• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дорилар нега қиммат? Фармагентлик раҳбари жавоб берди

    Мамлакатда дорилар қимматлигига қатор сабаблар бор. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Дарё”га интервью берган интервьюсида маълум қилди.

    Abdulla Azizov
    Абдулла Азизов
    Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори

    Абдулла Азизовнинг айтишича, бугун Ўзбекистон дори-дармон бозори 2,8–3 миллиард долларни ташкил этади. Мамлакат 80 фоиз дориларни хорижий давлатлардан импорт қилади. Бу ҳам нархларга ўз таъсирини ўтказади.

    “Тўғри, ҳозирги кунда нархларимиз бир оз қиммат. Лекин қийматни тушириш устида ишлаяпмиз. Ўзимизда, мана ҳозирги кунда Tashkent Pharma Park кластерида ҳам 26 та лойиҳа амалга оширяпмиз. Ўзбекистон бўйича жами 160 тага яқин лойиҳамиз бор. Мана шу лойиҳалар амалга оширилгандан кейин ҳаммаси ўз натижасини беришни бошлайди. Яъни ишлаб чиқариш кўпайгач, рақобат кучаяди. Бу ўз навбатида нарх тушишига олиб келади”, деди агентлик раҳбари.

    Абдулла Азизов масалани таҳлил қиларкан, фармацевтика соҳаси тез ривожланмаслигини айтди. Бу ҳам нархларга таъсир қилувчи омил эканига эътибор қаратди.

    “Фармацевтика корхонаси қурилишига камида икки йил керак. Қурилгандан кейин олти ой валидация жараёни бор. Кейин махсус сертификат олишга тўққиз ой кетади. Якунда бир йилгача бўлган муддатда дорини рўйхатдан ўтказиш механизми бўлади. Яъни клиник тадқиқотлар қилиш керак. Қарабсизки, муддат тўрт йилдан ошиб кетади. Тўрт йилдан кейин ишлаб чиқариш бошланади. Бозорга янги кириб келган маҳсулотингизни ҳамма бирдан сотиб олмайди. У танилиши, одамлар, шифокорлар билиши керак. Шунинг учун фармацевтика ривожланиши бир оз муддат талаб қиладиган соҳа ҳисобланади. Масалан, айтайлик, телевизор ёки бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарсангиз, бирдан сотаверасиз. Лекин фармацевтикада бу жуда ҳам узоқ муддат талаб қилади. Қисқа муддатда ундан катта фойда кутиб бўлмайди”, деди агентлик расмийси.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Абдулла Азизов Ўзбекистонда аксар дори воситалари нархлари Қозоғистондагидан арзонроқ эканини айтди. Бунга сабаб сифатида 10 та референт давлатлар борлигига урғу берди.

    “Референт нарх (белгиланган энг юқори қиймат) ҳисобланганда 10 та давлатдаги дорилар нархлари олиниб, ўшанинг ўртача қиймати чиқарилади. Агар импорт қилган нархингиз ўртача нархдан арзон бўлса, нархингиз олиниб, референт нарх ҳисобланади. Лекин агар ўртача нарх сиз олиб кирган маҳсулотдан арзон бўлса, ўртача нархни олишга мажбур бўлинади. Қонунчилигимиз шуни талаб қилади.

    Бизда нима учун дори воситалари қиммат, деган савол туғилмоқда. Ҳозирда Туркия ва Миср дори нархларига катта босим қилади. Чунки уларда инфляция юқори, нархлар ностабил. Мисол учун, Мисрда иқтисодий инқироз бўлгани учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орқали нархга қаттиқ босим ўтказилади. Боиси оддий халқ молиявий қийинчилик сабаб дори сотиб ололмай қолган. Нархга босим қилинганда кўп корхоналар бир оз қийналади. Туркиядагилар эса нархга босим ўтказилишидан кўрган зарарини рецептсиз дорилар сотуви ҳамда экспортдан қоплайди. Лекин корхоналар ўша ерда фаолият юритгани учун давлат уларга имтиёзлар беради. Шунинг учун ҳам ўша давлатда ишлаб чиқаришга мажбур бўлишади. У давлатлардаги нархларни Ўзбекистондаги билан солиштириш нотўғри. Ҳозир Мисрда ўзимизнинг корхоналарни синдириб қўймаймизми, деган масалалар кўтариляпти. Лекин бизнинг мақсадимиз уларга солиштирмаслик эмас. Биз уларга солиштириб, иккита давлатнинг референт нархлари орасига қўшганмиз”, деди агентлик масъули.

    Суҳбат давомида Абдулла Азизов келгусида референт нархлар пасайиши бўйича ишлар кетаётганини маълум қилди. Жумладан, ҳозиргача 8 минг турдан 3 минг турдаги дори воситасининг нархлари қайта кўриб чиқилган. Дастлабки босқичда шулардан 490 тасида референт нарх пасайтирилиши кутилмоқда.

    6 июл, 22:23   Изоҳ (0)   2846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #дори-дармон#Фармагентлик#фармацевтика#дорилар#Абдулла Азизов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

    9 июн, 09:15

    Дорилар арзонлашиб, дорихоналар назорати кучайтирилади: Фармацевтика агентлиги раҳбари Абдулла Азизов билан суҳбат

    19 июн, 18:12

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    29 июн, 12:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53

    Луис Энрике: “Телефоним ‘Барселона’ мухлисларининг хабарлари билан тўлиб кетган”

    Спорт | 10 июл, 09:45

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.