Тошкент вилоятининг 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Маълум қилинишича, бу ҳудудлардаги автомобиль йўлларида ЙТҲларнинг олдини олиш, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтиришга олиб келади.
Қарор билан вилоят ҳудудида жойлашган 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги соатига 100 километрдан 80 километргача камайтирилади.
Ушбу ҳудудлардан ташқарида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига 3.24 “юқори тезлик чекланган” йўл белгиларини 5 кун муддатда ўрнатилади.
Ҳукумат белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланганда қўлланиладиган чегирмани оширишга оид қонун лойиҳасини парламентга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Йўлларда болалар ўлими
2024 йил ноябрь ойида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Шунингдек, Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди. Сурхондарёда 1-синф ўқувчиси Nexia уриб юборишидан вафот этганди.
Сенат берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган. 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та ЙТҲ юз бериб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган, 263 нафари вафот этган.
Сентябрда Тошкентда BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди. Худди шу каби ҳолат июль ойида Навоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган BYD пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли қизалоқни босиб кетган. Ўша ойда Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Апрелда Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
Болалар иштирокида аянчли ЙТҲлар кўпайгач, жамоат фаоллари йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши кераклигини айтди.
Шу каби ҳолатлар:
- Андижонда Damas йўлдан югуриб ўтаётган 10 ёшли болани уриб юборди
- Сурхондарёда Nexia “пешеход”дан ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборди
- Самарқандда машинада дарахтга урилган 11-синф ўқувчиси вафот этди
- Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 10 ёшли ўқувчи жароҳатланди
- Қорақалпоғистонда Cobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб, қочиб кетди (видео)
Изоҳ (0)