Канаданинг Янги Шотландия провинциясида жойлашган тарих музейининг ходимлари, олдинги оёғидан маҳрум бўлган тошбақага Lego деталлари ёрдамида махсус мослама яратди. Бу платформа кичик скейтбордга ўхшаш бўлиб, тошбақанинг ҳаракатланишини осонлаштиради.

Рути лақабли тошбақа 2024 йил сентябрь ойида ёввойи табиат боғидан музейга олиб келинди. Музей ходимлари Рути қандай қилиб оёғини йўқотганини билишмайди. Лекин улар тошбақа юрганида, унинг қобиғи ерга ишқаланиб, шикастланаётганини сезишди.
Бир панжаси иккинчисидан сезиларли даражада қисқароқ бўлгани учун буни пайқаб қолдик. Қобиғида бир оз излар бор эди ва биз унинг янада ёмонлашишини хоҳламадик. Шу сабабли уни кўтариш учун бирор нарса яратиш керак эди, деди музей мутахассиси Хизер МакКиннон Ремшоу.

Декабрь ойида музейда лего кўргазмаси ўтказилаётган эди. Ходимлар Рути учун кичик скейтбордга ўхшаш ғилдиракли мослама яратиш фикрини илгари суришди. Бу тошбақа ҳаракат қилаётганда қобиғига зарар етказмаслиги учун эди.

Тошбақа ушбу ускуна билан тезда танишди. Рутининг кўп вақти хонада ўтгани билан, ҳар ҳафта уч марта унга қисқа саёҳатлар уюштирилади.

Ғилдиракли қурилма ёрдамида тошбақа завқ билан музейнинг турли зоналарини ўрганади ва ҳатто ўз турига мансуб бошқа ҳайвонларни тезликда ортда қолдириши мумкин.
Изоҳ (0)