Замонавий ҳаёт стресс, шошқалоқлик ва ақлий зўриқишга тўла бўлгани сабабли магнийга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бу минерал 300 дан ортиқ биокимёвий жараёнларда иштирок этиб, миядан тортиб юрак фаолиятигача, уйқу сифатидан энергия даражасигача — барча нарсага таъсир кўрсатади. Агар доимий чарчоқ, асабийлашиш ёки хавотирни ҳис қилсангиз, организмингизга магний етишмаётган бўлиши мумкин.
Магний нима учун бу қадар муҳим?
- Энергия алмашинуви: бошқа моддалар билан биргаликда АТФ ишлаб чиқаради ва тананинг барча ҳужайраларини энергия билан таъминлайди.
- Мия ва асаб тизими фаолияти: хотира ва эътиборни қўллаб-қувватлайди, ташвиш ва стрессни енгишга ёрдам беради.
- Уйқу сифати: магний мелатонин ишлаб чиқарилишини тартибга солади ва уйқудан олдин мушакларни бўшаштиради.
- Юрак ва қон томирлари саломатлиги: асаб импулсларини ўтказишда ва юрак мушакларининг қисқаришида иштирок этади, қон босимини барқарорлаштиради.
- Гормонал мувозанат: кортизол миқдори ва қалқонсимон без фаолиятига таъсир қилади.
- Иммунитет: иммунитет тизимининг нормал ишлашига ҳисса қўшади ва организмга яллиғланишида ёрдам беради.
Магний танқислигини қандай аниқлаш мумкин?
Етишмовчилик турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Қуйидаги асосий белгиларга эътибор қаратиш лозим:
- Сурункали чарчоқ;
- Мушаклар ёки қовоқлар тортишиши, титраш;
- Жаҳлдорлик, ортиқча ташвишланиш;
- Уйқу муаммолари ва бедорлик;
- Юрак уришининг нотекислиги;
- Стрессга нисбатан юқори таъсирчанлик.
Магнийга бой 10 та энг фойдали маҳсулот
- Қовоқ уруғи — 100 граммида 535 миллиграм
- Какао (табиий, шакарсиз) - 100 граммида 499 миллиграм
- Чиа уруғи - 100 граммда 335 миллиграм
- Каноп уруғи - 100 граммда 400-440 миллиграм
- Бодом (хом) - 100 граммда 270 миллиграм
- Исмалоқ (хом ҳолда) - 100 граммда 9-90 миллиграм
- Қора ловия (пиширилган) - 100 граммда 60-70 миллиграм
- Кейл карами - 100 граммда 47 миллиграм
- Авокадо - 100 граммда 30 миллиграм
- Яшил гречка - 100 граммда 231-240 миллиграм магний мавжуд
Яна нималарни эътиборга олиш лозим?
— Магнийга кунлик эҳтиёж тахминан 500 мг, бироқ кучли стресс ёки жисмоний зўриқиш пайтида бу миқдор 1200 мг гача ошиши мумкин.
— Магний яхшироқ сўрилиши учун уни B6 витамини билан бирга қабул қилиш мумкин.
— Магнийни кальций ёки рух билан биргаликда қабул қилмаслик керак, чунки улар организмда сўрилиш учун ўзаро рақобатлашади.
— Қабул қилишнинг энг қулай вақти кечқурун, айниқса хавотир ёки уйқу муаммолари безовта қилаётган бўлса.
Изоҳ (0)