Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев республикани ривожлантириш дастури устидаги ишларни якунлаш учун қисқа муддатли таътилга чиқди, деб ёзади «ТАСС» Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.
«Президент 2017 йил 30 октябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Таътил чоғида президент Қирғизистон Республикасини 2040 йилгача бўлган даврда барқарор ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳасининг якуний варианти устида ишлайди», — дейилади хабарда.
Атамбоевнинг ваколатлари жорий йилнинг 1 декабрида тугаши керак. Президент лавозимида унинг ўрнини 15 октябрдаги сайловларда қарийб 55 фоиз овоз тўплаган Сооронбай Жээнбеков эгаллайди.
Изоҳ (0)