Италия олимлари сурункали стресс ҳолати инсон танасига фойдали моддаларни қабул қилишида қандай таъсир қилишини аниқладилар. Олимлар жамоаси кенг кўламли тадқиқот ўтказди ва 150 иштирокчидан иборат турли ёш гуруҳлари мисолида тананинг тўғри тузилган рациондан фойдали моддаларни қандай истеъмол қилишини ўрганди. Тажриба иштирокчилари Ўрта Ер денгизи диетасига риоя қилишди. Бундай овқатланиш кўп миқдорда мева, сабзавот, резаворлар, балиқ, парранда ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишга асосланган. Ушбу озиқ-овқат фойдали ёғлар ва антиоксидантларга бой.

Иштирокчилар қонидаги яллиғланиш биомаркери таҳлили шуни кўрсатдики, сурункали стресс шароитида танадаги яллиғланишга қарши ситокинлар (махсус молекулалар) даражаси рацион сифатига қарамай юқори бўлиб қолди. Бундай натижа инсоннинг фойдали моддаларни самарали ўзлаштириш қобилиятининг ёмонлашиши билан боғлиқ эди. Айниқса, стресснинг аниқ таъсири 45 ёшдан ошган аёлларда кузатилди. Ушбу ёш тоифасидаги иштирокчиларда моддалар алмашинуви бузилганлиги ва озуқавий моддаларни ўзлаштириш учун жавобгар бўлган ферментлар фаоллиги 60-70% га камайганлиги кузатилди.
Бироқ тадқиқот натижалари соғлом овқатланиш қоидаларини унутиш мумкин дегани эмас. Илгари олимлар кўп йиллар давомида нотўғри ва ултра қайта ишланган овқатларни истеъмол қилган эркакнинг 3D моделини эълон қилишди. Шундай қилиб, мутахассислар жамоатчиликни соғлиқ ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи кундалик одатларга эътибор қаратмоқчи эдилар. Кадрларда эркакнинг юзида ва танасида тошмалар, сариқ тери, кўзлар остида қора доиралар борлиги кўринади. Нотўғри овқатланиш ва бузилган уйқу туфайли у семизликка учраган.
Бундан ташқари, эркакнинг соғлиғи бошқа сабабларга кўра ҳам азият чекмоқда. У астма билан оғрийди, депрессияга тушиб қолган ва 2-тоифа диабет, тўсатдан юрак хуружлари ва инсульт хавфи остида яшайди.
Изоҳ (0)