• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сувни исроф қилма дейиш бекор, сувни кўп сарфлаган қиммат тўлаши керак” — иқтисодчи Отабек Бакиров

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Telegramъдаги каналида сув исрофини камайтиришнинг энг муҳим йўли ҳақида фикр билдирди. Мутахассисга кўра, сув учун рационал тарифларнинг жорий этилиши муаммога асосий ечимдир.

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк

    Сўнги вақтда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда сув исрофини камайтириш зарурлиги масаласи тез-тез муҳокама қилинмоқда. Кеча (22 июнь) бўлиб ўтган парламент мажлисида ҳам Сенат раиси Танзила Норбоева сув билан боғлиқ муаммолар ҳақида жамоатчилик бонг ураётгани, бироқ масъуллар жимлиги ҳақида гапирган.

    Танзила Норбоева 
    Фото: Сенат
    “Сувдан рационал фойдаланишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрмаяпмиз. Дунёнинг кўплаб тараққий этган давлатларида турмуш даражаси қанчалик юқори бўлмасин, сувни асраб-авайлашга ниҳоятда жиддий эътибор қаратилади. Ўзбекистонда эса оддий кундалик рўзғор даражасидан тортиб, йирик давлат ташкилотларигача сувдан оқилона фойдаланиш маданияти ҳали тўлиқ шаклланмаган. Айниқса, катта шаҳарларда сувни исроф қилиш, тежамаслик ҳолатлари кўпроқ кўзга ташланади” — деган раис.

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, сув учун тўловларнинг бозор нархида бўлиши унинг исроф қилиниш муаммосига барҳам беради.

    “Немислар ичимлик суви кубасини 1 400 сўмдан олишни бошласа, улар ҳам бассейнини ичимлик суви билан тўлдиришни бошлаши, томорқасини ичимлик суви билан суғориши, машинасини, гиламини, плиткасини ичимлик суви билан ювишни бошлайди. Кунига 400 литр нима бўпти, минг литр сарфлайди. Немислар яхши, ўзбеклар ёмон эмас. Инсон зеҳнияти ва табиати шундай. Агар турк фермери сувдан фойдаланганлик учун кубасига 65 сўм солиқ тўласа, у ҳеч қачон томчилатиб ё ёмғирлатиб суғориш технологиялари учун, канал ва дренажлар учун пул киритмайди, қандай кўллатиб суғораётган бўлса, шундай кўллатишда давом этади. Ундан кейинги фермер нима бўлади, ироқлик фермернинг ҳоли не кечади, хаёлига ҳам келтирмайди. Чунки инсон худбинлик нуқси билан яралган. Индивидуал худбинликни фақат ижтимоий худбинлик билан самарали бошқариш мумкин.

    Сувни исроф қилма дейиш бекор, сувни кўп сарфлаган қиммат тўлаши керак, бўлди. Исталганингча сарфла, лекин марҳамат қилиб бозор нархида тўлаб қўй. Шунда ўзбек ҳам худди немис сингари кунига 125 литр сув билан кифоя қила бошлайди, бир стакан сув билан тишини ювади, иккинчи стакандаги сув билан соқол олади, сув оқиб ётган унитазини дарров таъмирлайди. Шунда ўзбек фермери гектарига ўн минг куб сув эмас, минг куб сув билан пахта етиштириш ҳақида ўйлай бошлайди. Содда тилда бу бозорга ўтиш дегани. Рационал тариф сиёсати дегани. Ҳеч ким сайламаган чиновникларни қўя турайлик, биз ўзимиз бу ҳақда очиқ гапиришга ва ёқимсиз қарорларга тайёрмизми”, — деб ёзган иқтисодчи.

    Аввалроқ иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов сув ва энергетик тизим муаммоларини оғирлик ва босиқлик билан ҳал қилиш зарурлигига эътибор қаратганди.

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: “Дарё”
    “Бизни яқин йилларда энергетик ва экологик инқироз кутмоқда. У эса сув тақчиллигини бўрттиради. Иқтисодчи Отабек Бакиров айтганидек, электр энергия таърифларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ижобий ҳал қила олсак, табиий газ ресурсларимизни оқилона тўғри мақсадларга йўналтирсак, биз келгуси ва кейинги йиллик истиқболларда ҳам иқлим кескинлашаётган бир пайтда ҳам барқарорликка эриша оламиз, ишонаверинг. Бахтимизга дунёда ҳароратни кескин юқори бўлишига олиб келадиган Эл-Нинё каби ҳодиса бизнинг минтақада январь майда тоғларда ёғинларни кўпайтиради. Аммо шу билан бирга, у минтақада баҳор-ёзда ҳароратнинг юқори бўлишини таъминлаб, суғориш майдонларида экинларни тез-тез суғоришга “чақиради” ҳам. Бунинг учун сув керак. Кўпроқ сув керак. Аммо, бизда кўпроқ сув берадиган трансчегаравий дарёлар юқоридан “бўғилиб” қолган. Қўшни тоғ давлатлардаги барча сув омборлари афсуски суғориш даврида сув тўлдириш режимига ўтиб олган. Бу барча ҳолларда Эл-Нинё шаклланган йиллар Ўзбекистон каби текислик мамлакати қурғоқчиликни кучли ҳис қилишига олиб келаверади. Ва биз буни охирги йилларда ўзимизда ҳис қилиб турибмиз”, — деб ёзган мутахассис.

    Эркин Абдалаҳатовнинг қўшимча қилишича, Амударё сувидан фойдаланиш, уни йил давомида тақсимлашда энди Афғонистон томон ҳам ҳар йиллик сув тақсимот гуруҳига қўшилади.

    “Энди қандайдир тўсиқлар ва агрессив кайфиятга йўғрилган муҳокамалар билан ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмайди. Толибон ҳукумати марказлашган бошқарув тизимини тузиш, Афғонистон шимолий вилоятларида янги инфраструктура яратишга астойдил бел боғлаган. Бу шак-шубҳасиз барқарор ва кафолатли Қўштепа канали сув режими орқали ҳал қилинади. Улар ривожланиши учун ҳаттоки, бу минтақага Қўштепа канали имкониятларидан келиб чиқиб, янги инвестициялар жалб қилишлари ҳам мумкин.

    Марказий Осиёда географик жойлашув жиҳатидан, Туркманистон, Ўзбекистон текислик, Тожикистон ва Қирғизистон тоғли ҳудудларда жойлашган. Табиат текислик ҳудудларига газ, тоғларга эса сув ресурсини инъом этиб қўйган. Амударё ўрта ва қуйи оқими минтақасида сув тақчиллигини юмшаца бўлади. Бунга ечимлар ҳам бор. Мамлакатлар ўртасида пухта узоқ ўйланган газ, электр энергия ва сув айирбошлаш сиёсати. Ўзбекистон учун барчасини амалга ошириш қадамлари табиий газ ресурсларига бориб тақалади.

    Туркманистон ва Ўзбекистон бирлашиб, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган мавжуд электр генерациялар орқали қишда афғон ва тожик томонга барқарор арзон ток экспортини йўлга қўйиши, тожик томон эса бу пайт Амударё ҳавзасидаги Рўғон ва Нурек сув омборларини сув билан тўлдиришга ўтиши зарур. Шунда тожик томон ёзда гидроагрегатларига куч бериб ўзбек ва афғон томонга қимматроқ таърифда ток экспорт қилиши мумкин. Бу Амударёда айни суғориш мавсумида сув тошиб оқишини таъминлайди. Бу манзара туркман учун ҳам манфаатли бўлади. Юқори эҳтимол, биз бу пайт ИESларга дам бериб, унга сарфланиши керак бўлган газ ресурсларини қишга захиралаймиз”, — дея фикр билдирган иқлимшунос.

    Эркин Абдулаҳатов хулоса қиларкан, “аграр секторда анъанавий усуллар билан классик суғоришни афзал кўрадиган Ўзбекистон каби мамлакат барқарор газ ва электр энергия ресурси орқали тезроқ иссиқхона ва интенсив боғларга ўтиши лозим”, дея фикр билдирган.

    23.06.2023, 15:58   Изоҳ (0)   7464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзгидромет” 24 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди

    23.06.2023, 15:53

    Янгийўлда ғалладан бўшаган 15 гектар ер ёниб кетди (видео) 

    23.06.2023, 15:24

    Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

    23.06.2023, 14:53

    Сурхондарёда Юқори Тўполанг ГЭС ишга тушса, 1560 та иш ўрни яратилиб, 850 мингдан ортиқ хонадон электр энергия билан таъминланади

    23.06.2023, 14:14

    “Хорижда вафот этган юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келиш давлат томонидан таъминланади” — Шавкат Мирзиёев

    23.06.2023, 13:44

    Қашқадарёда хавфсизлиги таъминланмаган трансформатор сабаб 7 ёшли бола икки қўлидан ажралиб қолди (фото)

    23.06.2023, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.