• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этишни таклиф қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Италия” саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтказилган тадбирда Италия бош вазири Жоржа Мелони, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, инвестиция ва технологиялар, “яшил” иқтисодиёт соҳаларида шерикликни ривожлантириш, таълим ва маданий дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент ўз нутқининг аввалида ушбу тадбир жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтган саммитда Марказий Осиё ва Европа ўртасида эришилган стратегик шериклик тўғрисидаги келишувларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ушбу форматда, аввало, мамлакатларнинг технологик, саноат ва интеллектуал салоҳиятини инобатга олган ҳолда самарали амалий ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш борлиги қайд этилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугунги глобал ва минтақавий сиёсатдаги тенденцияларни, хавфсизлик ва тараққиётга нисбатан умумий таҳдидларнинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда Италия билан кўп томонлама мулоқотга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу билан бирга, минтақанинг Италия билан кўп асрлик савдо ва маданий алоқалари янги босқичдаги кенг қамровли шериклик учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кун тартибидаги масалаларга ўтар экан, Ўзбекистон раҳбари “Марказий Осиё - Италия” форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён этди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Аввало, қатор долзарб халқаро масалалар юзасидан ёндашувларни мувофиқлаштириш учун ташқи ишлар вазирликлари даражасида мунтазам мулоқотларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, терроризм, экстремизм, радикализм, гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашда кўп томонлама шериклик ва махсус хизматларнинг ахборот алмашиш механизмларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Иқтисодий соҳада давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми уч баробар ошганини мамнуният билан қайд этди. Италиянинг етакчи компаниялари билан технологик ҳамкорлик лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Италия ишбилармон доираларининг инновацион ривожланиш борасида анъанавий кучли мавқейини ҳисобга олиб, мамлакатларимиз савдо-саноат палаталари шафелигида бизнес мулоқоти учун доимий майдон — “Марказий Осиё - Италия” ишбилармонлар клубини ташкил этиш таклиф қилинди. Тадбиркорлар иштирокидаги бундай учрашувлар ҳар йили минтақа мамлакатлари ва Италия пойтахтларида ўтказилади.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон президенти технологиялар трансфери, илғор билим ва тажрибаларни жорий этиш, юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш учун қулай шароитларни яратишни назарда тутувчи кўп томонлама Саноат ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мавжуд муваффақиятли тажрибани ҳисобга олиб, минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш; электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм, озиқ-овқат ва бошқа қайта ишлаш тармоқлари учун замонавий ускуналар ишлаб чиқариш; бутловчи қисмлар ва саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш; Италиянинг етакчи брендлари иштирокида дизайн марказларини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари Тошкент вилоятида минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун Европа оператори бошқарувида махсус индустриал парк ташкил этилаётганини маълум қилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу билан бирга, Италиянинг SACE ва SIMESТ давлат агентликлари ҳамда қўшма инвестиция фондларини ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Яшил” трансформация соҳасида Италия билан самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, Ўзбекистон етакчиси углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурларни амалга оширишга кўмаклашадиган кўп томонлама платформани йўлга қўйиш орқали кенг қамровли шерикликни ривожлантиришга чақирди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларига “яшил” энергия етказиб бериш, Италиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва муҳандислик компанияларини жалб этган ҳолда корхоналарни аудитдан ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш, сув инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш ва водород технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тошкентдаги Турин политехника ва Пиза университетлари филиаллари самарали фаолият юритаётганини таъкидлар экан, давлат раҳбари Италиянинг бошқа етакчи олий ўқув юртларининг минтақага қизиқиши ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон президенти муҳандислик, дизайн, сув тежамкорлиги ва биотехнологиялар каби йўналишларда илмий ишланмалар, академик алмашинув ва кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ва молиялаштириш учун “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчи туроператорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма сайёҳлик маҳсулотларини яратиш мақсадида туризм альянсини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди.

    Италия жамоатчилиги Рим ва Флоренсияда ўтказилган кўргазма ва маданий тадбирларга катта қизиқиш билдиргани мамнуният билан қайд этилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу муносабат билан келгуси йили Хива шаҳрида минтақа мамлакатлари ва Италия ёшларининг креатив иқтисодиёт ва маданий алмашинув форумини ўтказиш таклиф қилинди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Саммитда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Италия Бош вазири ҳам нутқ сўзлади. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.

    30 май, 19:49   Изоҳ (0)   810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

    28 май, 18:51

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)

    28 май, 20:59

    Италия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    28 май, 22:36

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    28 май, 23:41

    Ўзбекистонда ўз хонадонида фаолият юритадиган тадбиркорларга мебелсозлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади

    29 май, 10:55

    “Сунъий интеллектдан умумбашарият манфаатлари йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш зарур” — Шавкат Мирзиёев

    29 май, 13:05

    Самарқандда Италия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    29 май, 12:48

    Ўзбекистонда Италия етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга тушириш таклиф қилинди

    29 май, 13:56

    Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш бўйича декларация имзоланди

    29 май, 14:43

    Канада Европа Иттифоқининг қуролланиш дастурига қўшилади

    29 май, 15:00

    Лукашенко картошкаларни Россияга “муносиб нархларда” сотишни буюрди

    29 май, 15:31

    АҚШ суди Трампга бож жорий этишни тақиқлайди

    29 май, 18:05

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиялари ҳам энди алоҳида мурожаат талаб этмасдан тайинланади

    29 май, 16:45

    Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони “Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти” кўргазмасида бўлди (фото)

    29 май, 15:39

    Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Конгресс маркази хиёбонида биргаликда дарахт экди

    29 май, 18:18

    АҚШ 13 йилдан сўнг Сурияда яна элчихонасини очди

    29 май, 20:55

    Қозоғистонда илк CryptoCity крипто ҳудуди ташкил этилади

    29 май, 21:10

    Конгрессмен Трампдан инвесторлар учун ташкил этилган кечки овқат тафсилотларини ошкор қилишни талаб қилди

    29 май, 22:53

    “Дарё” дайжести: 29 майнинг энг муҳим хабарлари

    29 май, 23:25

    Ўзбекистонда нечта олий таълим ташкилоти фаолият юритаётгани очиқланди

    29 май, 23:50

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Италия” саммитида иштирок этади

    30 май, 08:22

    АҚШда мигрант Трампни ўлдириш билан таҳдид қилди 

    30 май, 11:56

    Шавкат Мирзиёев Остонада стратегик аҳамиятга эга ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда

    30 май, 11:19

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди

    30 май, 15:54
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар 151 кишига етди

    Дунё | 1 июн, 00:10

    БМТ ядро агентлиги: Эрон уран захираларини кўпайтирмоқда

    Дунё | 31 май, 23:50

    Жиззахда 667 млн сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 31 май, 23:35

    Келгуси ҳафта аввалида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 31 май, 23:10

    Ёмғир сувини электр энергиясига айлантириш йўли топилди

    Дунё | 31 май, 22:55

    Болалар омбудсмани Magic City’да суицид саҳнаси намойиш этилгани юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:35

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:15

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бокс | 31 май, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.