• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Тери бурмалари, иммунитет пасайиши, депрессия: вазн йўқотганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?

    Ҳатто энг яхши парҳезнинг ҳам кутилмаган таъсири сезилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Диетологдан вазн йўқотиш вақтида энг кўп учрайдиган “ножўя таъсирлар” хусусида гапириб беришини ва улардан қандай халос бўлиш йўллари ҳақида маслаҳатлари билан ўртоқлашишини сўрадик, деб ёзади Marie Claire нашри.

    Тери бурмалари

    Маълум вазн йўқотишдан сўнг терида бурмалар ҳосил бўлиши ҳар қандай парҳезнинг нохуш оқибатларидан биридир. Албатта, биз икки ёки уч килограмм йўқотиш ҳақида гапирмаяпмиз: бу ҳолда сиз косметолог тавсияси билан терининг эластиклигини оширадиган махсус ёғлар, кремлар ёрдамида буни бартараф этишингиз мумкин. Аммо ХХXL ўлчамидан энг кичик С ўлчамига ўтиш ҳақида гап кетганда, ниҳоятда эҳтиёткор бўлишингиз муҳим. Вазн йўқотишда шошма-шошарлик ярамайди, бунда тери реакция қилишга улгурмайди, шу боис аста-секин оз-оздан озиш энг тўғри йўлдир. Semiзликдан сўнг терининг осилиб қолган бурма қисмларидан халос бўлишнинг ягона усули — бу жарроҳлик амалиётидир. Айниқса, чекувчилар, кексалар шунга ўхшаш муаммога мойил бўлади.

    Фото: Marie Claire

    Диетолог шарҳи: Озиш пайтида терининг яхши ҳолатини сақлаб қолишга ёрдам берадиган биринчи қоида вазнни босқичма-босқич йўқотиш. Шунда терининг мослашиши ва қисқариши осонроқ кечади. Optimaл вазн йўқотиш ойига 4 килограмм. Агар гап ҳаддан ортиқ семизлик ҳақида кетганида озишнинг биринчи ойда вазн йўқотишнинг килограмми кўпроқ 6-7 килограмм бўлиши мумкин. Аммо, бу пайтда ёғ тўқималари эмас, асосан сув ҳисобига озади. Келгусида вазн йўқотишнинг бир текис ритмига риоя қилиш лозим.

    Озиш жараёнида тери қисқаришини фаоллаштирадиган муолажаларни бажариш фойдалидир. Муолажа ёш ва терининг ҳолатига қараб индивидуал равишда танланади. Шифокорлар кўпинча радио тўлқинли ёки инфрақизил лазер аппарати муолажаларини тавсия қилади. Юқоридагиларнинг барчаси 2-3 ойлик курсларда амалга оширилади. Озиш чоғида массаж муолажаси тери осилишининг олдини олишда самарали усулдир. Бу махсус асбоб-ускуналар техникаси билан биргаликда тавсия этилиши мумкин — бу ёндашув ҳам жуда яхши натижа беради. Уқалаш амалиёти организмда дренаж жараёнини кучайтиради, мураккаброқ ёғларнинг парчаланишидан кейин ҳосил бўлган ёғ кислоталарининг танадан чиқарилишини тезлаштиради.

    Вазн йўқотишда дуч келиш эҳтимоли бўлган яна бир муаммо — бу терида чўзиқ-чўзиқ чизиқларнинг пайдо бўлишидир. Бу сизда шаклланиши ёки шаклланмаслиги, аввало, генетикага боғлиқ, аммо бунинг олдини олиш учун терини парвариш қилиш тавсия этилади. Эластик, етарлича намланган тери чўзилиш билан самарали курашади, бу эса чўзиқ чизиқларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди. Терида чизиқларининг олдини олиш учун қон айланишини яхшилайдиган барча муолажалар фойдалидир: пилинг, қаттиқ мато билан массаж қилиш ва иссиқ-совуқ сувда (контраст) душ қабул қилиш.

    Янги тери ҳужайраларининг шаклланиши учун танага таркибий элементлар зарур. Биринчи навбатда, оқсиллар ва омега-3 ёғ кислоталари (уларнинг энг яхши манбаи балиқ ёки ёғсиз парранда гўшти). Шунинг учун парҳез давомида терининг жозибасини сақлаб қолиш учун мувозанатлаштирилган овқатланишнинг асосий қоидаларига риоя қилинг!

    Тушкунлик

    Парҳезга ҳамроҳ бўлган энг кенг тарқалган касаллик. Ўзимиз билиб истеъмол қилаётган углеводлар ҳақида эмас, якунда кайфиятга таъсир кўрсатадиган омиллар хусусида сўз юритамиз. Британиялик олимлар томонидан олиб борилган “Plos One” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, тўрт ёки ундан ортиқ йиллар давомида парҳез тутадиган кишилар, цикллар билан вазн йўқотадиганларга қараганда кўпроқ депрессияга мойил бўладилар. Одамлар бу вақт ичида диетани ўз-ўзидан мақсад сифатида қабул қила бошлайдилар ва якуний натижага эришиб бўлгач, кейин нима қилишни билмай қоладилар.

    Фото: “Yandex”

    Диетолог шарҳи: Ортиқча вазндан халос бўлиш учун маълум бир парҳез қоидасига, унинг чекловларига амал қилиш шарт бўлади. Севимли озиқ-овқатлар истеъмолини узоқ вақт мобайнида чеклаш ҳам кайфиятдаги тушкунликка олиб келади. Бундай ҳолларда, психотерапевтик таъсир чоралар ҳам вазн йўқотиш билан узвий боғлиқ бўлиши керак: автотренинг, медитация, тўғри нафас олиш техникаси, визуализация ва ҳоказо. Шу билан бирга завқланиш доирасини кенгайтириш керак, бунда танага (СПА-терини парвариш қилиш, массаж, сауналар, жисмоний фаолият), руҳиятга (ўз-ўзини ривожлантириш, театр ва кўргазмаларга бориш, китоб ўқиш ва бошқалар) ижобий таъсир кўрсатувчи одатларни бажариш киради.

    Аксар ҳолларда вазн ташлаш пайтида депрессия билан боғлиқ бўлган иккинчи жиҳат — бу микро ва макроэлементларнинг танқислиги. Хусусан, гормонлар (серотонин ва дофамин), шунингдек, асаб тизимининг меъёрда ишлаши учун зарур бўлган моддалар (булар омега-3 ёғ кислоталари ва турли витаминлар, масалан, Д витамини ва Б гуруҳи витаминлари, магний, селен, хром) синтез учун масъул витаминларнинг етишмаслиги кутилмаган депрессияга сабаб бўлади. Шу боис тиббий текширувлардан сўнг озиш жараёнида депрессия ривожланишининг олдини олиш учун комплекс препаратлар буюрилади.

    Мушаклар йўқолиши

    Тез фурсатда вазн ташлашни хуш кўрадиганлар бир неча кун ичида кучли чекловларга амал қилишига тўғри келади. Ёдда тутинг, бу йўсинда озиш узоқ муддатли натижага олиб келмайди. Ташланган вазн килограммлари одатдаги овқатланиш тарзига ўтгач, биринчи кунлардаёқ қайтиб келади. Қолаверса, бундай озиш йўлининг сўнггида сизни тери бурмалари, секинлашган метаболизм каби нохуш натижалар кутиб туради. Йўқотилган ҳар бир килограмм мушакларда метаболизм жараёнини 10 фоизга секинлаштиради. Бу шуни англатадики, озиқ-овқат танада яхши сўрилмайди, у ёғ шаклида тўплана бошлайди.

    Фото: “Yandex”

    Диетолог шарҳи: Вазн йўқотиш пайтида мушак тўқималарини сақлаб қолиш учун оқсиллар, ёғлар ва углеводлар мувозанатини риоя қилиш, ҳаддан ортиқ кучли чекловлардан воз кечиш талаб этилади. Яъни калория миқдори кунига тахминан 1000 ккалдан паст бўлган диеталарни қабул қилманг. Кундалик умумий энергия истеъмолини 500 ккалдан кўп бўлмаган миқдорда камайтириб боринг. Шунда сиз ойига ўртача 3-4 килограмм вазн ташлайсиз ва оқсил-ёғ-углеводлар нисбати, ҳатто, вазн йўқотган тақдирда ҳам бир хил бўлиб қолади. Калория миқдори қисқариши ҳисобига: Протеинлар — ёшга қараб 20-30 фоиз (улар тўйинганлик ҳиссини беради, протеин ҳужайралар янгиланишида муҳим рол ўйнайдиган фермент ва гормонлар учун асосий озуқадир), ёғлар ─ 20-30 фоиз (2/3 — балиқ ва ўсимликларда, 1/3 — сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва парранда гўштида мавжуд), углеводлар — 40-60 фоиз (уларнинг 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдори ─ оддий углеводлардир, қолганлари мураккаб углеводлар, асосан клетчаткага бой маҳсулотлар таркибида бўлади). Таомномадан шакар, олий навли ун ҳамда трансёғларни бутунлай чиқариб ташлаш зарур.

    Иммунитетнинг пасайиши

    Тез-тез шамоллаш, сурункали чарчоқ, ҳолсизлик, бош оғриғи, буйрак усти безлари билан боғлиқ муаммолар вазн йўқотишда юзага чиқадиган нохуш ҳолатлардир. Сиэтл саратон касалликлари маркази томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сезиларли даражада вазн йўқотган ва бундай вазн ташлаш жараёнини ҳаётида беш мартадан кўпроқ такрорлаган кишиларнинг иммунитети ўз вазнини доимо назорат остида ушлаб турадиганларга қараганда икки баравар заифдир.

    Фото: Marie Claire

    Диетолог шарҳи: Ортиқча вазндан халос бўлиш жараёнида иммунитет пасайишининг сабаблари бир нечта бўлиши мумкин. Бу мувозанатлаштирилмаган овқатланиш (организмда иммунитет ҳужайраларининг синтези учун қайта тикловчи моддаларнинг етарли эмаслиги), витаминлар ва микроэлементлар танқислиги (уларнинг кўпчилиги иммуноглобулинлар ва антителолар шаклланишида иштирок этади), истеъмол қилинаётган озиқ-овқатларнинг организмга фойдали эмаслиги (бу ҳолда иммун тизими озиқ-овқат таркибий қисмларига “чалғийди”, озиқ-овқат ресурслари патогенлар билан кураш учун заифлик қилади). Иммунитет тушишининг яна бир сабаби — ичак микрофлорасининг бузилишидир. Микробиота таркибидаги номутаносиблик, бошқа нарсалар қаторида, семизликка сабаб бўлади ва озишни қийинлаштиради. Бунинг сабабини аниқлаш ва уни ўз вақтида тузатиш орқали иммунитет тизимининг меъёрда ишлашини таъминлаш мумкин бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Фақат овқатдан эмас: қорин соҳасида ёғ тўпланишига сабаб бўлувчи 6 та зарарли одат
    • Озмоқчи бўлганлар ўтиши керак бўлган 5 та тиббий кўрик
    02.02.2023, 21:42   Изоҳ (0)   5445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озишга қарор қилган бўлсангиз, ҳар доим музлаткичдан топилиши керак бўлган 6 та маҳсулот

    02.02.2023, 15:36

    Юрак оғриса, чап қўлга зўр келади: бунга сабаб нима?

    01.02.2023, 18:01

    Буйраклар шамоллаганда оғриқни қандай енгиллатиш мумкин?

    01.02.2023, 13:36

    40 ёшдан сўнг ҳамма истеъмол қилиши керак бўлган қаришга қарши 9 та маҳсулот

    01.02.2023, 12:37

    Кўриш қобилиятининг пасайиши: Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган дастлабки аломатлар

    31.01.2023, 19:44

    Тез чарчаш ва доимий хавотир: жисмоний фаоллик етишмаётганининг 6 та аломати 

    31.01.2023, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.