• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Марказий банк мамлакатда нон маҳсулотлари нархига таъсир қилаётган омиллар бўйича тадқиқот ўтказди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Ун ва нон нархлари ўсиб бормоқда

    Ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистонда биринчи навли буғдой унидан тайёрланган нон нархи 2020 йилдан 2025 йил майигача 77,6 фоизга ошган. Олий навли буғдой унидан тайёрланган нон эса 52,5 фоизга, обинон 62,4 фоизга қимматлашган. Бу даврда биринчи навли буғдой уни нархлари 56,9 фоиз, олий навлиси эса 73,5 фоизга кўтарилган.

    Охирги беш йиллик даврда олий ва биринчи навли буғдой унлари ҳамда обинон 2022 йилда кескин қимматлаган. Кейинги йилларда эса ушбу маҳсулотлар нархларида ўсиш секинлашган.

    Таҳлилга кўра, 2022 йилда биринчи навли ундан тайёрланган нон 54,8 фоизга қимматлашди. Биринчи навли буғдой уни нархи 46 фоиз, олий навли буғдойники 39,5 фоизга ошди. Олий навли ундан тайёрланган нон 25,8 фоизга қимматлашган бўлса, обинон нархи 22,7 фоизга ўсган.

    Биринчи навли буғдой уни нархи 2021 йил I чоракдаги 4 127 сўмдан 2025 йилнинг I чорагига келиб 6 440 сўмгача қимматлашган. Мазкур даврда биринчи навли ундан тайёрланган нон нархи 3 129 сўмдан 6 144 сўмгача ошган. Олий навли буғдой уни нархи давр бошидаги 5 506 сўмдан 9 581 сўмгача кўтарилган.

    Нархларнинг бундай ошиши асосан буғдой ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг хусусан, ерга ишлов бериш, иш ҳақи, техникага қилинадиган харажатларнинг ошиб бораётганлиги билан изоҳланади.

    “Сўнгги йилларда Ўзбекистон аҳолисининг ўсиш кўрсаткичи ўртача 2 фоизни ташкил этмоқда. Аҳоли сонининг ҳар 1 миллион кишига кўпайиши нон ва нон маҳсулотларига (буғдой унига) бўлган йиллик талабни ўрта ҳисобда 171 минг тоннагача ошириши мумкин. 2025 йил 1 апрель ҳолатига мамлакатда аҳоли сони 37,7 миллион кишига етган. Бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда кейинги 5 йилда буғдой унига бўлган йиллик талаб тахминан қўшимча 670 минг тоннага ошишини кутиш мумкин”, дейилади тадқиқотда.

    Импорт қилинган буғдойнинг бир тоннаси 2021 йилда 222 доллар, 2022 йилда 280 доллар, 2023 йилда 231 доллар, 2024 йилда 190 доллар бўлган. Импорт ун нархи эса 2021 йилдаги 268 доллардан 2024 йилда 323 долларга етган. Ўзбекистонга 2021-2024 йиллардаги буғдой импортининг деярли барчаси (99 фоиздан ортиғи) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган. Ун импортида эса Қозоғистон 2021 йилда 98,4 фоиз, 2022 йилда 96 фоиз, 2023 йилда 87,6 фоиз, 2024 йилда 90,6 фоиз улуш билан етакчилик қилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Нархлар нега ошяпти?

    Таҳлил қилинишича, 2020-2025 йилларда ун ва нон маҳсулотлари таннархига таъсир этувчи ресурслар — ёнилғи, электр энергияси, газ, совуқ сув ва транспорт хизматлари кескин қимматлашган. Бу эса ишлаб чиқариш харажатлари ошиши орқали маҳсулот нархига бевосита таъсир кўрсатяпти.

    Марказий банк нархларга фермер ва кластерлар етиштираётган буғдойни биржа савдолари орқали сотаётгани ҳам таъсир қилаётганини билдирган. “Ҳокимликлар томонидан бу борада мажбурий талаблар қўйилмаслиги – фермерлар ҳамда кластерлар даромадига ижобий таъсир қилибгина қолмасдан, нархларни эркинлаштириш билан боғлиқ чоралар самарадорлигига ижобий таъсир қилади”, дейилади манбада.

    Буғдой импорти ва жаҳон нархи билан боғлиқлик муҳим омиллардан бири бўлиб, Ўзбекистон буғдойининг аксарият қисми Қозоғистондан импорт қилиниши инобатга олинса, жаҳон бозоридаги нарх ўзгаришлари маҳаллий бозорга кучли ва тезкор таъсир кўрсатади. Ўзбекистон жаҳон буғдой нархларига юқори сезувчан.

    Шу билан бирга, аҳоли даромадлари ўсиши ва истеъмол тенденциялари нонга бўлган талабга таъсир қилмоқда.

    Ўз навбатида иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер шўрланиши — нархларга таклиф томонидан таъсир қилувчи экологик омиллар сифатида кўриляпти. Мамлакатда ер шўрланиши 2000–2020 йилларда 450 минг гектардан 750 минг гектаргача кенгайган. Бу эса буғдой ҳосилдорлиги ва фермерлар даромадларига салбий таъсир кўрсатган. Юқори ҳарорат, қурғоқчилик ва суғориш тизимларининг самарасизлиги эса ҳосилнинг камайишига олиб келади.

    Геосиёсий омиллар ва давлатлараро савдо сиёсатлари ҳам нон нархига таъсир қилувчи ташқи омиллар сирасига киради.

    “Россия-Украина можароси, экспорт 17 квоталари, транзит тарифлари ва бошқа чоралар натижасида таъминот занжирида узилишлар юзага келиб, импорт қилувчи давлатларда, жумладан Ўзбекистонда, нархлар ошишига сабаб бўлиши мумкин”, дея қайд этилган тадқиқотда.

    Марказий банк жаҳонда нархлар барқарорлашишига қарамай, ички ресурслар самарадорлигини ошириш муҳимлигини урғулаган. Буғдой ва ун ишлаб чиқариш таннархига таъсир этувчи омилларни мунтазам таҳлил қилиб бориш, иқлим ўзгариши, нон маҳсулоти истеъмолига бўлган аҳоли ёндашувларини ўрганиб бориш зарурлигини таъкидлаган. Бу йўналишда тадқиқот ишларини кучайтириш, суғориш ва агрономик технологияларни ривожлантириш, нархни барқарорлаштириш бўйича мувофиқлаштирилган механизмларни кучайтириш ва маҳаллий етиштиришни кенгайтириш шартлиги қайд этилган. Шу билан бирга, буғдой импорти географиясини кенгайтиришга ҳам муҳим йўналиш сифатида қаралиши таъкидланган.

    16 август, 23:46   Изоҳ (0)   478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.