Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 29 январь куни соат 23:40 да Чилонзор тумани Байналмилал—Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасида 38 ёшли Ф.Ж. бошқарувида бўлган BYD русумли автомашина ҳамда 25 ёшли С.М. бошқарувида бўлган Chery иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида BYD ва Chery автомашиналари ҳайдовчилари биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бир неча кун олдин Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Kia билан тўқнашган Malibu ағдарилиб кетганди. Ундан олдин эса Тошкентда Malibu-2 билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)