Қирғизистон бош прокурори Курманкул Зулушев мамлакатнинг қайси собиқ президентларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу ҳақда “АКИпресс” хабар берди.
Бош прокурорга кўра, Қурманбек Бакиевга нисбатан бир нечта жиноий иш қўзғатилган. Суд қарорлари бор.
“Қумтор иши Асқар Акаевга нисбатан қўзғатилган. Қумтор олтин кони давлатга қайтарилгач, собиқ президентнинг айби исботланмагани учун иш тўхтатилган”, — деди Зулушев.
Унинг маълумотларига кўра, Алмазбек Атамбаевга нисбатан судлар томонидан 9 та жиноий иш кўрилмоқда.
“У касаллик туфайли бошқа давлатда. Атамбаев қайтиб келгач, иш давом этади”, — деди бош прокурор.
Асқар Акаев 1991 йилдан 2005 йилгача, Қурманбек Бакиев 2005—2010 йилларда, Алмазбек Атамбаев эса 2011—2017 йилларда президентлик қилган.
Изоҳ (0)