“Kapitalbank” АТБ Кузатув кенгаши Мадина Юсупова ва Акмал Яхёевни Банк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларига тайинлашни тасдиқлади.
Улар ўз меҳнат фаолиятларини банкда қуйи лавозимлардан бошлаб, компания ичида босқичма-босқич малакаларини ошириб, бугунги кунда банк бошқарувида муҳим рол ўйнайдиган лавозимларга етиб келишди.
— Ушбу тайинловлар банкнинг стратегик бизнес йўналишларини ривожлантиришга қўшимча туртки беради, — деди “Kapitalbank” АТБ Кузатув кенгаши раиси Максуд Абдусамадов. — Айниқса, Мадина ва Акмалнинг айнан “Kapitalbank” тизимида шакллангани муҳим. Улар ички жараёнларни чуқур билишади, банкнинг маданияти ва қадриятларини юракдан ҳис қилишади. Етакчиликка интилиш — бу бизнинг корпоратив маданиятимизнинг ажралмас қисми, уларнинг мартаба йўли эса минглаб ходимларимиз учун илҳом манбаи. Бундай тайинловлар “Kapitalbank”да ўсиш тасодиф эмас, балки яратилган муҳит натижаси эканининг ёрқин далилидир. Бу ерда етакчилар вояга етади.
Мадина Юсупова — Тошкент молия институти банк иши йўналиши магистри. 2009 йилда “Kapitalbank”даги фаолиятини мутахассис лавозимидан бошлаган. Банкнинг Ғазначилик департаментида актив ва пассивларни бошқариш бўлими, конверсион операциялар бўлими, чакана ва корпоратив йўналишлар бўйича бошқарувчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Амалиёт бошқармаси филиали директори сифатида фаолият юритган. Эндиликда у кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга масъул бўлади.
Акмал Яхёев — Тошкент молия институти битирувчиси. 2011 йилда “Kapitalbank”да амалиёт ўтовчи сифатида иш бошлаган, қисқа муддат ичида корпоратив кредитлаш бўйича мутахассисдан департамент директоригача бўлган йўлни босиб ўтган. 2019 йилдан буён банкнинг Сергели филиалига раҳбарлик қилган. 2021 йилда молиявий тизим ривожига қўшган ҳиссаси учун "Мустақилликнинг 30 йиллиги" ордени билан тақдирланган. Янги лавозимда у корпоратив бизнес йўналишини ривожлантириш учун масъул бўлади.
Kapitalbank — бу муваффақиятли инсонлар шаклланадиган жой. Бу — ривожланиш муқаррар бўлган муҳит: биз истеъдодлар очилиши, мартаба ўсиши ва ҳар бир инсон ҳиссаси умумий ютуққа айланиши учун зарур шарт-шароитларни яратамиз.
Мадина ва Акмалнинг ҳикоялари — истисно эмас, балки тизимли ёндашувнинг тасдиғидир. Kapitalbank жамоасининг катта салоҳиятига ишонади ва ходимлар ривожи банк стратегиясининг ажралмас қисмига айланган корпоратив маданиятни шакллантиради. Таълимга сармоя, тажриба алмашинуви, мураббийлик ва менторлик тизимлари, кадрлар захираси дастури, мартаба юксалиши ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали банк инсонларни янги чўққиларга етаклайди ҳамда бутун жамоани олдинга интилишга руҳлантиради.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)