• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологларининг VIII съезди иш бошлади

    Тошкентда 4 май куни Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологларининг VIII съезди ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологлари илмий-тиббиёт жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия, Дания, Италия, Нидерландия, Франция, Чехия каби йигирмага яқин мамлакатдан беш юздан зиёд олим, шифокор ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда.

    Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус элчиси Мишель Казачкин, Москва пульмонология илмий-тадқиқот институти директори, Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Александр Чучалин ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида яратилган замонавий шарт-шароитлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 мартда қабул қилинган «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида бу соҳадаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Жаҳон тиббиётининг илғор усуллари ва воситаларидан самарали фойдаланилмоқда. Натижада мамлакатимизда силни даволаш самарадорлиги 87 фоизга етган. Жаҳон миқёсида ушбу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этади.

    Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатимизда фтизиатрия хизматини такомиллаштириш, хусусан, сил ва сурункали носпецифик ўпка касалликларига қарши курашиш, мазкур хасталикларни энг замонавий муолажалар асосида самарали даволашга йўналтирилган етакчи илмий муассасадир. Марказнинг референс лабораторияси сифат кўрсаткичлари учун халқаро сертификат билан тақдирланган жаҳондаги энг яхши ўнта лабораториядан бири эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳудудлардаги шифохоналар ҳам касалликни аниқлаш ва ташхис қўйиш бўйича замонавий аппаратлар билан таъминланган. У ерларда касаллик профилактикаси, диагностикаси ва даволаш ишлари кучайтирилган.

    Бу жараёнда жаҳон тиббиётининг илғор услулларидан самарали фойдаланилмоқда. Хусусан, тиббий текширувларнинг бактериологик асосда ташкил этилаётгани хасталикни эрта аниқлаш, халқаро стандартлар асосида даволаш имконини бермоқда. Бу тизим хасталик даволаниши ва дорилар таъсир кўрсаткичини мунтазам ўрганиб ва баҳолаб боради. Тиббиёт марказининг ёш ва иқтидорли мутахассислари силга қарши курашнинг илғор усуллари ва жарроҳлик амалиёти бўйича АҚШ, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Малайзия, Нидерландия, Россия сингари мамлакатларнинг нуфузли клиникаларидаги ҳамкасблари билан мунтазам тажриба алмашиб келмоқда.

    – Ташкилотимиз Ўзбекистон билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади, – дейди «Чегарасиз шифокорлар» халқаро нодавлат тиббий-гуманитар ташкилотнинг сил бўйича лойиҳа раҳбари Берн Tomas Нянгва (Буюк Британия). – Мамлакатингизда сил хасталигининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва жаҳон андозалари даражасида даволашга эришилмоқда. Ушбу анжуманда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, хусусан, фтизиатрия ва пульмонология соҳасида олиб борилаётган ишлар ўрганилади.

    Анжуман қатнашчилари сил касаллиги профилактикаси, диагностикаси ва даволаш ишларини янада такомиллаштириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш касалликка қарши кураш жараёнидаги устувор вазифа эканини таъкидлади. Келгусида аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишнинг профилактик тадбирларини янада кучайтириш, онкологик ҳамда сил касалликлари шифохоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилаётгани қайд этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасига устувор аҳамият қаратилаётгани ўз самараларини бермоқда, – дейди «Салт Медис» компаниясининг бош директори Санг Ок Ли (Корея Республикаси). – Мазкур анжуман Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси билан яқиндан танишиш, турли мамлакатлардан келган мутахассислар билан фтизиатрия ва пульмонология соҳасида фикр алмашиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир. Анжуман доирасида Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш борасида ғоят салмоқли ишлар амалга оширилаётганига амин бўлдик. Мамлакатингизда аҳолининг барча қатламига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш кўлами тобора кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ютуқларини чуқур ўрганиш ва қўллаш юксак самаралар беради.

    Съезд доирасида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, жумладан, фтизиатрия ва пульмонология соҳасида эришилган ютуқларга бағишлаб ташкил этилган кўргазма, шунингдек, мамлакатимизда фтизиатрия ва пульмонология соҳасида яратилган тизим ютуқлари акс этган ҳужжатли фильм намойиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

    – Ўзбекистонда фтизиатрия ва пульмонология соҳасида амалиётга татбиқ этилаётган замонавий усуллар, қўлланилаётган янгича ёндашувлар улкан натижалар бермоқда, – дейди «Medecins Sans Frontieres» ташкилотининг минтақавий тиббий мувофиқлаштирувчиси Калян Кришна (Ҳиндистон). – Бундай самарали ислоҳотлар дунёнинг кўплаб давлатлари учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мазкур анжуман бу борадаги алоқалар кўламини янада кенгайтириш, ўзаро фикр алмашиш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

    Тадбирнинг биринчи кунида сил касаллигига ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий хусусиятлари, янги дори воситалари, суяк-бўғим силини комплекс даволашда жарроҳлик усуллари, ўпка силининг нур диагностикаси, сурункали ўпка обструктив касаллиги ва юрак-томир патологияси, ушбу касалликни даволашда тизимли энзимотерапия, болаларда сил диагностикаси ва даволашнинг халқаро стандартлари, бирламчи даволаш муассасаларида респиратор патологиясини диагностика қилиш, силнинг микробиологик диагностикаси, фтизиатрлар практикасига янги норматив ҳужжатларни татбиқ этишга оид маърузалар тингланди, фикр алмашилди.

    Уч кун давом этадиган съезд доирасида давра суҳбатлари, танлов ва маҳорат дарслари ўтказилади. Ўзбекистонда силга қарши курашиш миллий дастурининг амалга оширилиши бўйича фтизиатрияда эришилган ютуқлар, хорижий мамлакатларда бу борада амалга оширилаётган ишлар, сил ва ўпка касалликлари билан кураш стратегиясида устувор йўналишлар, болаларда сил ва носпецифик ўпка касалликлари, янги дорилар, нафас органлари касалликларида тиббий реабилитация, астма эволуцияси, торакал жарроҳликнинг замонавий йўналишлари, фтизиатрия ва пульмонологияда ўқув дастурларига оид масалалар атрофлича муҳокама этилади.

    Съезднинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.

    05.05.2015, 11:35   Изоҳ (0)   4314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган вилоятида янги болалар хиёбони қурилмоқда

    05.05.2015, 11:19

    Ўзбекистонда 15 майдан газ ва электр энергияси тўлови қимматлашади

    05.05.2015, 09:21

    Тошкент иқтисодиёти бир чоракда 8,1 фоизга ўсди

    05.05.2015, 08:43

    «Ўзбекистон темир йўллари» Хитойдан 11 та юк электровозларини сотиб олади

    04.05.2015, 23:13

    Жамшид Ризаев Суғурта назорати давлат инспексияси бошлиғи этиб тайинланди

    04.05.2015, 21:20

    Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети «Магистрлар куни»ни ўтказади

    04.05.2015, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода 73 нафар фаластинлик “сабабсиз отиб ташланди”

    Дунё | 3 июл, 15:37

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Голливуднинг машҳур бўйдоғи — Леонардо Ди Каприонинг юрагини забт этган Виттория Черетти ким ўзи?

    Лайфстайл | 3 июл, 15:30

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 15:02

    Юз терисини парвариш қилишда кўпчилик йўл қўядиган 5 та хато

    Аёллар саҳифаси | 3 июл, 14:50

    Диогу Жотанинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 14:39

    10 млн доллар талаб қилинган: “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:32

    Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.