Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган. Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2025 йилнинг I-чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, 718 нафар фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Март ойида содир бўлган ЙТҲлар:
Жиззахда 13 март куни рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси юк машинасига урилиши оқибатида ҳалок бўлганди. 12 март куни Тошкентда дарахтга урилган Lacetti пачақланиб кетди. 7 март куни Навоийда Damas ва Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳатланди. 17 март куни соат 06:30 ларда Тошкент—Бекобод автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu автомобили билан тўқнашган.
Шунингдек, Тошкентда Lexus ҳайдовчиси катта тезликда келиб, йўл четида турган машина ва қарияни уриб юборганди.
Апрель ойидаги ЙТҲлар
- Самарқандда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
- Фарғонадаги автоҳалокатда Damas иккига бўлиниб кетди (видео)
- Наманганда ижарага машина олган мактаб ўқувчилари аварияга учради
Йўлларда болалар ўлими
2024 йил ноябрь ойида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Шунингдек, Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди. Сурхондарёда 1-синф ўқувчиси Nexia уриб юборишидан вафот этганди.
Сенат берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган. 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та ЙТҲ юз бериб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган, 263 нафари вафот этган.
Сентябрда Тошкентда BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди. Худди шу каби ҳолат июль ойида Навоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган BYD пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли қизалоқни босиб кетган. Ўша ойда Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Апрелда Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
Болалар иштирокида аянчли ЙТҲлар кўпайгач, жамоат фаоллари йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши кераклигини айтди.
Изоҳ (0)