Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 1.2 миллиард долларлик келишув имзолади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтаётган форумда Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация 10 дан ортиқ компаниялар ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик шартнома ва меморандумлар имзолаган.
“Унга кўра, чарм пойабзаллар, электромобиллар учун аккумуляторлар ва лифт ишлаб чиқариш фаолиятлари, металл конструкция лойиҳаси, қалампир етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилган” – дейилади вилоят ахборот хизмати маълумотида.
Қўшимча қилинишича, Андижондаги 10 та ҳудудда ГЕС қуриш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилади.
Изоҳ (0)