Ижтимоий тармоқларда электромобиль ўз ўзидан тўхтаб қолгани сабабли 4 та машина тўқнашгани ҳақида видеолар тарқалди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Келтирилишича, ҳолат 29 апрель куни соат 10:35 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида содир бўлган. 4 та автомашина — 2 та BYD ва 2 та Malibu тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ёқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙТҲлар статистикаси
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди.
2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган. Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2025 йилнинг I-чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, 718 нафар фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Март ойида содир бўлган ЙТҲлар:
Жиззахда 13 март куни рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси юк машинасига урилиши оқибатида ҳалок бўлганди. 12 март куни Тошкентда дарахтга урилган Lacetti пачақланиб кетди. 7 март куни Навоийда Damas ва Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳатланди. 17 март куни соат 06:30 ларда Тошкент—Бекобод автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu автомобили билан тўқнашган.
Шунингдек, Тошкентда Lexus ҳайдовчиси катта тезликда келиб, йўл четида турган машина ва қарияни уриб юборганди.
Апрель ойидаги ЙТҲлар
- Самарқандда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
- Фарғонадаги автоҳалокатда Damas иккига бўлиниб кетди (видео).
- Наманганда ижарага машина олган мактаб ўқувчилари аварияга учради.
- Тошкентда Л7 уриб юборган Cobalt ариққа тушиб кетди (видео)
- Тошкентда Hyundai билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди (видео)
- Жиззахда Tracker юқори тезликда келиб, дўконга урилди (видео)
Изоҳ (0)