• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни Қашқадарёга ташрифи давомида Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оқ сарой” клиникаси яқинда ишга тушди. Бу ерда 4 та жарроҳлик ва 6 та реанимация хоналари, 100 дан ортиқ шифо ўринлари мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 4 та ва кунига 25 тагача юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилган. Бунинг учун Россия, Туркия ва Кувайтдан малакали шифокорлар ишга жалб этилган. Стентлаш, аорта коронар шунтлаш, туғма нуқсонларни бартараф этиш, эндопротезлаш каби даволар самараси юқори.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Марказ юқори аниқликда ташхис хизмати ҳам кўрсатади. Масалан, замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона. Давлат раҳбари бундай инновацион клиникалар тиббиётда сифат ва дунёқарашни ўзгартириши, бошқаларни ҳам трансформацияга ундашини таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Бу ердаги тизимни андоза қилиб олиб, 14 та ҳудудимизда шундай клиникалар ташкил этиш зарур. Бунга қанча маблағ керак бўлса, топамиз. Фақат замирида халқимиз учун кафолатланган сифатли даво бўлиши лозим. Муқобиллик, рақобат бўлмаса, сифатга интилиш бўлмайди”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Мутасаддиларга бу борада таклиф тайёрлаш, клиникаларни бирламчи бўғин ва тиббий суғурта тизими билан уйғунлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шифохонада 130 та иш ўрни яратилган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун шу ернинг ўзида клиник ординатура йўлга қўйилган. Президент бунга алоҳида аҳамият қаратиб, талаба ва шифокорларнинг малакасини ошириш, хорижлик мутахассислар билан телемедисинани кенгайтириш муҳимлигини айтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хабарда таъкидланишича, нотўғри овқатланиш оқибатида қашқадарёликлар орасида юрак қон-томир хасталиклари кўп учрайди. Янги клиника ва унинг қошидаги марказ ушбу касалликларни эрта аниқлаб ташхис қўйиш ва даволашда муҳим аҳамият касб этади.

    Мазкур марказ томонидан мобил диагностика машиналари йўлга қўйилган бўлиб, чекка ҳудудлардаги аҳолига УТТ, МСКТ, ЭКГ каби тиббий хизматларни кўрсатади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда Қашқадарёда 700 дан зиёд хусусий клиника очилган бўлиб, уларда 72 та хизмат тури йўлга қўйилган.

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан танишиш мақсадида келганди. 19 июндаги ташрифини Қарши шаҳридаги “Алп техно сервис” электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади. Ташриф давомида туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

    19 июн, 14:54   Изоҳ (0)   1538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#Қашқадарё

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

    11 март, 09:38

    Давлатда иккинчи шахс, Олий суд раиси, саноат ва адлия вазири: Совет даврида ўзбек аёллари қайси лавозимларда ишлаган?

    14 март, 21:37

    Президент масъулларга ички йўлларни таъмирлаш ва маҳаллаларда энергия таъминотини яхшилаш бўйича топшириқ берди

    17 март, 17:49

    Ўзбекистонда биринчи марта маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади

    19 март, 12:19

    Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

    25 март, 15:50

    Президент иштирок этган ифторлик маросими, Андижондаги зилзила, демонтаж қилинадиган банкоматлар: 25 мартнинг энг муҳим хабарлари

    25 март, 23:00

    Ўзбекистондаги чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

    26 март, 11:05

    Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

    26 март, 14:40

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 153 млн доллар имтиёзли кредит ва грантлар ажратади

    6 апрел, 13:05

    Шавкат Мирзиёев сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилигини айтди

    9 апрел, 16:14

    “Кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар инвестиция ўзи бўлаверади, деган фикр билан юрибди” — Шавкат Мирзиёев

    9 апрел, 17:45

    Парламентлараро иттифоқ тадбирида вафот этган Замбия вакили, Ўзбекистонда солиқ тўлайдиган ChatGPT, концертларда чекланадиган фонограмма: 9 апрелнинг энг муҳим хаб...

    9 апрел, 23:40

    Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари 1 июлдан фақат тўлиқ ставкада ишлайди

    22 май, 11:45

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов ФЕСТ янги юлдузларни кашф этди

    8 июн, 17:00

    Ўзбекистонда ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

    16 июн, 12:21

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Си Цзиньпин билан музокара ўтказди

    17 июн, 14:21

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” саноат ва инфратузилма макони" узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

    17 июн, 19:30

    “Низоли халқаро масалалар ва зиддиятли муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш воситаларидан фойдаланиш ўзини оқламайди ва бунга йўл қўйиб бўлмайди” – Шавкат Мирзиё...

    17 июн, 19:58

    Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтказилади

    17 июн, 21:20

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди

    17 июн, 21:53

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    17 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 17 июннинг энг муҳим хабарлари

    17 июн, 23:10

    Марказий Осиё – Хитой” саммити: минтақавий ҳамкорлик манзараси ва истиқболлар

    18 июн, 16:38

    “Тошкент-Шарқий” аэропортида юқори мартабали меҳмонлар ҳамда бизнес-авиация учун иккита терминал қурилмоқда

    18 июн, 16:50

    Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди

    18 июн, 18:15

    “Паркентга ҳам истиқлол шабадаси, ислоҳотлар натижаси етиб келганини кўриб, хурсанд бўлдим” — Шавкат Мирзиёев

    18 июн, 18:38

    Шавкат Мирзиёев Паркентдаги интенсив боғда сархил мевалар ҳосилини кўздан кечирди

    18 июн, 21:04

    Паркентда қиймати 1,8 млрд долларлик 52 та лойиҳа амалга оширилади

    18 июн, 22:23

    “Дарё” дайжести: 18 июннинг энг муҳим хабарлари

    18 июн, 23:00

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    18 июн, 23:28

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга келди

    19 июн, 11:52

    Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди (фото)

    19 июн, 13:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 22:03

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    Реклама | 19 июн, 21:00

    Си Цзиньпин Қозоғистонга қилган сафари ҳақида Путинга маълумот берди 

    Дунё | 19 июн, 21:55

    Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасида танишган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июн, 21:40

    “Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин” – президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуасини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 19 июн, 21:33

    Италия АҚШга Эронга зарба бериш учун ўз базаларини тақдим этиши мумкин — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 21:30

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    Кинотавсия: Зерикарли кечани қизиқарли ўтказишга ёрдам берадиган қисқа турк сериаллари

    Маданият | 19 июн, 21:15

    Марказий банк май ойида 13 та банкка жарима санкцияси қўллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.