• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлатда иккинчи шахс, Олий суд раиси, саноат ва адлия вазири: Совет даврида ўзбек аёллари қайси лавозимларда ишлаган?

    Ўзбекистонда айни вақтда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга етди. Бу умумий раҳбарларнинг учдан бир қисмидан ҳам кўпроқ кўрсаткич ҳисобланади. Аёлларнинг раҳбарлик лавозимларига муносиб кўрилаётгани — қувонарли ҳол, албатта. Боиси ўзбек аёллари азалдан раҳбарлик вазифаларини уддалаган. “Дарё” мустақилликкача бўлган даврда энг юқори лавозимларда ишлаган аёл раҳбарлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Ёдгора Насриддинова — давлатнинг иккинчи шахсига айланган раҳбар

    Ёдгора Насриддинова.
    Фото: Википедия

    1920-йил Қўқонда юк кўтарувчи оиласида туғилган Ёдгора Насриддинова 1970-йилларга келиб, Ўзбекистонда Шароф Рашидовдан кейинги иккинчи шахс даражасига етган. Аммо сиёсий жараёнлар ва “Пахта иши” туфайли сиёсатчининг карьераси қанчалик тез ўсган бўлса, шунчалик шитоб билан қулаган.

    Ўзбекистон тарихи музейи очилишида Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ва Ўзбекистон Компартияси раҳбарлари. Тошкент, 1970 йил
    Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви.

    Ёдгора Насриддинова етим бўлиб туғилгани учун шундай исмни олган. Отаси ўпка шамоллаши туфайли оламдан ўтганида у ҳали онасининг қорнида бўлган. Онаси биринчи эрининг вафотидан кейин иккинчи марта турмушга чиққан. Ёдгора Насриддинова интервьюсида “ўгай отаси қўлидан ушлаб, ташқарига олиб чиққан ва йўл четида ёлғиз ташлаб кетган, шундан сўнг 6 ёшида бегона инсонлар қўлида қолиб кетгани” ҳақида сўзлаб берган.

    1931- йил Ёдгора Насриддинова Қўқондаги биринчи меҳрибонлик уйига ўтказилиб, ўқиши учун имконият ҳам яратилади. У 1936 йил Тошкент темир йўл транспорти институтининг Ишчи факультетига ўқишга киради ва ОТМни тамомлашидан олдин “Сталин” стипендиясини олади.

    Талабалик йилларида Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори, Тошкент—Ангрен темир йўли қурилишида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Айтилишича, у ушбу муассасаларда раҳбарлик лавозимида ишлаган ягона аёл бўлган.

    Фаолияти давомида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Усмон Юсупов билан учрашади. Республика раҳбари Ёдгораaнинг меҳнаткашлигини кўриб уни Тошкентга Ленин Коммунистик Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитаси котиби лавозимига ўтказади. 1946 йилдан 1948 йил мартгача Ўзбекистон комсомолининг Тошкент вилоят қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлайди. 1948 йилдан Ўзбекистон Комсомоли Марказий Комитетининг иккинчи котиби, 1950 йил октябрдан 1952 йил майгача Тошкент шаҳар Ўзбекистон Компартияси Киров туман қўмитаси биринчи котиби лавозимида фаолият юритган.

    Фото: ekogradmoscow.ru

    1952 йил майда Ўзбекистон ССР қурилиш материаллари саноати вазири этиб тайинланган ва 1955 йил февралигача ушбу вазирликни бошқарган. Сўнгра Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг ўринбосарлигига муносиб кўрилган. 1959 йил мартдан 1970 йил сентябргача эса Шароф Рашидовнинг ўрнида Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси сифатида фаолият юритган. Шу тариқа Ўзбекистонда бундай лавозимни эгаллаган биринчи ва ягона аёл бўлган.

    1970 йилдан 1974 йилгача СССР Олий Совети Миллатлар Кенгашининг раиси. Ундан кейин СССР қурилиш материаллари саноати вазирининг ўринбосари, Осиё ва Африка мамлакатлар ишлари бўйича қўмита раиси бўлган. 1970 йилларнинг ўрталарида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси бўлган вақтидаги жинояти учун вазифасидан четлаштирилган ва унга нисбатан порахўрлик иши очилиб, 2,5 йил давомида сўроқ қилинган.

    1988 йил “Известия” нашрида чоп этилган Аркадий Сахниннинг “Коррупция” номли мақоласида сиёсатчи амнистия тўғрисидаги ишлар бўйича 23 миллион рубль пора олгани ҳақида сўз боради. Тергов жараёнида аёл бир неча бор миокард инфарктини бошдан ўтказгани, қизи оғир қон томир касаллиги билан реанимацияга ётқизилгани, ўғли эса туҳматга чидай олмай 42 ёшида вафот этгани айтилади.

    Шундан сўнг Ёдгораага хатлар кела бошлайди, уларда одамлар сохта хатларга имзо чекишга мажбур бўлганликларини тан олганди. Шунингдек, гумонланувчига ҳам жиноят таркиби йўқлиги сабабли иш тўхтатилгани ҳақида ҳам расмий хат келади.

    Москва шаҳридаги Ёдгора Насриддинова қабри.
    Фото: ekogradmoscow.ru

    Ўзбекистонлик сиёсатчи 2006 йил Москвада вафот этган.

    Дунёда биринчи марта Олий судни бошқарган ўзбек аёли

    Ўзбекистонда суд экспертизаси илмий тадқиқот институти ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига номи берилган Хадича Сулаймонова ҳақида эшитган ёки ўқигандирсиз. 1913 йил Андижонда туғилган Хадича Сулаймонова Ўзбекистон ССРда Адлия вазири, Олий суд раиси каби раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

    Хадича Сулаймонова.
    Фото: Википедия

    У 1935 йил Жаҳон Обидова номидаги Тошкент Совет қурилиши ва ҳуқуқ институтининг Юридик факультетини тамомлаган. 1935—1938 йилларда халқ судьяси, Ўзбекистон ССР Олий суди аъзоси сифатида иш юритган. Москва юридик институтининг совет жиноят ҳуқуқи кафедраси аспирантурасида ўқиб, ҳуқуқшунослик бўйича илмий даражага эга бўлган биринчи ўзбек аёлига айланган.

    Сулаймонова 1945 йил сентябрдан Тошкент юридик институти жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти, мудири сифатида иш бошлаб, 1954 йил шу институт ректори этиб тайинланган. 1956—1958 йилларда Ўзбекистон ССР Адлия вазири, 1964 йилдан эса Ўзбекистон ССР Олий суди раиси сифатида фаолият олиб борган.

    Хадича Сулаймонова Адлия вазири, Олий суд раиси сифатида фаолият юритган йилларда вазирликнинг 41 нафар ходимидан 15 нафари, вилоят судининг 87 нафар судьясидан 25 нафари аёл киши бўлгани таъкидланади.

    1957 йил 1 майдаги маълумотларга эътибор берсак, “министрлик”даги 41 ходимнинг 15 нафари, вилоят суди 87 нафар судьясининг 25 нафари, 230 нафар халқ судьясининг 48 нафари, 70 нафар нотариуснинг 53 нафари аёл-қизлар бўлган. Хадича Сулаймонова аёл-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратган кўринади. 1958 йил 24 январда унинг раҳбарлигида Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. Бу институтга кейинроқ Хадича Сулаймонова номи берилади. Институт ҳозирги пайтда марказга айланган. Шу йилнинг мартида Ўзбекистон Адлия ва суд органлари қайта ташкил этилди. Адлия “министрлиги”нинг судлар ва нотариусларни бошқариш функцияси Олий судга берилди, дейилади бу ҳақдаги маълумотда.

    Хадича Сулаймонова.
    Фото: TBC Bank Uzbekistan видеоролигидан кадр

    У 1965 йил 26 ноябрда оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган ва Тошкент шаҳридаги Чиғатой қабристонига дафн қилинган.

    Мамлакат Восиқова — Ўзбекистон Адлия вазири

    Ўзбекистон тарихида аёл кишининг Адлия вазири этиб тайинлангани билан боғлиқ ҳолат ҳам бор. Бундай мартабага 1924 йил Тошкент шаҳрида туғилган Мамлакат Восиқова эришган.

    Мамлакат Восиқова.
    Фото: Ўзбекистан тарихи каналида эфирга кетган кўрсатувдан кадр

    У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, хизмат кўрсатган юрист ва юридик фанлар доктори даражасига етган.

    Фото: Ўзбекистан тарихи каналида эфирга кетган кўрсатувдан кадр

    Мамлакат Восиқова 1952—1957 йилларда Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари, 1957—1960 йилларда Олий Суд раиси ўринбосари, 1970—1984 йилларда эса Ўзбекистон Адлия вазири лавозимларида фаолият кўрсатган. 1984 йилдан эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳуқуқ асослари кафедраси мудири сифатида фаолиятини давом эттирган.

    Фото: Ўзбекистан тарихи каналида эфирга кетган кўрсатувдан кадр

    У 1997 йил 12 январь куни Тошкентда вафот этган.

    Римажон Худойберганова — Хоразм вилояти ҳокими

    Римажон Худойберганова.
    Фото: Шахсий архив

    Хоразм вилоятига уч йил раҳбарлик қилган Римажон Худойберганова ҳам Ўзбекистоннинг янги тарихидаги саноқли аёл раҳбарлардан бири ҳисобланади.

    У 1942 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 1960—1966 йилларда Тошкент текстиль институтида таълим олган. Мутахассислиги тикувчи бўлган аёл фаолиятини Урганч тикувчилик фабрикасида бошлаган. 1972 йил фабрика директори этиб тайинланган.

    Фото: Kun.uz

    1980 йиллардан бошлаб эса партия тизимида турли лавозимларда ишлаган. 1988 йил сентябрь ойида Хоразм вилояти партия қўмитаси биринчи котиби, яъни вилоят ҳокими этиб сайланган ва ўша вақтда вилоятни бошқараётган СССРдаги ягона аёл бўлган. У бу лавозимда 1992 йилгача қолган.

    Римажон Худойберганова ҳокимликдан кетишини Ўзбекистон президентлигига ўтказилган биринчи сайловдан сўнг, ҳудудда Ислом Каримовга овоз бериш жараёни рақиби Салой Мадаминовга нисбатан кам бўлгани билан изоҳлаган.

    Римажон Худойберганова. 2020 йил
    Фото: Kun.uz

    Раҳбарликдан бўшатилишимга сайлов масаласи асосий сабаб бўлди деб ўйлайман. Президент сайловида Ислом Каримов вилоятимизда 36,7 фоиз овоз олди, Муҳаммад Солиҳ эса 57 фоиз. Ислом Абдуғаниевичга: “Мени ишдан олаверинг, ўрнингизда бўлганимда, ўзим ҳам шундай қилардим”, деганман. Буни рақобатчиларим уюштирган деган шубҳам ҳам бор.

    Бундан ташқари, баъзи раҳбарлар “биз эркакмиз, аёл киши бошлиқ бўлса, бошимизни қандай кўтариб юрамиз”, деб арз қилишгани ҳақида ҳам эшитганман. Мендан бирор айб топишолмади. Устимдан фалонча уйи бор, фалонча машинаси бор деган маънода “юмалоқ” хатлар ёзишди. Кўп марта текширишди, ҳатто қариндошларимнинг уйларини ҳам санаб чиқишди. Бу айбловлар исботини топмади, дейди у бу ҳақда эслар экан.

    Шодиой Мансурова — Шаҳрисабз шаҳри ҳокими бўлган

    Шодиой Мансурова.
    Фото: “Дарё”

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига раҳбарлик қилган вилоятдаги биринчи аёл раҳбар — Шодиой Мансурова 1946 йил туғилган бўлиб, Ўзбекистон мустақиллигига қадар раҳбарлик лавозимларида ишлаган. У 1988 йил Шаҳрисабз шаҳри ва тумани қўшиб юборилгунга қадар Шаҳрисабз шаҳар партия қўмитаси биринчи котиби вазифасини бажарган.

    Шодиой Мансурова вилоятда хотин-қизлари орасида биринчилардан бўлиб, шаҳар ҳокими, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган, “Мўтабар аёл” кўкрак-нишони, “Саломатлик” ордени билан тақдирланган.

    У 2024 йил 7 март куни юрак хуружидан вафот этган.

    Янги Ўзбекистон бошқарувидаги ҳоким аёллар 5 нафарни ташкил қилади

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида давлат бошқарувида аёл раҳбарлар кўпчиликни ташкил қилган бўлса-да, кейинчалик бу жинс вакиллари раҳбарлик лавозимларидан четлатилган. Маълум муддат ҳокимлик лавозимлари уларга топширилмаган. Президент Шавкат Мирзиёев даврига келиб бошқарувда яна аёл кадрларга ишонч билдирила бошлаган.

    Янги Ўзбекистонда эски Ўзбекистондан фарқли равишда бир пайтда 6 нафар аёл ҳокимлик лавозимига тайинланган. Шавкат Мирзиёев 2020 йил 20 январь куни Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида туман ҳокимлигига номзод аёлларни қидираётгани ҳақида гапиргач, февраль ва март ойларида Ўзбекистондаги қатор ҳудудларда аёл ҳокимлар пайдо бўла бошлади.

    Фотоколлаж: Xabar.uz

    18 февраль куни Дилфуза Уралова Сирдарёнинг Боёвут туманига ҳоким этиб тайинланган бўлса, 29 февраль куни Наргиза Неъматова Бухоронинг Олот тумани раҳбарига айланди. Шу йилнинг 4 март куни эса фаолиятини мактабда бошлаган Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳрига раҳбар бўлди. Ундан сўнг Андижон вилоятининг Бўстон туманига Садбархон Мамитова, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманига Мақсуда Мустафоева, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига Зулайҳо Маҳкамова раҳбар этиб тайинланди.

    2021 йил ёзида Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этиб, унинг ўрнида яна аёл киши — Санобар Носирова туманнинг янги раҳбарига айланди. Тўрақўрғон ҳокими Зулайҳо Маҳкамова 2022 йил мартида Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раиси этиб тайинланди. Кейинчалик қўмита тугатилгач, Маҳкамова бош вазир ўринбосари лавозимида ишлашда давом этди.

    Мақсуда Мустафоева вилоятдаги пахтачилик кластери билан боғлиқ муаммолар ва фаолиятидаги камчиликлар сабаб 2022 йил февралида Қарши тумани ҳокимлигини тарк этди. 2023 йилнинг октябрь ойига келиб Тошкент шаҳрида ҳам тарихда биринчи маротаба аёл ҳоким иш бошлади. Яккасарой тумани прокурори сифатида ишлаб келган Нилуфар Аллаберганова мазкур туманга раҳбар этиб тайинланди.

    Нилуфар Аллаберганова.
    Фото: Яккасарой ҳокимлиги

    Шундай қилиб айни кунда Ўзбекистоннинг туман-шаҳарларини бошқараётган аёл ҳокимлар сони 5 нафарни ташкил этади.

    14 март, 21:37   Изоҳ (0)   12478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ёдгор Насриддинова#Ҳадича Сулаймонова#Мамлакат Восиқова#Римажон Худойберганова#аёл ҳокимлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Банкда ишладим, қизимни турмушга бердим ва энди ижодга қайтдим». Собиқ «Жоним» гуруҳи хонандаси Азиза Насриддинова билан суҳбат

    21.04.2022, 16:46

    СССР раҳбарияти таркибидан ўрин олган чинозлик Турсуной, монополиячиларни танқид қилган Ислом Каримов, нажот — теракда! Ўзбек матбуоти 25 апрелда нималар ҳақида ёз...

    25.04.2022, 07:30

    Атом бомбасидан воз кечиш учун имзо чеккан Қозоғистон ва Украина, Марғилоннинг 1962 йилги омборчи-миллионери, 23 майда янграган сўнгги қўнғироқ. Ўзбек матбуоти 25

    25.05.2022, 07:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.