• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Колхоз” раисидан бир оёғи Америкадаги саволгача — 2024 йилда амалдорлар томонидан айтилган “қанотли” иборалар

    Ўтган 2024 йил давомида айрим мансабдор, депутат ва ҳокимларнинг чиқишлари баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, тармоқларда муҳокамалар марказида турди. “Дарё” шуларнинг бир нечтасини жамлади.

    Дорихоналарга дўст шифокорлар

    Йил бошида “Док-1 Макс” иши айни авжига чиққан вақтда ҳокимларнинг шифокорларга “ҳужуми” бошланиб кетди. Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов йиғилишларнинг бирида беморларни дорихоналарга йўналтириб пул ишлашни касб қилган шифокорлар борлигини айтиб чиқди.

    Ҳайронман, нафси ҳакалак отган шифокорлар, тиббиёт бирлашмаларида ишлаётганлар, дорихонадагилар, президент топшириқ берганидан кейин ҳам халқни алдашдан умуман тап тортмаяпти. Ундан кўра даволаб, касални тузатиб, жуда оч қолиб кетган бўлсанг, пулинг етмаётган бўлса, ёрдам сўрагин. Нима қиласан бўлмайдиган дорини ичириб, бечорани қийнаб, бир жойини даволаб, иккинчи жойини касал қилиб?, деганди Улуғбек Қосимов.

    Ҳамкасбидан ортда қолмай деган Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев эса шифокорларга қарата “касалхона креслосини никоҳлаб олиб, дорини ҳам ота-бободан қолган фирмадан сотиб олишга ўрганган экансан”, деб айблаган ва уларнинг маҳаллий дориларни сотиб олмаётганини танқид қилган.

    Монетизация қачон очилади?

    Ўзбекистонда YouTube монетизациясига чеклов қўйилган. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ушбу тўсиқ қачон олиниши ҳақидаги саволга ҳар гал айлантириб жавоб беради.

    Шерзод Шерматов
    Фото: “Дарё”
    YouTubeъда ишлаётган монетизациядан фойдаланинг, дея вазир ўзбек ютуберларига инглизча контент тайёрлашни тавсия қилган.

    Шерзод Шерматовнинг жавобига журналист Муҳрим Аъзамхўжаев “Егани нонингиз бўлмаса, пирожний енг”, дегандан бўлибди. Мантиққа гап йўқ лекин”, дея истеҳзо қилган.

    “Тегма падаримга”

    Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ўзини инсофли ва маънавиятли деб ҳисоблайди чоғи, у қўл остидаги айрим раҳбарларни маънавиятсизликда айблаб, бир нечтасини ишдан олиш билан таҳдид қилган.

    Ноинсоф ташкилот раҳбарлари маънавиятга эътиборсиз бўлгани учун аризасини оламан. Неча марта огоҳлантириш бердик, атайлаб кузатиб юрибман. Маънавият нима эканини тушунмаяпсанларми? Айб иш қилиб қўйган боладек ерга қараб тураверасан, ноинсоф, дейди масъулларни койиган ҳоким.

    Вилоят ҳокими раҳбарларга “маънавиятли бўлинглар”, деб турган бир пайтда Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерга куч ишлатиб, “падарингга лаънат, эшак”, дея ҳақорат қилган аудио тарқалди.

    Англанишича, фермер ҳокимдан марҳум отасини ҳақорат қилмасликни сўраган: “Биласанми менинг падарим қачон ўлиб кетган? Тегма падаримга”, деган. Ҳоким эса “Тегаман, юз марта тегинаман, ноинсоф. Ифлос, нимага қилиб қўймадинг?”, дея жавоб қайтарган.

    Жанжалдан кейин фермер йиғилиш ўтказилаётган хонадан олиб чиқиб кетилган. Дилфуза Уралова эса ёнидаги ходимга фермернинг оёқ-қўлини боғлаб олиб кетиб, қамаб қўйиш ҳақида ИИБга топшириқ беришни буюрган.

    Ишхонадаги маишат

    Бухорода қурилиш инспекцияси раҳбари Баҳодир Тошев курсдошларига зиёфат қилиб бергани жой тополмаганми, уларни ишхонасига чақирган. У инспекция биносида жонлиқ сўйиб, хатм қилаётганини, тадбирдан сўнг спиртли ичимлик ичиш учун шароит ҳозирлаганини айтган.

    Меҳмонлар келгани ва улар маишат қилган ё қилмагани номаълумлигича қолаверди, лекин Баҳодир Тошев ишдан олинди.

    Халқ пули — давлат пули

    Қашқадарё адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев мактаб даврида иқтисод фанидан қандай баҳога ўқиганини бир анжуманда кўрсатиб берди.

    Унга блогерлардан бири давлат хизматчиларини ижтимоий тармоқларда танқид қилиш тақиқланадиган бўлса, давлат бюджетидан ойлик олмаслиги кераклигини, чунки улар халқ тўлаган солиқлардан ойлик олаётганини айтган.

    Солиқни ҳамма тўлайди, битта сиз эмас. Шу жумладан, ойлик олаётган одамнинг ўзига ҳам тўлаган солиғининг маълум бир қисми айланиб келади. Халқнинг мулки, халқнинг пули деган нарса бу давлат бюджетига ўтдими, давлатнинг пулига айланади ўз-ўзидан. У қанақа йўл билан шаклланиши иккинчи масала. Чунки унда ҳамма иштирок этади, деган бунга жавобан мансабдор.

    Пойтахт ҳокимининг рейди

    Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланганидан буён бирор марта матбуот анжумани ўтказмаган Шавкат Умурзоқов дўконлардан бирида “рейд” ўтказди. Тадбирда ўриклар солинган яшикни қўлига олиб, маҳсулот истеъмолга яроқсиз эканини айтган.

    Булар аҳолига нима сотяпти? Қани СЕС, қани Солиқ? Бу ёққа кел. Қаёққа қараяпсан? Одамлар буни еб, эртага заҳарлансинми? Олмаларнинг сувлари чиқиб кетган. Кўр, моғорлаб ётибди. Дўконда ёнғин хавфсизлиги таъминланганми? Қани МЧС? Нимага сенлар юрмайсанлар, ухлаб ётибсанлар? Бу ерни дўкон эмас, “склад” қилиб ташлашган, деган ҳоким.

    Видео тармоқларда кескин танқидлар билан кутиб олинди. Жумладан, журналист Анора Содиқова ҳоким “колхоз” раҳбари эмаслигини, тадбиркор билан қўпол муомала қилиш унга ярашмаслигини айтиб ўтганди.

    Парламентдаги антиқа сўров

    Парламентда ўтган йиғилишларнинг бирида танаффусга чиқиш масаласида юқори палатанинг олтин қоидасига зид равишда камчилик кўпчиликнинг қароридан устун келди.

    Регламент бўйича танаффусга чиқишимиз керак. Яна 4 та асосий масаламиз қолди. Ҳозир ёки танаффус қилмасдан давом эттиришимиз ёки танаффус қилиб, соат учда давом эттиришимиз мумкин. Соат тўртда Ҳукумат соати бор. Нима дейсизлар?, дея ўртага савол ташлади спикер Нуриддинжон Исмоилов.

    Танаффус қилмасдан давом эттириш ҳақидаги таклиф овозга қўйилди. Натижаларга кўра, 89 нафар депутат танаффуссиз давом эттириш таклифини қўллаб-қувватлади, 13 нафари қарши бўлди, бир киши бетараф яна 15 нафар халқ вакили овоз бермасликка қарор қилди.

    Шундан сўнг спикер таклифни яна овозга қўйди. Бу сафар қўллаб-қувватловчилар 89 нафарга, қаршилар эса 22 нафарга етди.

    “Мен тушунмадим, нима қиламиз, давом этайликми? Ёки танаффус эълон қиламизми?”, дея такрор сўради спикер Исмоилов.

    Ушбу таклиф бўйича фикр билдирган депутат Жаҳонгир Ширинов “камчилик кўпчиликка бўйсуниши кераклиги ва кўриб чиқишни давом эттириш керак”лигини айтди. Спикер ўринбосари Алишер Қодиров эса “Мен ишни давом эттиришга розиман, лекин битта нарсани ҳисобга олишимиз керак, 22 одам ҳозир кайфият билан ишламайди”, деди.

    Шундан кейин парламент йиғилишида кам овоз тўплаган бўлса-да, “танаффусга чиқиш” тарафдорлари ғалаба қозонди.

    Кейинроқ Қонунчилик палатасининг ўша пайтдаги спикери ўринбосари Одилжон Тожиев ушбу вазиятда спикер тўғри қарор қабул қилганини айтганди.

    Қўлидан балоям келмайдиган журналистлар

    Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг чиқишлари ўзига хослиги ва муҳокама ўчоғида қайнаши билан фарқли. Шундай чиқишларнинг бирида у журналистларнинг қўлидан ҳеч вақо келмаслигини иддао қилган.

    Менинг гапларимдан ковак қидирмаларинг, бир нарсалар қидирмаларинг овора бўлиб. Қўлларингдан балоям келмайди барибир. Минг ўйлаганинг билан сочинг оқаради ё тўкилади, холос, деган Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Кейинроқ “вилоят раҳбарининг бу гапи бошқа даврада, бошқа инсонларга қаратилган эди”, дея изоҳланганди.

    Ҳақиқатан журналистларнинг қўлидан “балоям келмади”, ҳоким ҳар доимгидек сувдан қуруқ чиқди.

    Назарбековча жавоблар

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков қочиримлари билан эл “назарига” тез-тез тушиб туради. У матбуот анжуманларининг бирида 2 миллиард сўм маблағ сарфланган “Овоз” лойиҳасига нисбатан билдирилаётган эътирозларга сарфланган пулни ўз ёнидан қайтариб тўлашга тайёрлигини айтганди.

    “Сарфланган 2 миллиард сўмга маломат қилаверсанглар, шу пулни ҳозир уйимни сотиб бўлса ҳам, бераман”, деган эди ўшанда у. Аммо вазир ҳозиргача пулни қайтарганича йўқ.

    У “маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги, вазирлик ёпилиши кераклиги” ҳақидаги саволга Америкадан жавоб излашни айтган.

    Тўғри, саволнинг оёғи қаерда тургани муҳим. Бу саволнинг оёғи Американинг нариги ёғида турибди. Барака топгурлар, оёғингизни ота-онангиз, боболарингиз босган изга қўйинг-да, бу савол чиқмайди сиздан. Боя тушунтирдим, маданият соҳаси — қуш, буни шундай (сиқиб) ушлаш керак, бошқа имкони йўқ. Очсангиз ҳам, манфаат бермайди, фақат бузғунчилик олиб киради. Барака топгурлар, дунёни кўринглар, соғлом одамсизлар-ку.

    Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни бузяпти-ку, расво қилиб юборяпти-ку. Шунинг учун мен эркинлик бермайлик, демоқчи эмасман, тақиқларга мутлақ қаршиман. Лекин эркин одамнинг интеллекти шунга лойиқ бўлиши керак. У тўрт деворнинг ичида ҳам жиноят қилмаслиги керак. Ана ўша кун келганда эркинликни бемалол мажбурлаб берамиз, керак бўлса. “Йўқ, бўлмайман” деса ҳам, “Йўқ, сен эркин яшашинг керак” деймиз. Лекин бугун бутун жамият шунга лойиқ деб айтолмаймиз-ку. Бу саволни виждонимизга қўяйлик, деган вазир.

    Жаноб Назарбеков “нега фестиваллар кўпайиб кетди”, деган саволга ҳам ўз услубида жавоб берган.

    Сизлар кўп савол берасизлар бизга: мақом фестивали қиляпсизлар, бахшичилик, ҳунармандлар фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, ундан кўра асфалт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар бор. Лекин ҳозир бу, кечирасиз-у, битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ, деб айтганди маданият вазири.

    Шунча гапга битта ҳайфсан 

    Нафақат вилоят ҳокимлари, туман раҳбарлари ҳам сўкиниш “санъати”ни бот-бот кўрсатиб туради. Қўшработ ҳокими Дилшод Шакарбоев ўринбосари ва ходимларини шундай “сийлаган”.

    Ноинсофлар, фақат мен айтган одамни топади булар. Ўзинг топ деяпман, ҳей ноинсоф, қурилиш бўйича ўринбосарсан-ку сен. Ишласангиз ишланг, оғайни, йиғиштир б...т.

    Мен бугун 400 миллион беряпман десам, қанча одам гапиряпти. Бу пулга тўлиқ битади. Битта маҳаллага сўрасам, 400 миллион сўм берамиз дейишяпти, Республика маҳаллалар уюшмаси айтяпти. Қурилиш бўйича ўринбосар, қурувчи топ деяпман сенга, н..й, ҳа ноинсоф, п...з, б...я, дея қурилиш бўйича ўринбосарини бўралатиб сўккан ҳоким.

    Шундан кейин ҳоким бошқа кимнидир ҳақоратлаб, ура кетган: “Сен эшакка айтганман умумлаштиришни, аҳмоқ. Бу қурилишга жавоб беради. Ҳой ноинсоф, камбағалликка сен жавоб берасан, эшак, ҳайвон”, дея ҳақоратлаган ғазабнок ҳоким. Унинг бу қилмиши ҳайфсанга лойиқ кўрилган.

    Анжанча “инновация”

    Андижоннинг нафақат ҳокими, балки бошқа тизимдаги раҳбарлари ҳам “янгилик” қилиб тинмайди. Вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носировнинг матбуот анжуманларнинг бирида мактаб олдидаги йўл белгиларини менсимаган ҳайдовчиларни изза қилиш “тажрибаси”ни йўлга мақтаниб чиққан.

    Битта тажриба қилдик: мактаб олдидаги светофор олдига ходим қўйдим. Қизил чироқдан ўтган ҳайдовчини эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб бордим-да, ҳамма болаларни чақириб, “Мана, кеча қизил чироқда ўтган ифлос ҳайдовчи, мана шуни қарғанглар, деб ўқитувчилар билан ижтимоий тармоқларга ҳам чиқардим.

    Қизилда ўтганнинг 2-3 тасини олиб, эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб бораман. Ўзим эринмасдан бораман. Шундай қилиб олиб чиқдик — камайди, деди. Шу сабабми ёки бошқами, кейинроқ Абдунаби Носиров ишдан кетган.

    Насиб бўлса...

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Сенатга берган ҳисоботида ёнилғи энергия нархлари ошиши ҳақидаги гапини “насиб бўлса” деб бошлаган. Унинг бу жумласи тармоқларда тезда томир отиб, мемга айланди.

    Насиб бўлса, кириб келган 2025 йил ҳам “қанотли” иборалар ҳамда “қовун”ларсиз ўтмайди, қарабсизки, жамоатчилик зерикмайди.

    6 январ, 16:04   Изоҳ (0)   16749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #2024 йил#мансабдор#вазир#депутат#ҳоким#туман ҳокими

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп шундоқ ҳам бир ҳафтадан кейин кетади, унга импичмент эълон қилишнинг нима кераги бор? Демократлар нимага эришмоқчи?

    16.01.2021, 10:37

    Россияда депутатлар 2024 йилдан фақат мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни минади

    19.09.2023, 11:20

    Тошкентда аҳолининг янги квартиралар учун тўлаган пулини ўзлаштирган икки эркак қидирилмоқда

    29.04.2024, 10:50

    Собиқ уй-жой коммунал хўжалиги вазири етти йилга қамалди

    15.08.2024, 16:20

    “Дарё” дайжести: 20 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    20.09.2024, 22:15

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    ДХХ тўрт кишидан 12 минг долларни фирибгарлик билан олган шахсни ушлади

    22.11.2024, 17:15

    Олмалиқда “Тошкент вилояти сув таъминоти” мутахассиси пора олаётганда ушланди

    22.11.2024, 19:00

    Ўзбекистонда “Темирйўл транспорти тўғрисида”ги қонун имзоланди

    29.11.2024, 13:09

    Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

    02.12.2024, 12:45

    Ўзбекистонда қурилиш майдонларида атмосфера ҳавоси талабларини бузганлар жаримага тортилиши мумкин

    04.12.2024, 17:10

    Омбудсманга 10 ойда руҳий, жисмоний босим ўтказилгани юзасидан 158 та шикоят келиб тушди

    05.12.2024, 13:35

    Тошкентда янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани бўйича муносабат билдирилди

    16.12.2024, 12:55

    Туман ҳокимидан вазиргача: журналист ва блогерлар устидан шикоят қилган, судга берган амалдорлар

    23.12.2024, 12:15

    Ироқ АҚШ васийлигидан чиқишдан бош тортди

    24.12.2024, 23:35

    Расул Кушербаев ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришда қатъий текшириш кераклигини таклиф қилди

    27.12.2024, 23:12

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича тадбиркорларга солинадиган жарималар қайта кўриб чиқилади 

    1 январ, 16:50

     Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев суд қилинди

    4 январ, 12:19

    “Ҳуқуқшунос бўлишни истагандим” — онасининг орзусини амалга оширган ва “Ўзбек қизи” билан танилган Айсанемхон Юсупова 28 ёшда (фото)

    6 январ, 10:00

    Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”

    4 январ, 19:30

    Теҳрон Римни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда

    4 январ, 21:55

    Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди 

    4 январ, 23:25

    Ғайрат Дўстов “иши”: нега у билан боғлиқ воқеа жамоатчиликни хавотирга солди? 

    4 январ, 23:50

    Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилди

    5 январ, 09:34

    Ўзбекистонликларни умрага ноқонуний юбориб келган турфирма 75 млн сўм жаримага тортилди

    5 январ, 10:46

    Фарғонада 2 ёшли бола энага туфайли оғир жароҳат олди

    5 январ, 12:11

    “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда” — ҳарбий таҳлилчи

    5 январ, 23:59

    Байден Мессини мукофотлади 

    5 январ, 19:28

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи яна оширилади

    6 январ, 08:58

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар сотув курси 13 000 сўмга чиқди

    6 январ, 10:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.