Жиззах вилоятида Tracker юқори тезликда келиб, дўконга урилди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Келтирилишича, ҳолат 24 апрель куни соат 06:08 ларда, Жиззах шаҳар ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали автотураргоҳида содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли Tracker’ни бошқариб автотураргоҳ ёнидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўконининг кириш жойига урилган.
Оқибатда ушбу автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Март ойида содир бўлган ЙТҲлар:
Жиззахда 13 март куни рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси юк машинасига урилиши оқибатида ҳалок бўлганди. 12 март куни Тошкентда дарахтга урилган Lacetti пачақланиб кетди. 7 март куни Навоийда Damas ва Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳатланди. 17 март куни соат 06:30 ларда Тошкент—Бекобод автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu автомобили билан тўқнашган.
Шунингдек, Тошкентда Lexus ҳайдовчиси катта тезликда келиб, йўл четида турган машина ва қарияни уриб юборганди.
Апрель ойидаги ЙТҲлар
- Самарқандда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
- Фарғонадаги автоҳалокатда Damas иккига бўлиниб кетди (видео)
- Наманганда ижарага машина олган мактаб ўқувчилари аварияга учради
Изоҳ (0)