Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириши, Nazorat.uz канали маъмурлари товламачиликда гумонланиб, қамоққа олиниши, Tashkent City’даги 9 қаватли уйнинг томи ёниб кетиши, Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ вақтида вафот этиши — “Дарё” нашри бугун, 23 январда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
“Керак бўлса, борлиғимни бераман” — Эркинжон Турдимов Сирдарёни ривожлантириш ҳақида
Ушбу вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Турдимов Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида чиқиш қилди.
Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда директорнинг видеомурожаати тарқалганди.
Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Қабул қилинган қарор инфляция кутилмаларини барқарор пасайиш трендига қайтаришга қаратилган.
Ҳокимларнинг 2024 йилда мингга яқин қарори суд томонидан бекор қилинди
Энг кўп ноқонуний қарорлар Тошкент вилояти ҳокимликларига тегишли бўлиб, ҳудудда амалдорларнинг 426 та қарорига нисбатан шикоят тушган. Судлар томонидан қарорларнинг 143 таси ноқонуний деб топилиб, бекор қилинган.
Nazorat.uz канали маъмурлари товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинди
Уч кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент—Ҳожикент электропоезди қатнови Чиноркентгача узайтирилди
Байтқўрғон—Паркент электрлаштирилган темирйўл қурилиши ҳам бошланди.
Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилади
Лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкентдан Ангренгача автомобиль йўли ва Қамчиқ довони лойиҳалаштирилади.
Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш имкони берилади
Объектнинг 50 фоизи қурилганда фуқаролар нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси олиши мумкин бўлади.
2025 йили 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши кутилмоқда
Янги Тошкентда 15 минг хонадон барпо қилинади ва бу уйларда “яшил” энергиядан фойдаланилади.
Ўзбекистонда 2025 йили реновация асосида 20 минг хонадон қурилади
Янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кешбек қилиб қайтарилади.
“Агар бюджет тақчиллиги бўлмаса, ташқи қарзни оширишга муҳтожлик қолмайди” — Марказий банк раиси Тимур Ишметов
Бу йил Ўзбекистон давлат қарзи 45 млрд долларга етиши прогноз қилинган.
2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 115 млрд долларга етди
Йил давомида мамлакат иқтисодиёти 6,5 фоиз ўсган.
Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHRТ ва Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди
Мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар — инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Антониу Коштани Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклади
Самарқандда “Марказий Осиё — Европа иттифоқи” биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистондаги учта ОТМ фанлар бўйича нуфузли олийгоҳлар Топ-1000 талигидан жой олди
World University Rankings 2025 by Subject фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди.
Тошкентда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Tashkent City’даги 9 қаватли уйнинг томи ёниб кетди (видео)
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ вақтида вафот этди
Тиббий ҳужжатлар юритилишида хато ва камчиликларга йўл қўйган 2 нафар ходимга ўртача ойлик маошидан 30 фоиз жарима қўлланилган.
Жиззахда тут дарахтлари кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн сўмлик зарар етказилди
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Изоҳ (0)