• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Қирғизистон

    Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев сиртдан 11,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни бир қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топди ва сиртдан 11,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Кактус медиа” нашри хабар бермоқда.

    Фото: Акипресс

    Маълум қилинишича, суд мажлиси судья Азирет Медеров раислигида ўтказилган.

    Атамбоев Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний олишда, шунингдек, Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилишда коррупция ва 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдор деб топилган. Собиқ президентга нисбатан мол-мулкини мусодара қилиш ва барча давлат мукофотларидан маҳрум этиш жазоси ҳам белгиланган.

    Атамбаев билан бирга “Қўй-Тош воқеалари” бўйича Президент девонининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов ва Қиргизистон Республикаси Жогорку Кенешининг собиқ депутати Равшан Жээнбеков 7 йил-у 8 ойга, яна бир собиқ депутат Ирина Карамушкина эса 7 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилган.

    Собиқ депутатлар Асел Кодуранова 3 йиллик, Меёрбек Мискенбаев 5 йиллик, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 9-хизматининг собиқ ходими ва Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Канат Сагимбаев 5 йиллик, журналист ва Атамбаев тарафдори Қундуз Жолдубаева 5 йиллик пробацияга тортилган.

    Апрель ойида Атамбаев Батукаев иши бўйича айбдор деб топилган, бироқ даъво муддати ўтгани сабабли жазодан озод этилганди.

    Атамбаев 2011-2017 йилларда Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган ва 2019 йил июнида дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Ҳибсга олинганидан сўнг унга қарши бир нечта жиноий иш қўзғатилди.

    2020 йил 23 июнда Бишкекнинг Первомайск туман суди Атамбаевни 2013 йилда жиноий авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши бўйича мол-мулкини мусодара қилган ҳолда 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этган эди. Кейинчалик Атамбаев Қирғизистон Жиноят кодексининг мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш ва коррупция моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилди. Шунингдек, суд уни 2020 йил октябрида оммавий тартибсизликларни ташкил этиш иши бўйича жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлаган.

    Атамбаевнинг иши янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун юборилган эди. Суд қарорига кўра, Атамбаевга даволаниш учун Қирғизистонни тарк этишга рухсат берилди. У 2023 йил 14 февралда колониядан озод қилинди ва эртаси куни хорижга учиб кетди.

    Аввалроқ Қирғизистонда 2019 йил август ойида Қўй-тош қишлоғида содир бўлган тартибсизликлар бўйича суд бўлиб ўтаётгани, айблов томони собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 11 йилга озодликдан маҳрум этишни сўрагани хабар қилинганди.

    3 июн, 22:00   Изоҳ (0)   8963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қирғизистон#Алмазбек#Атамбоев#қамоқ жазоси#Атамбоев#Қирғизистон Президенти

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек—қирғиз чегарасининг аниқланмаган 23 та жойи қолди. Сўх — булар ичида энг асосийларидан бири

    09.10.2017, 19:05

    Қирғизистон президенти сайловида етакчилик қилаётган Жээнбеков Атамбоевнинг йўлини давом эттиришга ваъда берди

    16.10.2017, 09:57

    Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевни Қирғизистон президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади

    19.10.2017, 22:07

    Октябрь охирида «Тошкент—Ўш—Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатнови синовдан ўтказилади

    19.10.2017, 22:12

    Қирғизистон президенти республикани ривожлантириш дастурини охирига етказиш учун таътилга чиқди

    30.10.2017, 12:00

    Қирғизистон бош вазири ўринбосари этиб Тўлқинбек Абдигулов тайинланди

    23.11.2017, 11:21

    Гувоҳ тариқасида сўроққа чақирилган Алмазбек Атамбаев ИИВ тергов бошқармасига келмади

    10.07.2019, 07:14

    Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров истеъфога чиққан Жээнбековга собиқ президент мақомини бериш ҳақидаги фармонни имзолади

    16.10.2020, 20:36

    Қирғизистон президенти Мудофаа вазирлигини қайта тузишга қарор қилди

    02.02.2021, 03:41

    Қирғизистонда Коррупцияга қарши кураш хизмати фаолиятига чек қўйилди

    26.06.2021, 18:39

    Фото: Ўзбекистон Президенти шарафига саф тортган фахрий қоровул

    24.07.2021, 19:13

    Қирғизистонда собиқ президент Атамбаев иштирок этган тартибсизликлар иши бўйича суд бошланди

    08.10.2021, 17:41

    “Хайрлашмай чиқиб кетдим”: Алмазбек Атамбаев Қирғизистон собиқ президентларининг Дубайдаги учрашувига изоҳ берди 

    19.02.2023, 16:23

    Акаев Қирғизистон собиқ президентларини учраштириш “тарихий қадам” бўлганини айтди

    20.02.2023, 10:58

    Садир Жапаров нега Қирғизистон собиқ президентларининг учрашувини ташкил қилди?

    20.02.2023, 18:33

    Сўронбай Жээнбеков Қирғизистон собиқ президентлари учрашувига муносабат билдирди

    21.02.2023, 19:43

    “Қирғизистонлик сиёсатчилар ёлғонни ёйишга мойил”: Садир Жапаров собиқ президентларнинг Дубайдаги учрашув тафсилотини маълум қилди

    22.02.2023, 17:30

    “Жапаров жамиятни бирлаштиришга уринмоқда”. Бакиев Қирғизистон собиқ президентларининг Дубайдаги учрашувига фикр билдирди

    28.02.2023, 13:34

    Асқар Акаев Қирғизистонга қачон қайтмоқчилигини маълум қилди

    30.06.2023, 14:56

    Қирғизистон сув бўйича “Қозоғистоннинг даъволарига” жавоб берди

    23.08.2023, 19:10

    15 йил ичида Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзи 37 баробарга ошди. Республика нима учун пул олди?

    25.10.2023, 23:35

    “Қирғизистоннинг уч нафар собиқ президентига жиноий ишлар қўзғатилган” — бош прокурор

    31.01.2024, 19:34

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги: заруратми ёки танлов?

    22.07.2024, 18:02

    “Кўзларига қараб, ботирликни кўраман” — йиртқич қушларни қўлга ўргатувчи қирғизистонлик этноспорт устаси билан суҳбат

    07.09.2024, 20:18

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    20 май, 23:20

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди

    24 май, 08:45

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    25 май, 17:40

    БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши баҳс учун қайдномасини маълум қилди (фото)

    26 май, 09:39

    Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади

    28 май, 10:25

    Тошкентда “Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСEФ” минтақавий форуми ўтказилди

    28 май, 19:15

    U-23 Осиё Кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон E гуруҳидан жой олди

    29 май, 13:00

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этишни таклиф қилди

    30 май, 19:49

    Қирғизистонда эркак “Сўнгги қўнғироқ” тадбири сабаб хотинини отиб ўлдирди 

    30 май, 21:20

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    2 июн, 13:53

    Ўзбекистонда Technovation Girls 2025 танловининг финали бўлиб ўтди

    2 июн, 19:30

    АҚШда иммиграция сиёсати ва чегара назорати кучайтирилди

    3 июн, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.