• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чилонзорда эксперимент тариқасида газ уланмаган 48 та хонадон 5 кун электр энергиясисиз қолди

    24 ноябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда туманнинг «Шароф» маҳалласи фуқаролари ўзлари яшаётган кўп қаватли уйдаги 48 та хонадонда 5 кундан буён электр энергияси йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Дилфуза Мирзааҳмедова

    Дилфуза Мирзааҳмедова
    Фото: «Kun.uz»

    «Маҳалламиздаги бир нечта уй эксперимент учун танлаб олинган: газ уланмаган, ҳамма нарса электрда. Бу уйларда электрсиз ҳаёт тўхтайди – на чой ича оласиз, на овқат ея оласиз... Бугун бешинчи кун, светсиз ўтирибмиз. Ёқишади, отиб юборади; ёқишади, яна отиб юборади. Электр тармоқларига мурожаат қилдик. Бу бизнинг ишимиз эмас, ‘ЖЕКънинг иши, дейишди. ‘ЖЕКъдагилар келиб улашса, яна отиб юборяпти. Шу уйдаги 48 та хонадан электрсиз ўтирибди», – дейди фуқаро Дилфуза Мирзааҳмедова.

    Чилонзор тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари Баҳодир Холбоевнинг изоҳлашича, ҳозирги шароитда электр энергиясига талаб ошиши оқибатида кучланиш юзага келиб, қисқа туташув юз берган.

    Баҳодир Холбоев

    Баҳодир Холбоев
    Фото: «Kun.uz»

    Холбоевнинг сўзларига кўра, мурожаат қилинган заҳоти вазият ўрганилган. Муаммо ер остидан ўтган симларда эканини аниқлаб, аҳоли чироқсиз қолиб кетмаслиги учун вақтинча сим билан улаб берилган. Кўп ўтмай, бу сим ҳам эриб кетган. Беш марта уланган, аммо барибир орадан бироз ўтиб, яна шу ҳолат такрорланаверган.

    «Орада қаердадир сим эриган ва ёпишиб қолган. Бунинг учун бутун уйдаги электр билан боғлиқ симларни текшириб чиқиш керак. Шу нуқта топилгач муаммони ҳал қилиш мумкин. Бу битта бизга боғлиқ ҳолат эмас. Биз шу хонадонгача бўлган жойда тегишли ёрдамни берамиз, лекин уй ичида хизмат кўрсатишга ҳаққимиз йўқ. Муаммо эса уй ичида бўлиши мумкин.

    Бу уйга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жавоб бериши, фуқаролар улардан талаб қилишлари лозим. Ширкатлар ҳам ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қарамасдан, аҳолига қулайлик яратишда ёрдам беришса, яхши бўларди.

    Бу муаммони ўз вақтида бартараф қилиш керак. Биз улаб беряпмиз, аммо ёнғин чиқиши ҳам мумкин. Чунки ширкатнинг энергетикага масъул ходими буни қабул қилишга тайёр эмас», – дейди Чилонзор туман «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» раҳбари.

    Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов сайёр қабулда муаммо шу куниёқ ҳал қилиниши лозимлигини айтган.

    Мурожаатчи фуқаро Дилфуза Мирзааҳмедованинг 26 ноябрь куни маълум қилишича, 24 ноябрдаги сайёр қабулдан сўнг шу куни хонадонларга вақтинчалик электр линияси тортиб берилган.

    Аввалроқ электр энергиясидан қарздорлиги кўп вилоятлар учлиги эълон қилинган эди. Унга кўра, вилоятлар ичида энг катта қарздор «лидер» ҳудуд бу — Самарқанд.

    Мавзуга доир:

    • Расул Кушербаев: 2021 йилда табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
    • Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоятининг электр таъминоти корхоналарини судга берди
    • Сенат томонидан Фарғона водийсида энергия муаммосини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди
    Маълумот учун, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши ортидан электр ва газ таъминотида жиддий муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, Тўрақўрғон, Тахиатош ва Таллимаржон иссиқлик энергия станцияларида кетма-кет авариялар юз бергани маълум бўлди. Фарғона вилоятида электр энергияси таъминотида 28 соатгача узилишлар кузатилмоқда, хусусан, вилоятнинг Ўзбекистон туманида ўн минглаб аҳоли бир суткадан ортиқ электр таъминотисиз қолиб кетди. Каттақўрғонда электрсиз қолган иссиқхона бир кечада 35 минг доллар зарар кўрди, қашқадарёлик тадбиркор уч кун электрсиз қолгани сабаб олти мингта товуғидан айрилди.

    27.11.2020, 15:22   Изоҳ (0)   19220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолиги тикланади

    27.11.2020, 15:09

    Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йилги солиқ сиёсати бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди

    27.11.2020, 14:57

    Тошкентда иссиқлик таъминоти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш учун 772,2 млн доллар кераклиги маълум қилинди

    27.11.2020, 14:10

    «Хизмат машинасидан шахсий ишларида фойдаланиш одатий ҳол бўлиб қолган». Акмал Бурҳонов амалдорларнинг хизмат автомобилларидан фойдаланишини танқид қилди

    27.11.2020, 13:31

    Андижонда фуқаронинг қийноққа солиниши ва касалхонада вафот этишига алоқадор ИИО ходимларига суд ҳукми ўқилди

    27.11.2020, 13:20

    Бош прокуратура Trailblazer сотиб олганини рад этиб, Equinox сотиб олганини маълум қилди

    27.11.2020, 13:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Селло Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

    Реклама | 4 июн, 19:30

    Италия 1 500 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминламоқчи

    Ўзбекистон | 4 июн, 19:29

    250 граммдан ортиқ эмас: султон Сулаймон ҳарамидаги аёллар қандай овқатланган?

    Кино | 4 июн, 19:25

    Жанубий Кореянинг янги президенти ишга киришди

    Дунё | 4 июн, 19:10

    Фарғонадаги кулолчилик цехида 7,6 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 19:00

    iPhone 17’нинг экрани бошқа моделларникидан ёмонроқ бўлиши айтилмоқда

    Гаджетлар | 4 июн, 18:50

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    Дунё | 4 июн, 18:49

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    Ўзбекистон | 4 июн, 18:30

    Англияда уйдан қочиб кетган тошбақа 1 йил ичида атиги 1,5 км масофани босиб ўтди

    Қўзиқорин | 4 июн, 18:15

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    Иқтисодиёт | 4 июн, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.