Самарқандда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ фуқароларни уриб юбориши, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилиниши, саккизта вилоятда эълон қилинган сел хавфи – “Дарё” нашри 25 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Самарқандда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ фуқароларни уриб юборди (видео)
Пиёдалар шифохонага етказилган, ҳайдовчи қамоққа олинган.
Ўзбекистон амалдорлар даромадларини декларациялашга оид қонунни қабул қилишни тезлаштириши керак — ХВЖ
Халқаро валюта жамғармаси миссияси коррупция ва қонунбузарликнинг бошқа шакллари тўғрисида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам тезроқ қабул қилишга чақирди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Айрим жойларда 39 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
“Дубайда ўзбекистонликлар қонунбузарликлари ортгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкин” — ТИВ вакили
Ушбу шаҳарда ўзбекистонликлар ўртасидаги пичоқбозлик ортидан 15 киши қўлга олинди.
Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинди
Солиқ қўмитаси, “Ўзавтосаноат”, Uzbekistan Airways юқори ўринларда қайд этилган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Йўлқурилиш”, Андижон вилояти ҳокимлиги қуйи поғоналарда.
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг келаси ҳафта бошида амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Фуқаронинг Новосибирскда дунёга келган фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Бунга 25 ва 27-30 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабаб бўлади.
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 173 киши озодликдан маҳрум этилди
718 нафар фуқарога эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Тўртта ҳудудда жами 3,3 млрд сўмлик “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланилди
Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида йўловчи жароҳатланди
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда 40 сотих ерни 205 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди
Ўзбек-қирғиз давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларнинг ҳолати ва иш тартиби бўйича умумий позициялар ҳам келишиб олинди.
Самарқандда дарсга кеч келган ўқувчига ташланиб, тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан бўшатилди
Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистонда ёлғиз яшовчи фуқаро қон босими кўтарилиши оқибатида уйида қолиб кетди (видео)
Фуқаро эшигини очмаётганлигидан ҳавотирланган яқин қариндошининг мурожаатига асосан қутқарувчилар эшикни очиб берди.
Изоҳ (0)