2025 йил 26 апрель куни UNIО компаниясининг кўп функцияли NEWPORT мажмуасида энг кутилган тадбирлардан бири — хонадон ва қимматбаҳо ваучерлар ўйналган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбир мажмуанинг савдо офисида ташкил этилиб, унда лойиҳанинг бўлажак резидентлари ҳамда ҳамкорлари иштирок этди.
Асосий совринлар сифатида NEWPORT мажмуасидаги замонавий хонадон ҳамда 50 ва 100 миллион сўм миқдоридаги ваучерлар тақдим этилди. Ғолиблар махсус лототрон ёрдамида очиқ ва шаффоф тарзда аниқланган. Акция иштирокчилари — 2024 йил 11 ноябрдан 2025 йил 31 мартгача NEWPORT мажмуасидан кўчмас мулк харид қилган харидорлар бўлди.
Тадбир лойиҳанинг қурилиш жараёнига бағишланган видеоролик намойиши билан бошланди. Меҳмонлар NEWPORT мажмуасининг биринчи босқичдаги блокларининг қурилиши жадал тарзда олиб борилаётганига гувоҳ бўлишди. NEWPORT "шаҳар ичида шаҳар" концепциясини амалга ошириб, янги шаҳар стандартини ишонч билан барпо этмоқда.
Тадбир давомида бир қатор муҳим янгиликлар эълон қилинди:
• OZONEFC номли замонавий спорт ва фитнес марказининг қурилиши бошланганлиги маълум қилинди. Ушбу фитнес-марказ мажмуанинг биринчи қаторида иккинчи қаватда жойлашади ва аҳолига спорт билан шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзини юритиш учун барча зарур шароитларни тақдим этади.
• Майдони 2700 квадрат метрдан ортиқ бўлган замонавий coworking марказининг қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа CSPACE бренди билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва мажмуа резидентлари — тадбиркорлар ҳамда турли соҳалардаги мутахассислар учун қулай ва инновацион бизнес муҳитини яратишга хизмат қилади.
Тадбир давомида МILAN BAND гуруҳи томонидан жонли ижро тақдим этилди ва бу меҳмонларга байрамона кайфият улашди. Иштирокчилар фуршет майдонларида дам олиб, қулай ва самимий муҳитдан баҳраманд бўлишди.
Кечанинг энг муҳим лаҳзаси эса — UNIO GROUP асосчиси ва лойиҳа илҳомчиси Муҳаммед Азиз томонидан совғаларнинг шахсан топширилиши бўлди.
NEWPORT мажмуаси Тошкент шаҳрининг марказида — Нукус, Бобур, Кичик Бешоғоч ҳамда Кичик Халқа йўллари чорраҳасида жойлашган бўлиб, яшаш, ишлаш ва дам олиш имкониятларини бир жойда мужассам этган замонавий ҳаёт экотизими ҳисобланади.
Мажмуада қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:
- Кенг ва ободонлаштирилган яшил ҳовли;
- Болалар боғчаси;
- –Апарт-отел ва меҳмонхона;
- Street retail ва HoReCa йўналишидаги тижорат майдонлари;
- “А” тоифасидаги бизнес марказлар;
- Замонавий савдо марказлари;
- Хусусий тиббиёт маркази.
NEWPORT — бу замонавий ҳаёт тарзининг янги фалсафасидир.
Бу ерда барча зарур шароитлар бир жойда ва бир қадам нарида жойлашган. NEWPORT — бу қулайлик ва функсионаллик уйғунлашган, фаровон яшаш учун яратилган замонавий муҳитдир.
Сайт: newport.uz
Facebook: fb.com/newport.uz
Instagram: instagram.com/newport.uz
YouTube: youtube.com/newport-uz
Telegram: t.me/newportuz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)