• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё Қирғизистон

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги: заруратми ёки танлов?

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Президент Мирзиёев Ўзбекистон биринчи хоними билан бирга президент Жапаровни аэропортда шахсан кутиб олди. Олий даражадаги учрашувлар чоғида савдо ва минтақавий хавфсизликдан тортиб, маданий-гуманитар алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Натижада эса 16 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

    Президентлар 2023 йилда кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзоладилар
    Президент Мирзиёевнинг матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари изчил ривожланиб бормоқда. Президент Мирзиёев вазифасига киришганидан бери Қирғизистоннинг тўрт президенти — Алмазбек Атамбаев (2011—2017), Сўранбай Женбеков (2017—2020), Талант Мамитов (2020—2021) ва Садир Жапаров (2020—2020) билан ҳамкорлик қилиб, турли натижаларга эришди. Қирғизистон Президентлари Асқар Акаев ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланган бўлса-да, уларнинг қарашлари ҳеч қачон аниқ натижаларга айланмаган. Ўтган 2010, 2013 ва 2016 йиллардаги чегарадаги кескинликлар ва этник тўқнашувлар мулоқот ва дипломатия йўқлиги билан тавсифланган муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келди. Ўзидан олдинги президентдан фарқли ўлароқ, минтақавийликни қўллаб-қувватловчи президент Мирзиёев қўшни давлатлар билан чегарадаги келишмовчиликлар бўйича сўнгги йилларда эътиборга молик натижаларга эришди. “Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим” ва Кампирравот (Андижон) сув омбори ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим”ни ратификация қилиш билан демаркация масаласининг ҳал этилиши 2022 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини чуқурлаштиришда янги бошланиш нуқтаси бўлди. Ҳар икки ҳукуматнинг мажбуриятлари муносабатларни янада ривожлантиришга йўл очди ҳамда “абадий дўстлик” қарашларига ишончни тиклашга қаратилган минтақавий барқарорлик ва хавфсизликка ҳисса қўшди.

    2016 йилдан буён Президент Мирзиёев Бишкекка турли форматдаги еттита давлат ташрифини амалга оширган, жумладан 2023 йилнинг ўзида битта давлат ташрифи ва иккита амалий ташриф кузатилган. Президент Жапаров Ўзбекистонга 2021, 2022, 2023, ва 2024 йилларда ҳам ташриф буюрди. Бу ташрифлар, хоҳ давлат даражасида бўлсин, хоҳ амалий мақсадда бўлсин, Марказий Осиёдаги яқин ҳамкорликни таъкидлайди.

    2024 йилнинг январь май ойларида Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 294 миллион долларни ташкил этди. 2023 йилда Президентлар Мирзиёев ва Жапаров “2023-2025 йилларга мўлжалланган стратегик савдо-иқтисодий шериклик дастури”ни, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг асосий тармоқларида яқин ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимларни имзоладилар. Ўзбекистон ва Қирғизистон капитали иштирокидаги корхоналар кўпайиб бормоқда, улар мос равишда Қирғизистонда 70 ва Ўзбекистонда 273 тани ташкил этади. Жорий ташриф чоғида икки давлат “2024-2030 йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” доирасида яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш учун шарт-шароитлар яратишга келишиб олди. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари агросаноат, саноат, транспорт ва туризм соҳалари бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон Тараққиёт жамғармаси ушбу тармоқлардаги ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга устувор аҳамият беради, саноат кооперацияси аллақачон 300 миллион долларга етган. Лойиҳаларни янада илгари суриш мақсадида Ўзбекистон-Қирғизистон жамғармасининг устав капиталини 200 миллион долларга оширишга келишиб олинди.

    Олимлар Воҳидова ва Абдуллаева “Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо алоқаларининг йўналишлари” номли 2024 йилда эълон қилинган таҳлилда 2000-2021 йиллардаги маълумотлар асосида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айланмасини ўрганиб чиқишган. Улар Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш зарурати билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганини аниқлашган. Таъкидлаш жоизки, жорий ташриф доирасидаги муҳим келишувлардан бири “ЖСТга аъзолик протоколи” бўлиб, Ўзбекистоннинг жаҳон савдо тизимига қўшилиши йўлидаги навбатдаги қадамдир. Ташриф чоғида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар мазмуни ва характери бўйича кўп жиҳатдан аввалги келишувларга ўхшаш, айрим бандлар эса таълим, илм-фан, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

    Жорий йилда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида узоқ вақтдан бери режалаштирилган темир йўл лойиҳаси бўйича шартнома имзолади. CKU лойиҳаси (C -China, K — Kyrgyz Republic, U — Uzbekistan) стратегик аҳамиятга эга, чунки у Хитой ва Европа ўртасидаги савдо йўлини сезиларли даражада қисқартиради. Ҳар икки давлат ҳам денгизга чиқиш имкониятига эга эмаслигини инобатга олсак, лойиҳанинг тугалланиши Ўзбекистон ва Қирғизистонга Жанубий Осиё ва Яқин Шарқнинг асосий бозорларига реал кириш имкониятини беради. Хитой Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энг йирик савдо шериги бўлганлиги сабабли, тўғридан-тўғри қуруқлик йўналиши харажатлар ва транзит вақтларини қисқартириш орқали савдо-иқтисодий алмашинувни осонлаштириши кутилмоқда. Асосан, лойиҳа халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳисобига потенциал иқтисодиётни диверсификация қилиш имкониятини ифодалайди, бу эса мамлакатларнинг анъанавий савдо йўлларига боғлиқлигини камайтириши мумкин.

    Иқтисодиётни диверсификация қилиш иккита асосий афзалликларни беради: иқтисодий ўсиш ва диверсификация ўртасидаги ижобий боғлиқлик — бу меҳнатни кўп капитал талаб қиладиган фаолиятга қайта тақсимлаш, шу орқали янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ёки мавжуд тармоқларни кенгайтириш имконини беради; мамлакатнинг ташқи таъсирларга ва савдо шериклари сиёсатидаги ўзгаришларга мойиллигини камайтириш.

    Ушбу ғояни амалга ошириш доимий дипломатик алоқалар ва мулоқотлар орқали эришиладиган дўстона ва барқарор муносабатларни тақозо этади. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг мазкур лойиҳага содиқлиги Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликни стратегик чуқурлаштиришнинг янги босқичига қадам қўйганини англатади. Президент Мирзиёев “…Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши стратегик лойиҳаси бўйича уч томонлама шартнома имзолангани тарихий воқеа бўлди”, дея вазиятга тарихий баҳо берган эди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистондаги сўнгги сиёсий ўзгаришлар, дунёда шаклланаётган тартиблар ҳар икки давлат ҳам бетараф қолмасдан, фақат биргина қўшни давлатга таяниб, кўп векторли дипломатияни давом эттиришини кўрсатмоқда. Минтақавий тинчлик ва барқарорликни Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг жаҳон ҳамжамияти билан фаол ҳамкорлиги, минтақадаги иқтисодий ва хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш орқали мустаҳкамлаш мумкин. Президентлар Мирзиёев ҳам, Жапаров ҳам Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг муҳим моҳиятини таъкидлаб, буни танлов эмас, балки зарурат деб билишди.

    Муаллиф: Сардор Аллаяров

    Аллаяров — халқаро алоқалар бўйича мутахассис, Хитой Халқ Республикасининг Ланчжоу Жиаотонг университетида амалий илмий ходим ва Ўзбекистон Урганч давлат университетида ёрдамчи илмий ходим.

    22.07.2024, 18:02   Изоҳ (0)   6079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон орзу қилаётган темирйўлнинг истиқболи қандай?

    21.06.2024, 18:20

    Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди 

    18.07.2024, 18:04

    “Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди” — Шавкат Мирзиёев

    18.07.2024, 19:08

    Марказий Осиёдаги деҳқонлар тарвузга талаб пасайганидан шикоят қилди 

    22.07.2024, 11:35

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Садир Жапаров ва рафиқасини кузатиб қўйди (фото)

    19.07.2024, 19:22

    Қирғизистонлик ИШИД жангариларининг оилалари ватанга қайтарилди 

    19.07.2024, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.