Наманганда вояга етмаганлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг автомобиль бошқаришига барҳам бериш мақсадида кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Давлатобод туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ташкил этилган навбатдаги рейд давомида вояга етмаган шахс бошқарувидаги Lacetti Gentra русумли автомашина тўхтатилди.
Суриштирувлар давомида 2008 йилда туғилган мактаб ўқувчиси ушбу автомобилни бир соат учун 200 минг сўм эвазига ижарага олгани маълум бўлди.
.jpg?_t=1745425661)
Ўсмир бошқарган автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди. Автомашинани ижарага берган шахсга жарима расмийлаштирилди.
Йўлларда болалар ўлими
2024 йил ноябрь ойида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Шунингдек, Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди. Сурхондарёда 1-синф ўқувчиси Nexia уриб юборишидан вафот этганди.
Сенат берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган. 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та ЙТҲ юз бериб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган, 263 нафари вафот этган.
Сентябрда Тошкентда BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди. Худди шу каби ҳолат июль ойида Навоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган BYD пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли қизалоқни босиб кетган. Ўша ойда Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Апрелда Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
Болалар иштирокида аянчли ЙТҲлар кўпайгач, жамоат фаоллари йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши кераклигини айтди.
- Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди
- Яна Наманган: 4-синф бола 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди
- “Тормоз ишламай қолди”. Наманганда икки синфдош ижарага олинган машинада ЙТҲга учради (видео)
Изоҳ (0)