Исроил ҳарбий ҳаракатлар кучайиши сабабли Ғазо шимолидаги баъзи ҳудудлардан фаластинликларни эвакуация қилишга буйруқ берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ғазо шаҳри ва Жабалия ҳудуди аҳолисига ал-Мавосий қирғоқбўйи ҳудудига кўчиш буюрилган. Бунга Исроил ҳарбий амалиётлари “ғарбга қараб кучайиб ва кенгайиб бораётгани” сабаб қилиб кўрсатилган.
ҲАМАС томонидан бошқариладиган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида 29 июнь куни камида 86 киши ҳалок бўлган. Ал-Мавосийнинг “хавфсиз зона” деб аталадиган ҳудуддаги ҳужум оқибатида қурбонлар орасида 3 нафар бола ҳам бор.
Шифокорлар ва аҳолининг айтишича, 29 июнь куни эрта тонгда Ғазода бомбардимонлар кўпайиб, бир нечта уй вайрон бўлган. ҲАМАС томонидан бошқариладиган фуқаролик мудофааси агентлиги шу куни камида 23 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Тиббий маълумотларига кўра, Исроил ҳаво ҳужумида Ал-Мавосий шаҳрида кўчирилган одамлар яшайдиган чодирда ҳалок бўлганлар 5 кишини ташкил этмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп яҳудий давлатидан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда. У “Ғазода келишувга эришиш ва гаровга олинганларни қайтариш”га яна бир бор чақирган.
Трамп 28 июнь куни Truth Social ижтимоий тармоғида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан келишув бўйича музокаралар олиб бораётганини айтганди. Шунингдек, Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Авихай Адраи 29 июнь куни яҳудий ҳарбийлари Ғазо шимолида “террорчилар ва террорчилик инфратузилмасини тугатиш учун” ҳаракат қилаётганини билдирган.
Изоҳ (0)