Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Hyundai билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 29 апрель куни соат 09:40 ларда Юнусобод тумани КХАЙ кўчасида содир бўлган. 1991 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Hyundai ва 1986 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Kavasaki русумли мототранспорт воситаси тўқнашган.
ЙТҲ натижасида мототранспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мотоцикл билан боғлиқ ЙТҲлар
Кеча, 28 апрель куни соат 01:10 ларда Яшнобод тумани Истиқбол кўчаларида 2002 йилда туғилган фуқаро BMW русумли мототциклида рул бошқарувини йўқотиб йиқилиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида BMW русумли мотоцикл ҳайдовчиси ва йўловчиси 2005 йилда туғилган О.У.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шу каби, 2024 йил сентябрь ойида Самарқандда Lacetti уриб юборган мототциклдаги ота ва унинг 13 яшар қизи ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ҳайдовчи просессуал тарзда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)