Агар сиз чегирмали товарларни сотиб олсангиз, бу сиз тежаётганингизни англатмайди. Импулсив харидлар қилиш, ҳисоб-китобларни тўлашни кечиктириш, ҳиссиётлар таъсирида пул сарфлаш — булар аниқ зарарли молиявий одатлардир. Аммо бир қарашда зарарсиз кўринадиганлари ҳам бор.
-53VTasPS.avif)
“Спейвинг” нима дегани?
Инглизча “spaving” сўзи “spending to save” иборасидан келиб чиққан ва сўзма-сўз “тежаш учун пул сарфлаш” деган маънони англатади. Масалан, биз чегирмадаги керакcиз товарларни сотиб олишимиз, бу спейвингдир. Албатта, чегирмадаги кўйлак атиги 100 000 сўм туради. Лекин шу кўйлак ҳозир бизга бизга керак бўлмаса бу харидни фойдали қилмайди, аксинча ҳамёндан 100 000 сўм бесамар ишлатилишига олиб келади.
Спейвинг қилувчилар умуман чегирмалар қаршисидан ўтиб кета олмайди. Улар ҳозирда керакcиз нарсаларга пул сарфлаганларида, узоқ муддатда тежаётгандек туюлади.
Спейвингнинг хавфи нимада?
Асосий муаммо шундаки, у бизни тежаш шаклида қандайдир фойда олиш умидида кўпроқ пул сарфлашга мажбур қилади. Спейвинг тузоғининг энг кенг тарқалган мисоллардан бири — бу дўконлар томонидан маълум бир миқдорда буюртма берган мижозларга таклиф этиладиган бепул етказиб беришдир. Натижада биз саватчага керакcиз товарларни қўшамиз. Ҳа, биз етказиб беришга пул сарфламаймиз, лекин сотиб олишнинг якуний суммаси, эҳтимол, дастлаб режалаштирилган лимитимиздан ошиб кетади.
Спейвингга олиб келадиган сотувчиларнинг яна бир ҳийла-найранги — бу “Фақат бугун”, “Кун нархи” ёки “Чекланган таклиф” каби иборалар билан қўзғатиладиган шошилинчлик ҳиссидир. Бу бизга гўё ноёб имкониятни қўлдан бой бераётгандек туюлади. Аслида эса, ҳамма нарса бошқача, чунки акциялар мунтазам равишда ўтказилади ва агар биз ҳозир чегирмадаги товарни сотиб олмаган бўлсак, бу кейинчалик чегирмага худди шу товарни сотиб ололмаслигимизни англатмайди.

Бундан ташқари, кўпчилик нарсани арзон нархда топганларида ҳақиқий завқланишни ҳис қилади, бу нарса уларга қанчалик керак ёки улар уни қанчалик хоҳлаганлари муҳим эмас. Лекин бу вақтинчалик завқ. Чунки биз барибир пул сарфлаймиз, бу пулни бошқа муҳим нарсаларга, масалан, инвестицияларга ёки қарзларни тўлашга сарфлашимиз мумкин эди.
Ҳатто спейвинг туфайли сарфланган кичик суммалар ҳам вақт ўтиши билан тўпланиб, бюджетда сезиларли тешик ҳосил қилади. Бундан ташқари, чегирмага сотиб олинган товарларни кўпинча қайтариб бўлмайди, демак, муваффақиятли сотиб олишдан келиб чиққан эйфория ўтиб кетганда, ўзимизни ёқмаган ва унчалик керак бўлмаган нарсалар билан ўралган ҳолда топишимиз мумкин.
Айниқса оғир ҳолларда спейвинг ҳатто жиддий молиявий муаммоларга, масалан, чегирмага товарларни сотиб олишда тежалган пулдан кўпроқ бўлган қарзларга олиб келади.
Қандай қилиб спейвингга берилмаслик керак?
Чегирмалардан қочиш
Дўконларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан чиқинг ва улардан SMS орқали келадиган билдиришномаларни ўчириб қўйинг, шунда сиз янги акциялар ва чегирмалар ҳақида хабарларни олишни тўхтатасиз ва ўзингизни “фойдали” тарзда пул сарфлаш васвасасидан ҳимоя қиласиз.
Харид қилиш рўйхатини тузинг
Дўконга боришдан олдин ҳар доим рўйхат тузинг. Агар чегирмага қандайдир товар сизнинг эътиборингизни жалб қилса, уни сотиб олишдан олдин рўйхатингизда бор йўқлигини текширинг.
Бу маслаҳатни сиз чегирмадаги нарсаларни сотиб олишни афзал кўрган ва тез-тез катта харидлар қилмайдиган бўлсангиз ҳам қўллашингиз мумкин. Бирор кун сотиб олишни режалаштирган ҳамма нарсангизнинг рўйхатини тузинг ва чегирма пайтида дўконда бўлганингизда унга қаранг.

Кутиш муддатини белгиланг
Нарсаларни дарҳол сотиб олманг, ўйлаш учун ўзингизга вақт беринг. Потенциал равишда муваффақиятли сотиб олиш ҳақидаги ҳис-туйғулар бир оз хотиржамлашганда, сиз унга қанчалик муҳтож эканлигингизни тушуниб етганингизда пайдо бўлади. Бундан ташқари, уйда шунга ўхшаш нарса бор-йўқлигини текшириш имкониятингиз ҳам бўлади. Агар бўлса, ҳатто 5000 сўм сарфлашнинг ҳам ҳожати йўқ. Сиз ўзингизга шкафларни текшириш ва қўшимча равишда, масалан, турли дўконлардаги нархларни таққослаш учун 24 соатлик кутиш муддатини жорий қилинг. Якуний қарорга келиш учун ўзингиздан бу харид уч, олти ёки тўққиз ойдан кейин сизда қандай ҳис-туйғуларни уйғотиши ҳақида сўранг.
Баъзи дўконларни четлаб ўтиш
Яъни, мунтазам равишда жозибали акциялар ўтказиладиган дўконлар. Агар сиз бирор дўконда ҳар доим режалаштирганингиздан кўпроқ пул сарфлашингизни ёки у ерда тез-тез импулсив харидлар қилишингизни билсангиз, шу дўконга камроқ боришга ҳаракат қилинг. Ва харид қилиш пайтида телефонингизни ўчириб қўйинг, чунки суҳбатлар ёки хат ёзиш сизни чалғитиши ва тўғри молиявий қарор қабул қилишга халақит бериши мумкин.
-XomcJA2z.avif)
Сақланган тўлов маълумотларини ўчириш
Спейвинг қанчалик ноқулай бўлса, шунча яхши. Шунинг учун дўконларнинг иловалари ва веб-сайтларида карта маълумотларингизни ўчиринг, шунда ҳар сафар уларни қўлда киритишингиз керак бўлади. Картангизни ҳамёнингиздан чиқариб, керакли маълумотларни қайтадан киритишингиз билан, сотиб олиш истаги сусайиши мумкин ва сиз ўйланмаган харажатлардан қочасиз.
Харажатлар тўғрисида ҳисобот тузиш
Ўзингизнинг харид қилиш одатларингизни баҳоланг ва бир йилда қанча ортиқча нарсаларга пул сарфлаганингизни ҳисобланг. Эҳтимол, бу ҳисобот сизни бирор нарсани ўзгартиришга ва харажатларни камайтириш бўйича режа тузишга ундайди.
Бундан ташқари, спейвингни қандай ҳис-туйғулар қўзғатишини ўйлаб кўриш фойдали бўлади. Агар сиз чарчоқли кундан кейин кайфиятни кўтариш ёки яхши иш учун ўзингизни мукофотлаш учун бирор нарса сотиб олсангиз, ҳис-туйғулар йўқолади, аммо керакcиз нарсалар ва бюджетдаги тешик қолади. Шунинг учун қайғуни енгиш ёки ғалабаларни нишонлашнинг бошқа усулини излаш керак.
Мақсадларни кўз олдида ушлаш
Шахсий бюджетни тузишда ўз мақсадларингиз, тамойилларингиз ва қадриятларингизни ҳисобга олиш муҳимдир. Шунинг учун дўконларга боришдан олдин, ўзингиздан келажакдаги харидлар умумий фаровонлигингизга қанчалик мос келишини сўраш керак.
Бу савол эътиборингиздан четга чиқмаслиги учун, мақсадларни кўринадиган қилиш керак. Уларни стикерларга ёзинг ва ноутбукка ёки ҳатто банк картасига ёпиштиринг. Шунда ҳар сафар сизни спейвинг васвасага солганда, сиз истаган нарсангизга тезроқ эришиш учун пулни қаерга йўналтириш яхшироқ эканлигини кўрасиз.

Ўзингизни бошқалар билан таққослашни тўхтатинг
Буни қилганимизда, ўз қадриятларимизни эътиборсиз қолдирамиз ва “бошқалардан ёмон бўлмаслик” учун жуда кўп пул сарфлаймиз. Агар сиз ижтимоий босим туфайли чиройли ва қимматбаҳо, лекин сизга керакcиз нарсаларни сотиб олаётганингизни тушунсангиз, шахсий ва профессионал муҳитингизни ўзгартириш имкониятини топинг. Масалан, сизни қўллаб-қувватлайдиган дўстларингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг ёки ишончли ҳамкасбларингиз билан карьерангизни ривожлантириш ғояларини муҳокама қилинг. Бу сизнинг ўзингизга хос эҳтиёжларингиз ва истакларингиз борлигини эслатиб туради.
-5B_D2tvx.avif)
Изоҳ (0)