Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Қонунда иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш натижасида ҳосил бўладиган углерод бирликлари муомаласини амалга оширишнинг тартибини белгилаш ҳамда иссиқхона газлари чиқарилишини тизимли назоратини таъминлашга эътибор қаратилган. Қонун билан:
- иссиқхона газлари устидан қатъий назорат ўрнатилади;
- углерод бирликлари муомаласи йўлга қўйилади;
- ҳисобот ва верификация тизими жорий этилади.
Сенаторлар томонидан қонуннинг қабул қилиниши Париж битимига асосан иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича олинган мажбуриятлар Ўзбекистон томонидан бажарилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан иқлим ўзгариши ва иссиқхона газларини қисқартириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратади.
Муҳокама якунида ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тошкент вилоятида 618,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланганди. Шунингдек, Самарқандда 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона фош бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Бундан ташқари, Тошкентда 590 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланган. Кейинроқ эса Наманганда иссиқхонада миллиардлаб сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Шу каби
- Тошкентдаги иссиқхона 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
- Тошкентдаги иссиқхоналардан бири 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
- Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди
- Қашқадарёдаги иссиқхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 808 млн сўм зарар етказилди
Изоҳ (0)