Россияда эри ташлаб кетган ўзбекистонлик ҳомиладор аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошлар доимий яшаш манзилига қайтарилди.
Маълумотга кўра, ўзбекистонлик С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Бош консулхона ҳузуридаги Аёллар кенгаши раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.
Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди.
Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида уларнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун Екатеринбург—Тошкент йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилди.
Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги Колсово халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйди.
Ўзбекистонга қайтарилаётган фуқаролар
2025 йилнинг бошларида Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Фуқароларнинг яшаш жойида содир бўлган кучли ёнғин натижасида уларнинг ҳужжатлари, шу жумладан, паспортлари йўқолган.
27 февраль куни Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Февраль ойи охирида Россияда икки боласи билан қийин вазиятда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди.
2025 йил 5 март куни Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Март ойининг ўрталарида Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. 17 март куни ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар вояга етмаган бола Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилди. Шунингдек, Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
- Қозоғистонда оғир аҳволда ҳам ишлашга мажбурланган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
- Таиланд икки нафар фирибгарлик қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтаришга ёрдам берди.
- Россияда қаровсиз қолган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди.
- Истанбулда ёнғин оқибатида вафот этган 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди.
Изоҳ (0)