9 июль куни гувоҳ сифатида чақирилган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармасига келмади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
«Алмазбек Атамбаевда собиқ президент дахлсизлиги ҳали мавжуд. Ҳуқуқ-тартибот орган ходимларида уни сўроққа чақиртириш ваколати йўқ»,— дея Атамбаевнинг юридик вакили Сергей Слесарев маълум қилди.
Атамбоев гувоҳ сифатида сўроққа чақиртирилганди. Бироқ у боришдан бош тортди. Унинг фикрига кўра, «ҳукумат ҳуқуқий майдондан четга чиқди».
Ҳозирги вақтда Қирғизистон ИИВ жиноий авторитет Азиз Батукаев озод қилиниши бўйича ишни тергов қилмоқда.
Изоҳ (0)