• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Доимий чарчоқ ҳиссининг 9 та сабаби ва олдини олиш чоралари

    Баъзида чарчоқни ҳис қилиш одатий ҳолдир, лекин бу ҳар доим содир бўлса, муаммонинг манбасини топиш вақти келди. Ўзингизни шундай ҳис қилишингиз мумкин бўлган 9 та сабабни қуйида билиб олинг, деб ёзмоқда “Новий очаг” нашри.

    Жуда кам ухлайсиз

    Статистик маълумотларга кўра, катта ёшдаги ҳар учинчи одам ўз вақтида уйқуга ётмайди. Оддий уйқусизлик туфайли ҳам доимий чарчоқни ҳис қиласиз.

    Аёлларда уйқу етишмаслиги долзарб муаммодир, чунки улар кўп ҳолларда болалар ва оиладаги кексаларга ғамхўрлик қилади. Кўпгина оналар, айниқса, болаларнинг ёши яқин бўлса, бир кунда уч соатдан кўп ухламасдан, баъзан йилларни шу алфозда ўтказадилар.

    Албатта, одамлар турлича, уйқуга бўлган эҳтиёж ҳам индивидуалдир. Аммо кўпчилигимиз камида етти соат ухлашимиз керак. Бундан ташқари, бу рақам айрим соғлиқ омиллари сабаб ортиши мумкин.

    ... ёки нотинч уйқу

    Шифокорларнинг таъкидлашича, етарли миқдордаги уйқу унинг тинч ва хотиржам ўтганини англатмайди. Соғлом уйқу мияга ҳар бир циклнинг босқичларидан тўғри ўтишга имкон беради, шу тариқа хотираларни сақлайди, керакли гормонларни ишлаб чиқаради ва кейинги кун учун энергия тўплайди. Бу жараёнга тунги уйғонишлар тўсқинлик қилади. Бундай безовталикларнинг сабаби нима? Зарурат туфайлими, шовқин ёки шунчаки кечқурун кофеинни ҳаддан ташқари ошириб юборганингиз учунми?

    Иш ва дам олиш кунларида бир вақтнинг ўзида ухлаш ҳам сифатли уйқу учун жуда муҳимдир. Фан буни аллақачон исботлади!

    Ёки умуман ухламайсизми?

    Деярли ҳар тўрт аёлдан бири йиллар давомида уйқусизликни бошдан кечиради ва кўпчиликда бу узоқ вақт давом этади. Уйқусизлик уйқуга кетиш, тун бўйи ухлаш қобилиятига ёки иккаласига бирваракайига таъсир кўрсатади. Агар ўз вақтида уйқуга ёцангиз-у, ҳали ҳам етарли даражада ухлай олмасангиз, бу ҳақда докторга маълум қилинг.

    Диетангизда нимадир носоз

    Бу сиз учун янгилик бўлмаслиги табиий, аммо овқатланиш ва энергия ўртасида аниқ боғлиқлик бор. Кўп миқдорда углеводларни (айниқса, тозаланган) истеъмол қилинса, кунни столга бош қўйиб ўтказиш эҳтимоли юқори. Бу жараёнда қондаги глюкоза ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шакар, крахмал, тозаланган углеводларни (масалан, оқ ундан тайёрланган нон ёки макарон) истеъмол қилиш билан қондаги глюкоза даражаси кескин кўтарилади.

    Бу табиий равишда инсулиннинг ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида глюкоза даражасини кескин пасайтиради. Натижа — чарчоқ, безовталик ва асабийлик.

    Нима еяётганингизни кўриб чиқинг. Қуйидаги маҳсулотларни минималлаштириш керак:

    • Ширинликлар;
    • Конфетлар;
    • Лимонад;
    • Мевали шарбатлар;
    • Оқ нон;
    • Фастфуд.

    Клетчаткага бой маҳсулотларни, масалан, кўпроқ барра сабзавотлар, бутун дон ва дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилинг.

    Углеводларни соғлом ёғ ва оқсиллар билан тўлдириш орқали қондаги глюкоза миқдорини меъёрий чегараларда ушлаб турасиз.

    Етарлича жисмоний фаол эмассиз

    Кўриниб турибдики, агар кун бўйи ўтирсак, у ҳолда тана чарчамайди. Аммо кун давомида жисмоний тарбия машғулотларини ташкил қилмасангиз, ва эрталаб/кечқурун машқ қилмасангиз, ҳаракатсиз иш чарчоқ даражасини оширади. Мунтазам жисмоний машқлар қон айланишини яхшилайди ва мушакларни кислород ва озиқ моддалар билан таъминлашни оширади. Ва бу чарчоқни камайтиради, инсонни янада бақувват қилади.

    Қолаверса, фаол бўлиш — жисмоний машқлар осуда ухлашга имкон беради. Организм очиқ кун эканлиги ҳақида етарлича сигнал олмаса (ва тер тўкса), у бироз “чалкашиб кетади” ва циркад ритм том маънода бузилади.

    Балки витаминлар керакдир?

    Сурункали чарчоқ витамин ва минераллар, масалан, темир етишмаслигидан келиб чиқади. Аёлларнинг тахминан 2 фоизи темир танқислиги, камқонликдан, 6 фоизи эса ушбу элементнинг умумий етишмаслигидан азият чекади. Аммо бу нафақат темирда, балки магний, B витаминлари ва D витаминининг етишмаслиги умумий ҳолатни ёмонлаштиради. Чарчоқнинг яна бир кенг тарқалган сабаби кўпинча қалқонсимон безнинг тартибсиз ишлаши бўлиб, у гормонал мувозанатни бузади.

    Ҳар қандай ҳолатда номутаносибликни аниқлаш ва дори-дармонлар қабул қилиш учун тиббий кўрикдан ўтиш лозим. Витаминлар, микроэлементлар ва дори-дармонларни фақат тестлар натижаларига кўра шифокор буюради. Муаммо қалқонсимон без билан боғлиқ бўлса, баъзи маҳсулотлар орқали “фойдали ёд”ни организмга сингдиришга уринишлар вазиятни сезиларли даражада ёмонлаштиради.

    Эҳтимол, аллергия тинчлик бермаётгандир?

    Мавсумий аллергия билан яшовчи одамларнинг 80 фоизига яқини (шу жумладан, болалар) кечалари симптомлар анча ёмонлашганини пайқашади. Бу, албатта, уйқу сифатига таъсир қилади. Аллергик ҳужайралар ўзларининг циркад ритмларига эргашадилар ва тунда энг фаол бўлишади. Ухлашга ҳаракат қилсак-да, лекин организм бўйсунмайди — бурун битиши, сув оқиши кучаяди, кучли қичишиш, ҳатто астма хуружлари тунда тез-тез зўраяди.

    Ҳаддан ташқари ёруғ ётоқхона ёки аксинча

    Кечаси ёки ётишдан олдин ёруғлик миқдорини назорат қилиш қанчалик муҳимлиги маълум. Аммо кун давомида умумий ёритиш ҳам муҳим аҳамиятга эга! Олимлар кун давомида ёруғлик спектри одамнинг энергия даражасига таъсир қилишини аниқладилар. Ёруғ хонада ишлаш мия фаолиятини яхшилайди ва ҳушёр торттиради. Аксинча, хира ёритилган жойда ишлаганда, кечаси ухлаб қолиш бирмунча қийинлашади, ҳатто зим-зиё ётоқхонада ҳам.

    Ухлаб қолиш муаммосига дуч келганда танани қуёш соатига табиий равишда созлашга ҳаракат қилинг. Эрталаб уйғонгач, сайр қилинг, кечқурун эса ётишдан икки соат олдин фақат энг керакли ёруғлик манбаларини қолдиринг. Ётоқхонадан гаджетларни четга олиб қўйинг. Бунинг иложи бўлмаса, LED экранлар чалғитиб юбормаслиги учун гаджетларни ётоқ каравотидан қўл етадиган узунликда қолдиринг.

    Муаммо стресс ёки депрессияда бўлиши мумкин

    Тунги уйқунинг бузилиши туш билан боғлиқ эмасдир. Сурункали чарчоқ депрессиянинг асосий белгиларидан биридир. Депрессия ҳақида гап кетганда, организм “ўчади” ва ташвишланиш уни доимий равишда ҳушёрликнинг сурункали зўрайишига олиб келади. Бошқа руҳий ҳолатлар ҳам уйқуга таъсир қилиши мумкин.

    Жиддий ҳолатнинг бирор огоҳлантирувчи белгиларини сезмасангиз, муаммо стресс билан боғлиқ. Сурункали стресс сурункали чарчоқнинг асосий омилидир. Бу иш, шахсий ҳаёт, молиявий аҳвол, дунёда содир бўлаётган воқеалар — буларнинг барчаси танани доимий музлаш/югуриш/жанг ҳолатида ушлаб туради ва бу одамни ниҳоятда чарчатиб юборади.

    Мавзуга доир:

    • Тунги нотинч уйқу: нима учун кечаси тез-тез уйғонасиз ва муаммони қандай ҳал қилиш керак?
    • Уйда иш ҳақида ўйламаслик учун нима қилиш керак?
    • 7-8 соатдан кам ухлаш ортиқча вазн йиғишга қандай “ҳисса” қўшади?
    • Қандай қилиб баҳорги ҳолсизликни енгиш мумкин?
    14.03.2023, 14:40   Изоҳ (0)   14553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тунги нотинч уйқу: нима учун кечаси тез-тез уйғонасиз ва муаммони қандай ҳал қилиш керак?

    12.03.2023, 20:43

    Парҳез тутаётганда ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин бўлган 6 та маҳсулот

    12.03.2023, 16:00

    Ари чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш учун нималарни билиш керак?

    12.03.2023, 10:12

    Узоқ умр кўришни истасангиз, тарк этишингиз керак бўлган 6 та одат

    11.03.2023, 11:40

    Шошилинч тарзда дерматологга мурожаат қилиш кераклигининг 9 та аломати

    11.03.2023, 09:31

    Кунига бир чой қошиқдан ортиқ туз истеъмол қилманг: ЖССТ огоҳлантирди

    10.03.2023, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.