Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Тўлқинбек Абдигуловни республика бош вазири ўринбосари этиб тайинлади, деб ёзади «ТАСС» Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.
Бунгача Абдигулов бош вазир биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бир неча кун аввал унинг лавозимини пасайтириш ҳақидаги таклифни мамлакат вазирлар маҳкамаси раҳбари Сапар Исаков миллий парламентга йўналтирган эди, 22 ноябрь куни депутатлар бош вазир ташаббусини маъқуллади.
Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари лавозими ҳозирча бўш бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)