Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Уч қаҳрамон кўчасида 25 апрель куни соат 16:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган Г.Ф. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 1987 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Hongqi ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-3 йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Содир бўлаётган ЙТҲлар
2024 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида 1,5 соат ичида ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 6 декабрь куни Юнусобод ва Яшнобод туманларида ЙТҲлар содир бўлганди.
3 ноябрь тунда пойтахтнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлди. Сергелида Spark ва Matiz тўқнашди, Юнусободда Lacetti йўл четидаги бетон устунга бориб урилди, Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва BMW тўқнашди.
11 ноябрь куни Миробод туманидаги Санъат музейи қаршисида Lacetti Кинг Лонг автобуси орқасига бориб урилди. 16 ноябрда Яккасарой тумани Malibu йўл четидаги темир устунга урилди ва ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олди.
17 ноябрь куни Юнусобод туманида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 24 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманида Spark ва Epica тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Мирзо Улуғбек туманида 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
2025 йил 13 февраль куни Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши жароҳатланди. 17 февраль куни Самарқандда катта тезликда қизил чироқдан ўтган Gentra икки пиёдани уриб юборди.
Изоҳ (0)