босувчи машҳур модда бош мия томирларини шикастлаши аниқланди

    11 июн, 20:30

    Коксаки қандай вирус ва у нимаси билан хавфли?

    12 июн, 13:48

    Жазирама ҳавода юқори қон босимидан қандай ҳимояланиш мумкин?

    12 июн, 21:25

    Эркаклар ўқисин: Қорин чиқишининг оддий, аммо кутилмаган 4 та сабаби

    16 июн, 20:20

    Диетолог юрак учун фойдали топ-7 ёзги мева ва сабзавотларни санаб ўтди

    20 июн, 14:06

    Эндокринолог B гуруҳи витаминлари онкология хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    20 июн, 16:59

    Бел оғриғининг бепул давоси: мутахассислар оддий усулни тавсия қилмоқда

    23 июн, 16:46

    Юз терисининг қаришига олиб келадиган тонгги одатлар

    26 июн, 09:38

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    25 июн, 14:35

    Бир қарашда зарарсиз кўринса-да, аммо соғлиқ учун  хавфли бўлган кундалик буюмлар

    25 июн, 13:03

    Нима учун ёзда бош кўп оғрийди?

    25 июн, 12:54

    Кечки овқатни тановул қилиш учун энг мақбул вақт қачон эканлиги айтилди

    26 июн, 19:50

    Қимирламай ўтириш ва оғриққа чидаш: оёқлар саломатлигига путур етказадиган зарарли одатлар

    26 июн, 10:26

    Нима учун чамадон касалликларга сабаб бўлиши мумкин?

    25 июн, 18:30

    Иссиқда деразани очиб ухлаш ҳамма ўйлаганидек безарарми?

    26 июн, 13:49

    “Оғир кун”: юрак хуружлари энг кўп душанба куни юз бериши аниқланди

    26 июн, 16:43

    Қўрқинчли тушлар эрта ўлим хавфини оширади ва қариш жараёнини тезлаштиради — тадқиқот

    26 июн, 09:59

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    25 июн, 23:10

    Хитойлик шифокорлар янги нейроимплант ёрдамида фалаж беморнинг юриш қобилиятини тиклади

    26 июн, 15:20

    “Ўт қопидаги тошни туширишга уринманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин” — мутахассис

    26 июн, 21:40

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    26 июн, 19:45

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    27 июн, 17:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22

    Олий суд биносида электр таъминоти тиклангани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.