• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Автоҳалокат, қотиллик ва оғир касаллик туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар

    Дунё ўткинчи, ўлим эса ҳақ. Хоҳ шоҳ бўлсин, хоҳ гадо, ажал ҳеч кимни аяб ўтирмайди. Минглаб мухлисларга эга санъаткорларининг кўпчилиги ижоди энг гуллаган, ҳаётга ҳали тўймаган вақтда вафот этган. Ўзбек санъати ва маданияти, эстрада ва шоу-бизнесидаги ана шундай тақдир эгаларининг ўлимига нима сабаб бўлганини хотирлаймиз.

    Ажал машҳурларни ҳам четлаб ўтмайди

    Актёр Отабек Ғаниев 1985 йил 1 август санасида 33 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Google Images

    Мафтункор хонанда Райҳон Ғаниеванинг отаси, марҳума Тамара Шокированинг турмуш ўртоғи, афсонавий санъаткор Наби Ғаниевнинг набираси марҳум актёр Отабек Ғаниев ўз даврининг энг машҳур санъат вакилларидан эди. Режиссёр Наби Ғаниевнинг тўрт фарзанди бўлиб, уларнинг бирортаси санъаткор бўлишни истамаган. Фақатгина ўғли Ҳотамнинг фарзанди Отабек Ғаниев бобосининг касбини давом эттиради.

    Отабек Ғаниев 1977 йили актриса Тамара Шокирова билан оила қуради. Икки ижодкорнинг муҳаббатидан қўнғироқ сочли қизалоқ Райҳон дунёга келади. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Отабек Ғаниев энг яхши ролларни ижро этаётган пайтда бахтсиз ҳодисага учраб, вафот этади. Ўшанда Райҳон Ғаниева 6 ёшли қизалоқ эди.

    Ўхшамаган турмуш ва бевақт ўлим

    Актёр Зокир Мўминов 2000 йил 38 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Google Images

    “Қиш сонатаси”даги Южин ва “Сарой жавоҳири”даги Тангемни ўзбекча гапиртирган актриса Зулхумор Мўминова Москвада ўқиб юрган кезлари курсдоши Зокир Мўминов билан бир-бирига кўнгил қўйишади. 4-босқичда таҳсил олаётган икки талаба ҳам Тошкентда, ҳам Россияда тўй қилишади. Москвадаги ётоқхонада ўтган тўйда катта қозонда ош пиширилади. 1985 йилда улар ўғил фарзанд кўришади ва Умид деб исм қўйишади.

    — Актёр билан актёр яшаб кетиши қийин. Сабаби ҳар битта актёр ўзига хос олам. Ҳеч ким ҳеч қачон ўз оламидан воз кечиб, бошқа бировнинг оламида яшаб кета олмайди. Чунки ўз оламидан воз кечиш, ишидан воз кечиш дегани. Икки санъаткорнинг битта оилада муносиб тарзда, ўзини асраб қолган ҳолда, ўз дунёсини сақлаган ҳолда яшаб кетиши жуда катта мардликни талаб қилади. Биз Зокир билан кўп яшамадик, афсуски. Шунинг учун бу даврлардан ўта олармидик, йўқми, билмайман. Зокир ҳам касбини жуда яхши кўрарди. Бирга яшаганимизда нима бўларди, буни билиш менга энди қоронғи, дейди Зулхумор Мўминова.

    Охунжон Мадалиев гиёҳванд моддалар қурбоними?

    Хонанда Охунжон Мадалиев 2000 йилнинг 29 июнь санасида 37 ёшида вафот этган.

    Фото: Google Images

    Охунжон Мадалиевнинг вафоти ҳақида одамлар орасида кўплаб миш-мишлар юради. Кимдир уни наркотик модда истеъмол қилиб вафот этган деса, бошқа биров суиқасд қурбони бўлган дейди. 

    — Мен ўша кунлари Охунжон акамга ҳайдовчи эдим, Tico’да юрардим. Тўй тугагач, Охун акамни акалари олиб кетганди. Тўй чиройли ўтгач, йўлга чиқдик. Охун акам тўйдан чарчаган, доим узоқ йўлда ухлаб кетар эди. Фарғонадаги “Гиргили” да Анвар ака ҳовлисига етиб бориб, Охун акамни уйғотишга уриндим, лекин у турмаяпти. Қўрқиб, тез ёрдамга мурожаат қилдик. Доктор Охун акамни 40 дақиқа олдин вафот этганини айтди. Биз бунга ишонмай, шок ҳолатида қолдик. Баъзи одамлар наркотик қабул қилгани ҳақида гапирганди, лекин Охун акам ҳеч қачон бундай моддалар истеъмол қилмаган эди. Бу ҳолат одамлар томонидан турлича талқин қилинди, дейди Охунжон Мадалиевнинг ҳайдовчиси Пўлатжон Омонов.

    Хонанда аслида юрак хуружидан вафот этган.

    Ажал қизиқчини саҳнада олиб кетган

    Актёр ва қизиқчи Собит Асомов 1996 йил 27 март санасида 37 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Google Images

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг акаси таниқли сўз устаси Собит Асомов 1996 йилда саҳнада рол ижро этаётиб вафот этган.

    Ака-ука Собит ва Обид Асомовлар, Тўхтамурод Азизов, Ботирхўжа Муҳаммадхўжаев ҳамда Мирзабек Холмедов биргаликда “Кўзгу” театрини ташкил қилишган эди.

    42 жойидан пичоқланган: қотил ҳамкасбларининг қурбони бўлган Лайло

    Хонанда Лайло Алиева 1998 йил 1 май куни 23 ёшида машҳур ҳамкасблари қотиллигининг қурбони бўлган.

    Фото: Google Images

    1990 йилларнинг ўзбек тингловчилари учун мегаюлдуз ҳисобланган Лайло Алиева икки яшарлигидан санъатнинг мода йўналишига кириб келган. Ўн ёшида гўзаллик танловларида ғолиб бўлган. Қўшиқ куйлаб, клипларда кўриниш бериб, омма эътиборига тушган ҳамда минглаб мухлислар орттирган. Бобоси заргар бўлгани туфайли Лайло ҳам болалигидан тилла тақинчоқларни яхши кўрган. Лайлонинг ўлдирилишига ҳам шу тиллалар сабаб бўлган. Ўша вақтларда машҳур бўлган “Ал-Вакил” гуруҳидаги икки қўшиқчи йигит 1998 йилнинг 1 майида Лайлонинг уйига гўё меҳмон бўлиб келган. Лайло уларни танигани учун ярим тун бўлишига қарамай уйига киритган. Бир оз суҳбатлашиб ўтиргач, йигитлар Лайлога ҳужум қилган ва 42 жойидан ваҳшийларча пичоқлаб ташлашган. Қотиллар унинг барча тилла тақинчоқларини, ҳатто бармоғидан чиқиши қийин бўлган узугини совун суркаб суғуриб олишган.

    Қотиллар қўлга олиниб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Лайлони дафн этишгач, оғир мусибатни кўтаролмай, отаси ҳам бир ойдан кейин вафот этган. Лайло Алиевадан ёлғиз ўғли Жасурбек ёдгор бўлиб қолган.

    Беш йил ичида эр-хотиннинг кетма-кет вафоти

    Актёр Алишер Ҳамроев 2005 йил май ойида 29 ёшида оламдан кўз юмган.

    Фото: Google Images

    Ўрта ёш вакиллари актёр Алишер Ҳамроевни яхши танийди. Актёр “Дилхирож”, “Нотаниш полвон”, “Маржона”, “Ёдгор” каби фильмлардаги роллари билан мухлислар эътиборига тушган.

    — Аслида куёвимиз 2004 йилда касал бўлган ва 2005 йилда оёғидан саратонга чалинганлиги сабабли вафот этган. Синглим эса бу ҳолатдан стрессга тушиб қолган, орадан уч йил ўтиб у ҳам вафот этди. Икки нафар фарзанди билан Тошкентга келганди, жуда қийналган, улардан ҳеч ким хабар ҳам олмаган. Вақт ўтиб оққон касаллигига чалинган, кейин яна болаларини олиб Бухорога кетган.

    Яна қайтиб Тошкентга олиб келганимиздан кейин 10 кун даволаниб шу ерда вафот этди. Болалари Бухорода эди, дадамнинг уйига олиб бориб ўша ердан чиқарганмиз. Синглим онкология касалликлари шифохонасида ётганида Алишерни тушимда кўрдим, у менга сени қийналишингни хоҳламайман, ўзим билан олиб кетаман, деб айтди. Биз ҳайрон қолдик, синглим билан уйга бориб “ис” чиқардик. Унга ҳаммаси яхши бўлади, тушга нималар кирмайди, дедик. Бироқ орадан 10 кун ўтиб вафот этди, дейди актёрнинг қайнопаси Гулойим Маҳмудова.

    Режиссёр қотили бўлган мардикор йигитлар

    Актёр ва режиссёр, Скан-Мулти тахаллуси билан ижод қилган Искандар Аъзамов 2006 йил 23 июнда 28 ёшида суиқасд қурбони бўлган

    Фото: Google Images

    Ўн бир йиллик ижоди давомида юзлаб мусиқий видеоклипларни суратга олган Искандар Аъзамов ўз уйида икки нафар йигит томонидан шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирилган. Унинг хизматини қилиб юрган мардикор йигитлар унинг орқасига ва юрагига бир неча марта пичоқ урган. Қотилларнинг санъаткорни ўлдиришдан мақсади пул бўлган — улар режиссёрнинг уйида пул кўп бўлади деб ўйлаган. Аммо бундай бўлиб чиқмаган. Жиноятчилар ушланиб, уларга қилмишига яраша жазо тайинланган.

    30 га кирмай вафот этган сухандон

    Сухандон ва хонанда Дилдора Қаюмова 2008 йилда 28 ёшида оламдан ўтган

    Фото: Google Images

    Устазода ижодкор таниқли телевидение режиссёри Зокир Қаюмов ва Ўзбекистон халқ артисти Малика Қаюмованинг фарзанди Дилдора Қаюмова карьерасини 1998 йилларда телевидениеда бошлаган. “Унутмоқ осонмас”, “Мусиқий танаффус”, “Янги йилда янги қўшиқлар” каби бир қанча лойиҳалардаги чиқишлари билан танилган. Қўшиқчилик фаолиятида ҳам бир қанча тароналари билан ўз мухлисларини топган Дилдора Қаюмова 28 ёшида вафот этган. Унинг бир нафар ўғил фарзанди бор.

    Мудҳиш автоҳалокат қурбони бўлган Мўмин

    “Божалар” гуруҳи аъзоси хонанда Мўмин Орипов 2009 йилнинг 28 июлида автоҳалокат оқибатида 25 ёшида вафот этган.

    Фото: Google Images

    “Жийда гуллаганда”, “Бойвачча”, “Анҳор бўйида”, “Эслама мени” каби қўшиқлари билан ёшлар орасида шуҳрат қозонган “Божалар” гуруҳи аъзоси Мўмин Орипов ҳам ҳаётдан эрта кўз юмган. 2009 йилнинг 28 июнидан 29 июнига ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, “Божалар” гуруҳи йигитлари гастролдан қайтаётган вақтда мудҳиш автоҳалокат юз берган.

    —Тожикистонга концерт қўйишга борганмиз, Душанбеда ва Регарда концертдан сўнг Сурхондарёга йўл олганмиз. Йўлда чарчаб, Ангорда ухлаб қолганмиз ва шу ерда автоҳалокат бўлган. Елкам синиб, ўпкамни тешиб, умуртқамнинг пастки қисми ҳам шикастланган. Ҳалокатдан кейин бир неча марта операция қилиндим — Термизда ўпкамга лазер жарроҳлик, Тошкентда эса елка ва умуртқа операцияси ўтказилди. Ҳали ҳам даволаниб тураман.

    Бу воқеа ҳақида эслашни хоҳламайман. Мўмин менинг ҳақиқий дўстим эди, у билан шоу-бизнесдан олдин ҳам бирга ишлардик. Шифохонада, воқеадан 20 кун ўтиб, Мўминнинг вафот этганини билганман. Ўша пайтда энди операциядан чиққаним, сиқилиш мумкин эмаслиги сабабли мендан яширишган. Бу хабарни менга Дилмурод ака (Доктор Д) айтган. Мўминни йўқотганимни эслаш жуда оғир, дея хотирлайди Жавлон Шодмонов.

    Мўмин Ориповнинг Камола исмли аёли ва бир ўғли бор. Жаҳонгир Позилжонов дўстининг хотирасига ўғлининг исмини Мўмин деб қўйган. Хонанда ҳаёт бўлганида бу йил 41 ёшни қаршилаган бўлар эди.

    Контрабандачилар сабаб ҳалок бўлган рэпер

    Radius 21 тахаллуси билан танилган хонанда Шаҳзод Ғуломов 2010 йилнинг 11 сентябрида 29 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Google Images

    Болалигидан санъатга қизиққан Шаҳзод санъат олийгоҳининг оммавий байрамлар режиссёрлиги йўналишида ўқиган. Ўқишни тамомлагач, телевидениедаги Radius 21 номли муаллифлик кўрсатуви томошабинлар эътиборига тушади. Кейинроқ қўшиқ куйлашга бўлган муҳаббати уни хонандаликка етаклайди ва Шаҳзод Ғуломов реп йўналишида куйлай бошлайди. Рэпернинг деярли барча қўшиқлари оммалашиб кетади, ҳатто ҳозирги кунга қадар ўз тингловчиларига эга.

    2010 йилнинг 12 сентябрида хонанда Пискент шаҳри постига яқин жойда Matiz русумли машинасида оиласи билан кетаётган бўлган. Уларга қарама-қарши йўналишдан эса контрабанда маҳсулотларини постдан олиб қочаётганлар келиб урилган. Шаҳзод Ғуломов автоҳалокат бўлган вақтда, воқеа жойининг ўзида оламдан ўтган, уч ярим ойлик фарзанди Бексултон эртаси куни вафот этган. Бексултон хонанданинг ёлғиз фарзанди эди.

    Қандли диабетга қарши курашган комик

    Комик актёр Шуҳрат Нуралиев 2017 йил 22 ноябрь санасида 37 ёшида вафот этган.

    Фото: Google Images

    Шуҳрат Нуралиев Ўзбек миллий драма театри ва кинодаги қатор роллари билан танилган. “Осмондаги болалар”, “Девона”, “Улфатлар-2”, “Янги бой”, “Севгинатор-2”, “Зарб” фильмларидаги роллари уни янада машҳур қилган. Қандли диабет касаллигидан азият чекиб келаётган санъаткор чуқур кома ҳолатига тушиб қолган ва Эндокринология институтида ҳаёт учун курашган. Аммо 2017 йилнинг кузида актёр бу ёруғ оламдан кўз юмган.

    “Халқаро хотин-қизлар куни”да вафот этган актриса

    Актриса Ҳилола Тошмуҳаммедова 2018 йилнинг 8 мартида 32 ёшида дунёдан кўз юмган.

    Фото: Google Images

    Актриса 7 март куни ишдан уйга қайтгач тоби қочган, шифохонада эса қон босими кескин тушиб кетган. Оқибатда 8 март санасида вафот этган. Ҳилола Тошмуҳаммедова “Фариданинг дил дафтари”, “Кўнгил” каби спектакллар, бир қатор фильм ва сериалларда роллар ижро этганди.

    Пиёдалар йўлакчасидаги автоҳалокат

    Актриса Фарангиз Режаметова 2018 йил 20 июлда автоҳалокат оқибатида 25 ёшида ҳалок бўлган.

    Фото: Google Images

    “Ойижон” фильмидаги бош роли билан танилган актриса, Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова санъаткорлар оиласида дунёга келган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети “Халқаро журналистика” факультети битирувчиси бўлган 25 ёшли актрисани 2018 йил 20 июль куни соат 21:15 атрофида Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойида Mercedes-Benz машинаси уриб кетган. Ҳайдовчи Фарангизни касалхонага олиб борган, аммо актриса йўлда оламдан ўтган.

    Номус ҳимояси: ҳаракатланаётган юк машинасидан тушиб кетган

    Актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 19 ноябрида 39 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Google Images

    2019 йилнинг 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда, Ғузор тумани йўлида Isuzu юк автомобили ҳайдовчиси йўловчи сифатида кетаётган Гавҳар Шариповага шилқимлик қилган. Бир қўли рулда бўлиб, ўнг қўли билан актрисанинг елка ва қўлларини ушлаган. Актриса автомобиль эшигини очиб, уни ушлаб турган. Ҳайдовчи буни кўра туриб ҳаракатланишда давом этган. Оқибатда ўзини ҳимоя қилишга уринган Гавҳар Шарипова автомобиль кабинасидан тушиб кетиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

    “Уммон” юлдузининг оққонга қарши кураши

    Хонанда Жасур Рафиқов 2022 йилнинг 14 ноябрида саратон касаллигини бошдан кечириб, 31 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Instagram

    — 2020 йили ўғлимнинг пешонасида шиш пайдо бўлди. Шифокорлар уни “жировик” деб хато ташхис қўйдилар, лекин кейин шаҳар онкологиясига текширувга олиб борилганда, ўғлимнинг ҳолати жиддий эканлиги маълум бўлди. Шифокорлар таҳлилларни Ҳиндистонга юборишни тавсия қилдилар, аммо ўғлимнинг аҳволи ёмонлашди. Кейин укамнинг ёрдамида Республика онкологиясида бошқа бир шифокор кўрди ва томоғида шиш борлигини аниқлади. Шундан сўнг операция қилинди. Ўғлим кимё терапия олишни бошлади, лекин баъзи шифокорлар унинг ҳолатини енгиллаштира олишмасди. Ўғлимнинг касаллиги суякларга тарқалди, аммо у ҳамиша Аллоҳга таяниб, синовга сабр билан қаради. Тўртинчи кимё терапиядан сўнг унинг аҳволи яхшиланди-ю, аммо хушсурат бўлиб, Аллоҳнинг номини айтиб вафот этди.

    “Она, бир кун ўлсам нариги дунёга қўшиқларим билан бормайман-ку”, деган гапи ҳалигача қулоқларим остида жаранглайди. Кичик бизнесларни йўлга қўйиб тирикчилик қилиб юрди, дейди Ноила Рафиқова.

    Бурун операциясидан омон чиқмаган блогер 

    Блогер Фарҳод Маннопов 2023 йил 5 март куни 27 ёшида оламдан ўтган.

    Фото: Instagram

    “Mittivine” кулги жамоаси асосчиси вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими унинг мухлислари қалбини ларзага келтирди. У эндигина 27 ёшни қаршилаган эди. У хусусий клиникалардан бирига бурун шаклининг қийшайиши ва олган жароҳати сабаб мурожаат қилган. Операция пайтида нотўғри қилинган наркоз оқибатида унинг юраги уришдан тўхтаган.

    Фарҳод Маннопов отасиз, камтарона оилада улғайганини яширмасди. У вайнерлик фаолиятини бошлашдан аввал ўқиш билан бирга официантлик ҳам қилган. 2020 йили яқин дўсти Улуғбек Шодибеков билан ҳамкорликда вайнерлик фаолиятини бошлаганди.

    Қаттиқ шамоллаш клипмейкерни ўлимга олиб келган

    Клипмейкер Жасур Шаметов 2024 йилнинг 10 февраль санасида 39 ёшида вафот этган.

    Фото: Instagram

    Жасур Шаметов ўзбек эстрадасининг энг машҳур хонандалари билан ҳамкорликда ишларди. Ижтимоий тармоқларда машҳур клипмейкернинг ўлими билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалди. Улар орасида ҳатто Жасур Шаметов ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ хабарлар ҳам бор эди.

    — Акамни ўлик ҳолда биринчи мен кўрдим. Жуда кўп гап-сўзлар тарқалди, менда ўлим ҳолати юзасидан экспертларнинг хулосаси ҳам бор. Аввало ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси. Акам иккимизнинг уйимиз жуда яқин, бир ҳафта олдин онамнинг олдига келиб қон босими ошаётгани ҳақида айтиб қолди. Охирги икки кунда эса қаттиқ шамоллаганди. 9 февраль куни кечаси 20:30 да қўнғироқларга жавоб бермагач, деразадан ошиб уйга кирдим. Ўшанда акамни жонсиз ҳолатда кўриб, шокка тушдим. Экспертлар акамга пневмония ташхисини қўйди, дейди клипмейкернинг укаси Жавлон Шаметов.

    19 баҳорида вафот этган Ширин

    Хонанда Ширин Абдуллаева 2025 йил 15 февраль куни 19 ёшида бу ёруғ дунёни тарк этди.

    Фото: Instagram

    Хонанда Ширин Абдуллаева шу йилнинг 15 февралида 19 ёшида оламдан ўтди. Унинг вафоти сабаблари оила аъзолари томонидан очиқ-ойдин айтилмаган бўлса-да, у катта эҳтимол билан менингит хасталиги билан курашиб келган.

    Ширин 2005 йил 14 декабрь санасида Наманган шаҳрида дунёга келган. Пекиндаги Sinxua университети талабаси бўлган қўшиқчи 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. 

    Ширин уч ёшга тўлар-тўлмас қўшиқ куйлашни бошлаган, ўзи қўшиқ ёзарди, республика ва халқаро мусиқий танловларда қатнашарди ҳам кинода суратга тушарди. Шириннинг азалий орзуси ўзининг жонажон ватани Ўзбекистоннинг номини халқаро майдонда донг таратиш эканини айтганди.

    У наманганлик йирик тадбиркорлардан бири Баҳодир Абдуллаевнинг беш нафар қиз фарзандининг кенжаси эди.

    14 апрел, 18:55   Изоҳ (0)   7594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жасур Рафиқов#Фарҳод Маннопов#Мўмин Орипов#Radius 21#Гавҳар Шарипова#Ширин Абдуллаева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Достонбек Эргашевга тўн кийдирган Dili.me, туғилган кунини нишонлаган ва саёҳатдаги машҳурлар

    20.11.2022, 22:53

    Instagram: Жасур Умиров уйланмоқда, Жумадулла Раметовнинг туғилган куни нишонланди, «Афандининг қизлари» тугатилди

    24.11.2022, 22:56

    Instagram: Юлдуз Турдиеванинг турмуш ўртоғига совғаси, унаштирилган Интизор Тожибоева, эҳсон тарқатган Баҳора Арслонова

    27.11.2022, 22:41

    Instagram: Жасур Умировнинг куёвнавкар маросими, туғилган кунини нишонлаётган Афруза, «Ипподром»даги сотувчиларни боплаган Хосият Ҳусанова

    02.12.2022, 22:54

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    11.12.2022, 22:44

    «Ҳиндистонга бормайман деб туриб олди». Жасур Рафиқовнинг онаси Сардор Раҳимхон унинг даволаниши учун 25 минг доллар бермоқчи бўлгани ҳақида (видео)

    12.12.2022, 15:37

    2022 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    31.12.2022, 18:58

    Коллеждан ҳайдалган, болаликдаги дўстлари билан машҳурликка эришган, икки ой комада ётган Зоҳид Рисқиев 33 ёшда (фото, видео)

    23.03.2023, 13:39

    Instagram: Африкалик болаларга егулик улашган Марям Тиллаева, Мафтуна Шокирова билан ҳамкорликни тўхтатган Озод Шукруллоев, Феруза Норматованинг қўлини сўрашди

    21.04.2023, 08:45

    Instagram: Онасига уч хонали уй совға қилган Азода, Валижон Шамсиевни ёмон кўрадиган Хонзода Дўстова, Салимбойваччанинг уйида неча киши ишлайди?  

    15.11.2023, 22:15

    Жасур Рафиқовсиз бир йил: Саводсиз шифокорлар сабаб аҳволи оғирлашган ва умри ибодатда якунланган хонандани хотирлаймиз 

    17.11.2023, 09:40

    Бир кунда келган машҳурлик, мудҳиш автоҳалокат ва икки ойлик кома: Хонанда Зоҳид Рисқиевнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида

    20 март, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия ва Баҳрайн ўртасида 2 та йирик шартнома имзоланди

    Дунё | 20 июн, 16:30

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди

    Реклама | 20 июн, 16:30

    Чинакам матонат эгаси, Гиннеслари рекорди китобига киритилган Оксана Чусовитина

    Спорт | 20 июн, 16:26

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 20 июн, 16:15

    Покистон армияси раҳбари Дональд Трамп билан учрашди

    Дунё | 20 июн, 16:10

    Қашқадарёда тупроқ қопламали йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказиш бошланади

    Ўзбекистон | 20 июн, 16:01

    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

    Реклама | 20 июн, 15:00

    “Нетаньяху ҳокимиятда абадий қолиш учун Эронга қарши уришмоқда” — Билл Клинтон

    Дунё | 20 июн, 15:55

    Нетаньяху: “Эрон режимининг қулаши мақсад эмас, балки натижа бўлиши мумкин”

    Дунё | 20 июн, 15:45

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.