• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечмоқда

    14 май куни Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    Унда иқлим ўзгаришининг Ўзбекистондаги оқибатларини юмшатиш бўйича қисқа ва ўрта муддатли чора-тадбирларни амалга ошириш режасида белгиланган вазифалар бажарилиши ҳолати юзасидан «Ўзгидромет» хизмати маркази Бош директорининг ахбороти эшитилган.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Қайд этилишича, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари глобал миқёсга эга бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Биргина Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечмоқда. Дарёлар сувини шакллантирувчи музликларни тобора эриб бориши, чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг тақчиллиги каби салбий кўринишларда намоён бўлмоқда.

    Иқтисодиёт тармоқлари, қурилиш ва энергия тежамкорлигини ошириш юзасидан қабул қилинган стратегик дастурлар ва уларни ижроси «Ўзгидромет» томонидан ҳисоб-китоблар ва тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Натижада, Ўзбекистон Иқлим бўйича Париж келишуви доирасида 2030 йилга ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоиз камайтиришга эришилади.

    Шунингдек, Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистондаги оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар режаси киритилган 51 та тадбирдан ҳозирда 16 таси тўлиқ бажарилган. Қолган вазифалар ижроси амалга оширилмоқда. Жумладан, ўрмон хўжаликлари томонидан 700 гектардан ортиқ майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилган. Чорвоқ сув омбори юқори қисмида 66 гектар майдонда ёнғоқ ва бодом дарахт турларидан ўрмонзорлар барпо этилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларида шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш учун 500 гектарда иҳота дарахтзорлари ташкил этилган.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қиймати 993 миллион сўмлик лойиҳа, шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида тупроқ шўрланиши ва иқлим ўзгаришига қарши инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда Оролбўйи минтақаси шўрланган ерларида экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган 664,2 миллион сўмлик 2 та стартап лойиҳа молиялаштирилган.

    Ёқилғи-энергетика тармоғидаги иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш бўйича олиб борилган таҳлиллар натижасида республикада йилига қарийб 1 миллион тонна ташланмалар турғун манбалардан ташланиши, шундан, 21,3 фоизи энергетика соҳаси ҳиссасига тўғри келиши аниқланган.

    Бундан ташқари, соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021 йилда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган. Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси қурилиши бошланган.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда вазирликлар ва идоралар томонидан қисқа ва ўрта муддатли чора-тадбирларни амалга ошириш режасида белгиланган айрим тадбирларни бажарилишида сусткашликларга йўл қўйилгани қайд этилган. Хусусан, Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини амалга ошириш тўғрисидаги 2022-2030 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари охирига етказилмаган.

    Бундан ташқари, қайта тикланадиган ва водород энергетикасини ривожлантириш ҳамда ёқилғи-энергетика тармоғидаги иссиқхона газлар ажратмаларини камайтириш имкониятларини ўрганиш борасидаги ишлар ҳам охирига етказилмаган. Шунингдек, иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилишда техник нормативларни қайта кўриб чиқиш «Янги қурилиш қоидалари»ни тасдиқлаш тадбири якунланмаган.

    Сенаторлар томонидан ўз вақтида бажарилмаган вазифаларни охирига етказиш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга топшириқ, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси шамол атласи»ни ҳамда «Ўзбекистон Республикаси қуёш атласи»ни ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

    Мажлисда муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

    Аввалроқ Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари ҳар йили қанча иқтисодий зарар келтириши, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиши тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • БМТнинг иқлим бўйича йиғилишида Ўзбекистоннинг ташкилотдаги доимий вакили Орол муаммоси ҳақида гапирди
    • БМТ Бош Ассамблеяси Орол денгизи минтақаси бўйича махсус резолюция қабул қилди

    17.05.2022, 00:47   Изоҳ (0)   13340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразм вилоятида 6,8 минг долларни ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

    17.05.2022, 00:35

    Қизарган тўлин ой, тулкилардан огоҳлантирилган японлар, дорихонадаги Ким Чен Ин. 16 май суратлари

    17.05.2022, 00:18

    Фарғонада фуқарони Жанубий Корея ёки АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилиб, уни 12,7 минг долларга чув туширган шахс ушланди

    17.05.2022, 00:11

    Самарқандда «қиз талашиб» акасини болта билан чопиб ташлаган эркак 8 йилга қамалди

    16.05.2022, 23:59

    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида туризм соҳасида 40 дан ортиқ меморандум имзоланди

    16.05.2022, 23:47

    Россия компанияси Тошкентдаги кўчмас мулк объектлари харитасини ишлаб чиқиши мумкин

    16.05.2022, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.