Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия У-15 ёшлар терма жамоасига илк бор чақирилди. У хорижий турнирда иштирок этиш учун Хорватияга йўл олган. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Унга кўра, мазкур турнирда Португалия У-15 терма жамоаси Хорватия, Япония, Греция ва Англия ёшлар жамоаларига қарши майдонга тушади. Ушбу мусобақа 13 майдан 18 майга қадар бўлиб ўтади.
Кичик Криштиану “Ан-Насср” академиясида тўп суради. Бунгача у “Позуэло”, “Ювентус”, Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид” клубларининг ёшлар жамоасида ҳам ҳаракат қилган.
Роналду эса 2023 йилдан бери “Ал-Наср” сафида ўйнаб келмоқда. У бунгача “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Спортинг” клубларида тўп сурган.
Изоҳ (0)