Brand Awards International VIII мукофоти якунлари бўйича Octobank “2024 йилда Ўзбекистон банк соҳасида жадал тараққиёт учун” мукофотига сазовор бўлди.
Илгари “Йил бренди” номи билан танилган мукофот халқаро форматга ўзгарди, бу Ўзбекистоннинг етакчи брендларининг бир йил давомидаги бизнес ютуқларини тасдиқловчи омилдир.
Тантанали тақдирлаш маросими 3 май куни Hyatt Regency Ташкент меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Мукофот ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси иштирок этиш ва брендларнинг энг муҳим ютуқларини тақдим этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлашнинг мақбул форматини тайёрлади.
“Бранд Awards International мукофоти брендларга ўз қадриятлари ҳақида сўзлаб беришга, истеъмолчиларга эса – онгли танлов қилишга ёрдам беради. Ушбу формат орқали истеъмолчилар брендларнинг қиймати ва ишончлилиги ҳақида муҳим маълумотларга эга бўладилар. Бренд – бу нафақат логотип, бренд – бу, истеъмолчилар учун тушунарли ва қабул қилинадиган, компания ва маҳсулотнинг келгуси йиллардаги аниқ ривожланиш стратегиясидир”, дейди Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.
Brand Awards International ноёб формати биринчи марта Ўзбекистонда брендларнинг индикатив қийматини баҳолаш имконини берди. Бу ишни Gafurov Kardash and Partners мустақил сармоявий-консалтинг компанияси амалга оширди.
“Ишимизни юқори баҳолаганингиз учун миннатдормиз. Соҳа мутахассислари томонидан берилган фахрий мукофот – бизнинг ишимизнинг қимматли натижаси ҳамда Octobank жамоаси танлаган стратегиянинг тўғрилигини тасдиқловчи ютуқдир. Биз мижозларимизга энг яхши банк ечимларини тақдим этган ҳолда, янги технологияларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича фаол ишларимизни давом эттирамиз”, деди “Octobank” АЖ Бошқарув Раиси Искандар Турсунов.
Банк ҳақида:
Octobank 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон бозорида рақамли инфратузилмани ривожлантириб, электрон тижоратни ўз мижозлари учун қулай ва фойдаланишга осон қилиб келмоқда. 3 миллиондан зиёд жисмоний шахслар ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозлар Octobank’ни хавфсизлиги ва хизмат афзалликлари учун қадрлашади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)