Туркиянинг Анталия вилояти Манавгат туманида сайёҳлар автобуси йўлдан чиқиб кетиши натижасида камида 19 нафар россиялик сайёҳ ва ҳайдовчи жароҳатланган. Бу ҳақда TRT Haber хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, дам олувчилар Анталия аэропортидан Сиде шаҳрига йўл олишган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 08:00 атрофида юз берган. Манба маълумотига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, Мустафобей хиёбонидаги Гюндўғду туманида йўл четига чиқиб кетган. Бундан ташқари, қулагандан сўнг автобус иссиқхонага урилиб тўхтаган.
“Ҳодиса жойига жандармерия ва тез ёрдам бригадалари жўнатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 19 киши жароҳат олган. Автобусда жами 25 нафар Россия Федерацияси фуқароси бўлган. Уларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ”, дейилади хабарда.
Гувоҳлар йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини тасвирга туширган. Кадрларда автобуснинг ён томони билан ётгани, олд ойнаси синиб тушгани кўриниб турибди.
Россиянинг Саратов вилоятида юз берган ЙТҲда Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлди, яна 5 нафари жароҳатланди.
Россиянинг Новгород вилоятида 16 март куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг бир нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.
2 мартга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Самара—Чимкент трассасида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ. Автобусдаги 33 нафар Ўзбекистон фуқароси йўлнинг хавфсиз қисмида жойлашган захирадаги автобусга эвакуация қилинган.
22 февраль куни куни Ўзбекистон давлат рақамига эга Лада Largus автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Автомобильда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)