• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Витаминлар манбайи: ҳар куни дастурхондан жой олиши керак бўлган фойдали кўкатлар рўйхати

    Кўкатлар — табиатнинг энг бебаҳо неъматларидан бири бўлиб, улар нафақат таомларга бетакрор таъм бағишлайди, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдалидир. Улар организмни муҳим витамин ва минераллар билан таъминлаб, иммунитетни мустаҳкамлаш, овқат ҳазм қилишни яхшилаш ва қувватни оширишга ёрдам беради. Қуйида кундалик рационга киритиш керак бўлган энг фойдали кўкатлар рўйхатини келтирамиз.

    Петрушка (майданоз)

    Фото: Alamy

    Исталган кўкат шишларни бартараф қилишда самара бериши мумкин, лекин улар орасида фойдалилик жиҳатидан петрушка етакчилик қилади. У организмдан ортиқча суюқликни чиқариб, шишларнинг бартараф бўлишини тезлаштиради. Кўкат таркибида қимматбаҳо минераллар: фосфор, калий, магний, селен, темир ва рух бўлиб, ушбу фойдали элементлар гўзалликни сақлашга ёрдам беради. Петрушка ширинликларга бўлган қарамликни камайтиради. Унинг таркибида лимонга қараганда 4 баравар кўп C витамини мавжуд.

    Кинза (кашнич)

    Фото: Alamy

    Кинза нафақат таомларга ёқимли ҳид ва лаззат беради, балки соғлиқ учун ҳам жуда фойдали саналади. У ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазм қилишни тезлаштиради, қориндаги шиш ва оғирлик ҳиссини камайтиради. Иштаҳани очишга ёрдам беради ва ошқозон кислоталилигини меъёрда ушлаб туради.

    Кашнич юрак ва қон томир тизими учун ҳам фойдали бўлиб, қон босимини тартибга солишга, холестерин даражасини камайтиришга ва юрак хасталиклари хавфини олдини олишга ёрдам беради. Иммунитетни мустаҳкамлаб, шамоллаш ва инфекцияларга қарши курашишда қўлланади. Таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади, бу эса қариш жараёнини секинлаштиришга хизмат қилади.

    Укроп (шивит)

    Фото: Alamy

    Укроп таркиби кальций, калий ва фосфорга бой бўлиб, у C витаминининг организмда ўзлашишига ёрдам берувчи биофлавоноидларга бой. У кўз, тери ва қон томирларининг соғлиғини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, укроп холестерин миқдорини камайтириши, қабзият ҳамда газ ҳосил бўлишининг олдини олиши билан машҳур.

    Бироқ уни аллергияга мойил одамлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳамда паст қон босимига эга инсонлар эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак.

    Руккола

    Фото: Alamy

    Руккола нафақат бой витамин ва минерал таркибга эга, балки аччиқ таъми билан ҳам ажралиб туради. У ўт қопидаги суюқликнинг яхши ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Аммо рукколанинг бу хусусияти ўт пуфагида тош ёки ичак яллиғланиш жараёнлари мавжуд бўлган кишилар учун хавфли бўлиши мумкин.

    Руккола қон суюлтирувчи дориларнинг таъсирини камайтиради, шунинг учун бундай дори-дармонларни қабул қилаётган кишилар ушбу турдаги кўкатдан вақтинчалик воз кечгани маъқул.

    Райҳон

    Фото: Alamy

    Ушбу хушбўй ўсимлик шифобахш хусусиятларга тўла бўлгани учун хонаки доривор ўт деб аталади. Унинг таркибидаги танин кислотаси метаболизмни тезлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди.

    Райҳон К, P витамини ва бета-каротин миқдори бўйича энг бой кўкатлардан бўлиб, ундаги К витамини гўзаллик ва саломатликни сақлаш учун жуда муҳим бўлган кальций алмашинувида иштирок этади. P витамини кучли антиоксидант вазифасини бажаради ҳамда юрак-қон томир саломатлигини мўтадил сақлайди.

    Мазкур ўсимлик сийдик ҳайдаш хусусиятга ҳам эга. Шунинг учун танадаги шишларни бартараф этишда райҳондан фойдаланиш мумкин. Бунда кундалик сув балансини таъминлашни унутмаслик лозим. Райҳон қуритилган ҳолатда, чойга солиб ёки янги узилган вақтида ҳам истеъмол қилинади.

    Исмалоқ

    Фото: Alamy

    Исмалоқ иммун тизимини мустаҳкамлайди, қон томирларининг ҳолатини яхшилайди, қон босимини барқарорлаштиради ва қондаги атероген липидларнинг таркибини камайтиради. Натижада юрак-қон томир тизимининг ҳолати яхшиланади.

    Бироқ исмалоқни қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллиги (гипертиреоз), ошқозон ва ичак яраси бўлган кишилар эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши лозим. Шунингдек, исмалоқ таркибида кўп кислоталар мавжудлиги сабабли буйрак ва сийдик пуфаги муаммолари бўлган инсонлар учун хавфли бўлиши мумкин. Уни иссиқликда қайта ишлангандан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Отқулоқ

    Фото: Alamy

    Отқулоқ кўкати иммунитетни мустаҳкамлаб, организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Ошқозон-ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш жараёнини рағбатлантиради ва ичакларни тозалайди. Таркибидаги темир моддаси туфайли камқонликнинг олдини олишда фойдали бўлиб, қонни гемоглобин билан бойитади.

    Селдерей

    Фото: Alamy

    Февраль ойида етиштирилган селдерейнинг барги ва поясини кўплаб турдаги таомлар — смузи, салат, шўрва ва соус билан қўллаш мумкин. Селдерейни олимлар ёшартирувчи сабзавот деб аташади, чунки унинг баргларида қариш жараёнини секинлаштирувчи ва ўзига хос оқсил — коллагенни рағбатлантирувчи C витамини мавжуд.

    Бундан ташқари, селдерей барча органларни тиклашда ҳақиқий ёрдамчидир. У жигар фаолиятини нормаллаштиради, семиришга йўл қўймайди ва юрак саломатлигини сақлашга ёрдам беради. Жигар билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш учун салатларга селдерей қўшиш, ундан турли шарбатлар тайёрлаш ёки газак сифатида истеъмол қилиш мумкин.

    Салат барги

    Фото: Alamy

    Салат барги А, C, К витаминларига бой бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлаш, тери ва суяклар соғлиғини яхшилашга ёрдам беради. Шунингдек, таркибида фолий кислотаси, темир ва калий каби муҳим минераллар мавжуд бўлиб, улар қон айланиш тизимини қўллаб-қувватлайди. Ундаги А витамини ва бета-каротинга бойлиги сабабли кўзларнинг яхши кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради ва кўзнинг турли касалликларидан ҳимоя қилади.

    К витамини миқдори юқори бўлгани учун, қон суюлтирувчи дориларни истеъмол қилаётган кишилар салат баргини меъёрида истеъмол қилишлари лозим. Акс ҳолда, бу дориларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Салат баргида оксалатлар мавжуд бўлиб, уларни ортиқча истеъмол қилиш буйрак тошлари ҳосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун буйрак муаммолари бўлган кишилар уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилмасликлари керак.

    11 феврал, 14:58   Изоҳ (0)   15947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#кўкат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўпчилик болаликдан ёқтирмайдиган аммо организмга фойдали бўлган 4 хил озиқ-овқат

    22.04.2023, 17:59

    Қоринни йўқотади, метаболизмни тезлаштиради: ортиқча ёғларни эритиш хусусиятига эга кўкатлар

    07.07.2023, 09:58

    Бефарқ бўлманг: қон босими паст бўлишининг сабаби нима? 

    04.09.2023, 19:07

    Шамоллаш ва гриппга қарши курашишга ёрдам берувчи 5 озиқ-овқат

    06.10.2023, 15:44

    Милк қонаши, хотира сусайиши ҳамда мева-сабзавотлар бартараф эта оладиган бошқа муаммолар

    25.10.2023, 14:38

    Рукколанинг организм учун қандай фойдали хусусиятлари бор? 

    31.10.2023, 15:56

    Қишда тишлар саломатлигини таъминлаш учун нималарга эътибор бериш керак? 

    17.01.2024, 17:40

    Қанча истеъмол қилсангиз ҳам семиртирмайдиган 15 та маҳсулот

    01.04.2024, 12:48

    Ёшартирувчи ўсимлик: ҳар куни селдерей шарбатини ичишнинг фойда ва зарарлари

    02.04.2024, 12:50

    Тонгда қаҳвасиз тетик бўлишга ёрдам берадиган 9 та одат

    23.05.2024, 09:55

    Ёзда салқинлаш учун нималар истеъмол қилиш керак? Диетолог тавсияси

    04.06.2024, 17:57

    Ёғ босган жигарни даволаб, ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган самарали маслаҳатлар

    21.06.2024, 10:21

    Шишларни кетказиб, организмни тўйинтиради: аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат

    07.08.2024, 17:30

    Саратоннинг олдини олиш: онкологик касалликлар хавфини камайтириш учун 10 та профилактик чора

    10.12.2024, 15:35

    Жигар саломатлигини сақлайди: рационга киритиш лозим бўлган 7 та маҳсулот

    17 январ, 14:23

    Уй юмушларини бажаришда соғлиқ учун хавфли бўлган 6 та хатолик

    24 январ, 21:00

    Майизнинг кўпчиликка маълум бўлмаган 7 та фойдали хусусияти

    27 январ, 17:45

    Қандай ҳолларда бир пиёла чой саратонни келтириб чиқаради?

    24 январ, 15:35

    Инсон организмида энг кўп танқислиги кузатиладиган витаминлар қайси?

    27 январ, 10:21

    Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида 1-ўринга чиқди 

    28 январ, 13:35

    Шамоллаганда қулоқ битса қандай йўл тутиш лозим?

    30 январ, 11:28

    Озиш учун кунига 10 минг қадам юриш кифоями? Тажрибали тренер жавоб берди

    31 январ, 13:59

    Қуруқ йўтал хуруж қилганда ёрдам берадиган 3 та тавсия

    31 январ, 14:41

    Сиёсий қочқин, партия раиси, ОТМ ректори, банкир: президентликка даъво қилган номзодлар нима билан банд?

    1 феврал, 12:20

    Стресс, линза ва дорилар: кўз нурини қисман ёки бутунлай зарарлайдиган омиллар 

    1 феврал, 14:50

    Ўзингизга зарар: уйқудан аввал ичиш мумкин бўлмаган 5 хил дори

    6 феврал, 18:30

    APEX INSURANCE саёҳат суғуртаси: дунёнинг исталган нуқтасида ишончли ҳамроҳингиз

    7 феврал, 10:30

    Омега-3 ҳақиқатан ҳам қариш жараёнини секинлаштириши исботланди

    6 феврал, 09:35

    “Толибон” аёлларнинг ягона радиостанциясини ёпиб қўйди

    6 феврал, 14:30

    Ақлий заифликдан қутқаради: Эрталабки қаҳва ўрнига кўк чой ичиш учун муҳим сабаблар

    7 феврал, 13:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Эроннинг АҚШ билан музокара олиб борган барча вакилларини йўқ қилди” — Трамп 

    Дунё | 14 июн, 12:40

    Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 14 июн, 12:20

    Эрон ядро дастури ҳақида нималарни билиш муҳим?

    Дунё | 14 июн, 12:03

    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

    Реклама | 14 июн, 12:00

    Шоҳрух Хон ва Рани Мукержи биргаликда янги “Қирол” фильмида суратга тушади

    Кино | 14 июн, 11:55

    Moody’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 11:35

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    Дунё | 14 июн, 11:15

    Нима учун автомобилда кўнгил айнийди ва бунга қандай чора бор?

    Лайфстайл | 14 июн, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.