• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Соғлиққа зиён келтирмаслик учун калсий ва магнийни қай тарзда қабул қилиш керак?

    Калсий организм ҳужайраларининг ҳосил бўлишида иштирок этадиган асосий элементдир. Юрак, тиш, суяк, соч, тирноқ ва бошқа аъзоларнинг саломатлиги унинг миқдорига боғлиқ. Бу элементнинг организмдаги даражасини назорат қилиш лозим. Ушбу материалда калсийни қай тарзда қабул қилиш кераклиги ҳақида билиб оласиз, деб ёзади Wday нашри.

    Калсий истеъмолини қачон бошлаш керак?

    Калсийни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Ўзбилармонлик билан иш қилиш тавсия этилмайди, чунки бу элементнинг кўплиги иштаҳани йўқотишга, жигар ва буйраклар ҳолати ёмонлашишига, кўнгил айниши, қусиш ва тутқаноққа олиб келиши мумкин.

    Шифокорлар кечки овқатдан кейин калсий ичишни тавсия қиладилар. Бу шунчаки тахминий тавсия эмас, бутун жараённи илм-фан тушунтиради. Олимлар инсон организмининг биологик ритми бўйича тадқиқот ўтказдилар. Маълум бўлишича, кундузи организм калсийни минимал миқдорда, кечаси эса максимал даражада истеъмол қилади. Ушбу кимёвий элементнинг етишмаслиги билан организм калсийни суяк тўқимасидан олади, бу эса бўғинлар билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади.

    Калсийни нима билан бирга қабул қилиш лозим?

    Шифокорлар калсийни битта ўзини қабул қилиш етарли эмас, деб ҳисоблайди. Бу элемент D витамини билан бирга синтез қилинмаса, организмда сўрилмай қолади. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, D витаминини ичига олган таомлар калсий препаратларини қабул қилишдан 4 соат олдин истеъмол қилиниши керак. Калсий таблеткалари таркибида калсий бўлган озиқ-овқат билан бирга қабул қилиниши мумкин. Бундай маҳсулотлар:

    • Кефир;
    • Сут;
    • Творог;
    • Сметана;
    • Йогурт бўлиши мумкин.
      Фото: Wday

    Бир вақтнинг ўзида магний ва калсийни ичса бўладими? Мутахассисларнинг айримлари калсий магнийсиз камроқ сўрилишини таъкидлайди, бошқалари эса бу икки элементни алоҳида-алоҳида ичиш кераклигини айтади.

    Соғлиққа зиён келтирмаслик учун калсийни қай тарзда қабул қилган афзал? Олтин ўрталикни топиш учун шифокорлар бундай дориларни 2:1 нисбатда ичишни таклиф қилади. 1 гр калсий учун 0,5 гр магний. Калсийнинг сўрилиши табиий бўлиши учун таомномага гречка ва арпа ёрмалари, кейшу ёнғоғи, бодомни қўшиш керак.

    Калсийни қанча вақт мобайнида ичиш мумкин? Ушбу элементни таблетка кўринишида доимий равишда қабул қилиш ярамайди. Миқдорнинг кўплиги кутилган натижани беради, дегани эмас. Калсийни курс мобайнида ичиш лозим, аммо курс давомийлиги 1-2 ойдан ошмасин.

    Эксперт фикри

    Халқ орасида калсий ва магний етишмаслиги туфайли келиб чиқадиган “суяклар қуриши” касаллиги мавжуд. Касалликнинг тиббий номи остеопороздир. Касалликлар сони бўйича у 4-ўринни эгаллайди (онкология, юрак-қон томир касалликлари ва диабетдан кейин).

    Остеопороз — бу суяк массасининг аста-секин камайиши. Касаллик аёлларда кўп учрайди, айниқса, суяк массаси менопауза даврининг биринчи йилида камая бошлайди. Ушбу даврда аёл ҳар йили 20 фоизгача, кейин эса 2-5 фоиз суяк массасини йўқотади. Остеопорознинг асосий сабаби калсий етишмаслигидир. Нима учун калсий етишмайди?

    Сабаблари кўп: жинсий гормонларнинг камайиши, Д витамини етишмаслиги, калсийни ичакдан суякларга асосий ўтказувчиси — озиқ-овқатда ёғларнинг етишмаслиги (уларсиз Д витамини сўрилмайди), спиртли ичимликлар (калсийни ювилиб кетишига олиб келадиган паратироид гормонини ишлаб чиқариш кўпайтиради), кофеин ва протеинли овқатларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ҳам калсийни организмда сўрилмасдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

    • Вояга етган одамга кунига 1000 мг калсий, 50 ёшдан ошган аёлга эса 1200 мг бу элемент зарур.
    • Болалар: 1-3 ёш — 500 мг, 4-8 ёш — 800 мг, 9-18 ёш — 1300 мг.

    Барча сут маҳсулотлари калсийнинг ажойиб манбаидир. 100 мг калсий 100 мл сутда, 70 гр творогда, 10 гр қаттиқ пишлоқда, 100 гр сметана таркибида мавжуд. Бу калсийнинг энг осон ҳазм бўладиган шакли. Ўсимлик маҳсулотларида ҳам калсий бор, лекин у камроқ ҳазм бўлади.

    Бир стакан сут таркибидаги калсийни қабул қилиш учун 6 порсия брокколи истеъмол қилиш лозим. Калсийни махсус қўшимча тарзда ичиш мумкин, аммо бу фақат тиббий таҳлилларни назорат қилиш билан амалга оширилиши керак. Акс ҳолда ошқозон, буйраклар, юрак мушаклари, асаб тизими, суяклар ҳолатига салбий таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.

    Магний элементи — хотира ва янги маълумотларни идрок этиш учун масъул бўлган гиппокампусга ижобий таъсир кўрсатадиган антидепрессант. Мушакларнинг қисқаришида, шу жумладан, юрак мушаклари ишида иштирок этади.

    Магний B6 витамини билан бирга “яшаш”ни яхши кўради, бу витамин магнийнинг сўрилишини ва унинг ҳужайра ичига кириб боришини таъминлайди.

    Магнийнинг кунлик эҳтиёжи 400-800 мг ни ташкил қилади.

    Магний етишмовчилиги чарчоқ, асоссиз асабийлашиш, тажовузкорлик, ташвишланиш, депрессия, хотира бузилиши, шунингдек, терлаш, мушакларнинг спазмлари ва юрак қисқаришидаги узилишларга олиб келади.

    Магнийнинг энг яхши сўрилиши озиқ-овқатдан олингани ҳисобланади. Етакчи маҳсулотлар — буғдой кепаги, қовоқ уруғи, ёнғоқ, исмалоқ, гуруч, ловия, шоколад. Ушбу маҳсулотларнинг барчаси магний B6 витамини билан “қўшни” бўлиб, у ассимиляция қилиш учун жуда муҳимдир.

    Магнийни қўшимча дори кўринишида қабул қилиш учун шифокор назорати ва кўрсатмасини олиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Ҳар куни қатиқ ичиш организмга қандай таъсир кўрсатади?
    • “Витаминлар қироли” деб таърифланадиган D витамини нимаси билан муҳим? 
    • Организмда магний танқислигининг 10 та белгиси
    27.03.2023, 10:48   Изоҳ (0)   18728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?

    25.03.2023, 21:30

    Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?

    25.03.2023, 17:30

    Бўйин оғриғи: нима учун пайдо бўлади ва оғриқни бартараф этиш чоралари

    24.03.2023, 15:50

    Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган самарали усуллар

    23.03.2023, 19:40

    Қалқонсимон без фаолияти бузилиши ортидан келиб чиқадиган соғлиқдаги 6 муаммо

    23.03.2023, 12:55

    Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 

    22.03.2023, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.