• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Aндижон Фарғона Наманган

    Ҳар уч ҳужжатнинг бири ёпиқ: водий ҳокимлари жамоатчиликдан нимани яширмоқда?

    Жорий йилнинг январь ойида водий вилоятларидаги ҳокимликлар томонидан 3435 та ҳужжат имзоланиб, жойлаштирилган. Ҳужжатларнинг ҳар учтасидан биттаси “шахсга оид” деган важ билан “яшириб” қўйилган. Беркитиш бўйича Андижон вилоятининг Избоскан ҳамда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманлари етакчилик қилган.

    “Дарё” январь ойида водий вилоятлари ҳокимликлари томонидан “E-qaror” ягона электрон тизимига жойлаштирилган ҳужжатлар бўйича таҳлилни ўтказди.

    Скриншот: e-qaror.gov.uz

    Энг кўп яширилган ҳужжатлар қайси вилоятга тегишли

    Водий вилоятлари ҳамда шаҳар ва туманлари ҳокимликлари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар томонидан 2025 йилнинг 1 январидан 31 январь кунига қадар “E-qaror” платформаси орқали жами 3435 та ҳужжат имзоланган.

    Энг кўп ҳужжат Наманган вилоятига тегишли бўлиб, ой давомида ҳокимлик ва кенгашлар томонидан 1311 та қарор ва фармойиш қабул қилинган. Фарғона вилоятида эса 1302 та, Андижон вилояти ҳокимликлари томонидан эса қўшни вилоятдаги ҳамкасбларига нисбатан анча оз, 822та ҳужжат имзоланган.

    Умумий ҳисобда водий вилоятларида 33 та норматив тусдаги қарорлар қабул қилинган.

    Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари қабул қилинган ҳужжатларнинг 35 фоизини жамоатчиликдан яширган. Наманган вилоятида эса 26 фоизга яқин, яъни 331 та ҳужжат “ёпиб” қўйилган. 

    Оммадан яширилган ҳужжатларнинг аксариятида “шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги” ҳамда “хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгиси қўйилган.

    Фарғона вилоятидаги ҳокимлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар статистикаси

    Вилоят ҳокимлари қанчалик очиқ?

    Вилоятлар ҳокимлари орасида энг кўп ҳужжат Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров томонидан қабул қилинган бўлиб, умумий миқдорда 73тани ташкил этади. Уларнинг 19 таси, яъни салкам 30 фоизи ёпиқ.

    Ўн икки йилдан буён бир лавозимда ишлаётган, узоқ йиллик ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов эса январь ойида 46 та ҳужжатни имзолаб, 12 тасини яширган.

    Шавкат Абдураззоқов имзолаган 56 та ҳужжатнинг 10таси, яъни 18 фоизи ёпиб қўйилган. имзоланган.Наманган ҳокими январь ойида бошқа ҳамкасбларига нисбатан очиқроқ бўлганлигини кўриш мумкин. 

    Андижон вилоятидаги ҳокимлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар статистикаси

    Андижон: Балиқчида битта ёпиқ ҳужжат мавжуд

    Андижон вилоятидаги шаҳар ва туманлар орасида “E-qaror” платформасида ҳужжатларни “яшириш” бўйича Избоскан тумани ҳокимлиги етакчилик қилган. Январь ойида ҳокимлик томонидан жами 40 ҳужжат  (30 таси қарор ва 10 таси фармойиш) жойлаштирилган. Ҳужжатларнинг 34 таси, яъни 85 фоизи яшириб қўйилган. 

    Хонобод шаҳри, Булоқбоши, Улуғнор ва Шаҳрихон туманлари ҳокимликлари эса 70 фоизга яқин ҳужжатларни бошқалар кўролмаслиги учун беркитиб қўйган.

    Қолган туманлар ҳокимликлари томонидан жойлаштирилган қарор ва фармойишларнинг 15 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисмининг “юзига қизил парда” тортиб қўйилган.

     Саккиз йилдан буён Балиқчи туманига ҳокимлик қилиб келаётган Жасурбек Абдураимов томонидан 19 та ҳужжатдан атига биттаси ёпиб қўйилгани таҳсинга лойиқ. 

    Фарғона: ёпиқликда етакчи — Бувайда ҳокимлиги

    Фарғона вилоятида энг кўп ёпиқ ҳужжат Бувайда тумани ҳокимлигига тегишли бўлиб, 31 та ҳужжатнинг 24 таси, яъни 80 фоизи яширилган.

    Данғара, Учкўприк, Ёзёвон ва Ўзбекистон туманлари ҳокимликлари эса 66 фоиз ҳужжатларга “қизил парда тортган”. Марғилон шаҳар ҳокимлиги эса 39 та ҳужжатнинг 23 тасини беркитиб қўйган. Бу жами ҳужжатнинг 60 фоизини ташкил этади.

    Қолган ҳокимликларда эса қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг 20 фоиздан 50 фоизга бўлган қисми беркитилган. 

    Наманган вилоятидаги ҳокимлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар статистикаси

    Наманган: беркитилган ҳужжатлар камроқ

    Водий ҳудудида Наманган вилояти шаҳар ва туман ҳокимликлари бошқаларга нисбатан анча очиқ дейиш мумкин. Сабаби туман ҳокимликлари томонидан платформага жойлаштирилиб, беркитилган ҳужжатлар 50 фоизга ҳам етмайди.

    Вилоятда Поп тумани ва Тўрақўрғон туманлари ёпиқлик бўйича етакчилик қилса-да, умумий ҳисобда беркитилган ҳужжатлар 40 фоизга ҳам етмайди. Мисол учун, Поп тумани 88 та ҳужжатдан 35 тасини, Тўрақўрғон тумани эса 79 та қарор ва фармойишнинг 31 тасини яширган.

    Қабул қилинган қарор ва фармойишларни Давлатобод (64 тадан 9 таси),  Чортоқ (65 тадан  9 таси) ҳамда Янги Наманган (70 тадан 16 таси) туманлари ҳокимликлари жамоатчиликка очиқ ва ошкора эълон қилаётган таҳсинга сазовор. 

    Ёпиқ ҳужжатларнинг аксарияти молиявий характерга эга

    “Яширилган” қарор ва фармойишларнинг аксарияти молиявий характерга эга. Шу сабабли оммадан яширилаётган бўлиши мумкин.

    Масалан, Ёзёвон тумани ҳокимининг 24 январдаги 21-11-165-Қ/25 – сонли қарори платформада беркитиб қўйилган бўлган. 

    Ёзёвон тумани ҳокимининг 24 январдаги 21-11-165-Қ/25 – сонли қарори 
    Фото: e-qaror.gov.uz

    Қарорда туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бюджет параметрларида назарда тутилган захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигидаги раҳбар ходимларга қулай шарт-шароит яратиш ва туманнинг келгусидаги иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларини узлуксиз ва изчил давомийлигини таъминлаш мақсадида хизмат уйлари хариди учун 570 миллион сўм ажратиш белгиланган.

    Мазкур қарорнинг нега оммадан яширилгани бизга қоронғи. Ҳужжат мазмуни ва иловасида шахсга доир маълумотлар ҳам мавжуд эмас бўлса-да, асоссиз равишда “ХДФУ” белгиси босилгани эса, янада қизиқ.

    Бағдод тумани ҳокимининг 29 январдаги 10-11-152-Ф/25-сонли фармойиши
    Фото: e-qaror.gov.uz

    Худди шундай ҳолатни Бағдод тумани ҳокимининг 29 январдаги 10-11-152-Ф/25-сонли фармойишида ҳам кўриш мумкин. Фармойишда кенгаш, ҳокимлик ва бир қатор тузилмаларнинг раҳбар ҳамда ходимларига устама белгилаш учун 545 миллион сўм ажратиш белгиланган.

    Ёпиқлик қонунбузилишларга сабаб бўлмоқда

    Ҳокимликлар ҳужжатларни беркитиш орқали нафақат ўз қилмишларини жамоатчиликдан яширяпти, балки шу орқали Бюджет кодекси, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонун ҳамда қонуности ҳужжатларнинг талаблари бузилишига йўл қўймоқда.

    “Дарё” “E-qaror” платформасига жойлаштирилган ҳужжатларни кузатишда давом этади.

    7 феврал, 18:52   Изоҳ (0)   11163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #э-қарор#ҳужжатлар#Андижон#Фарғона#Наманган#ҳокимлар
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазирлиги «Тошкентдаги ИВВ биноси ‘қўлга олинди’» тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди

    23.12.2019, 09:38

    Олий суд блогер Отабек Нуритдинов иши бўйича баёнот берди

    02.01.2020, 21:53

    «Гўёки Ислом Каримов ҳозир залга кириб келадигандек». Беш йил аввал Шавкат Мирзиёевга президент вазифасини бажариш юклатилган эди. Тарихий мажлисдан репортаж

    08.09.2021, 07:52

    Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди

    12.07.2022, 21:05

    Адлия вазирлиги E-qaror тизимида айрим ҳужжатлар йўқолиб қолганига муносабат билдирди

    10.11.2022, 17:30

    Андижон шаҳрида жамоат транспортида юриш нархлари ўзгарди. Бироқ ҳокимлик буни ОАВда эълон қилмади

    17.09.2023, 10:25

    Электрон ҳукумат платформаси орқали 2023 йилнинг 8 ойида 1 500 млн дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилди

    24.10.2023, 18:11

    Навоийда жарима майдонидаги юк машинасини чиқариб бериш учун 1,5 минг доллар олган шахс ушланди 

    27.10.2023, 11:59

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    28.10.2023, 19:23

    Ҳилол Насимов 61 ёшни қаршилади. Режиссёр нима учун фильмларидаги бош қаҳрамон ролини фақат ўғлига беради?

    12.02.2024, 10:50

    Маҳаллий кенгаш раиси-депутат ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади

    08.07.2024, 22:25

    Ўзбекистонда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланади

    09.07.2024, 13:48

    “Э-Сайлов” ахборот тизими орқали сайлов жараёнларига оид деярли 60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди

    13.09.2024, 17:23

    Вазирлик ва идоралар президент қарори ижросини нега бажармаяпти?

    22.11.2024, 11:15

    Яшнобод ҳокими ўзини 62 миллион сўм билан мукофотлади. Ҳокимлик МИБдан салкам 700 миллион сўм қарздор

    23.12.2024, 18:12

    Ўзбекистонда намойиш этилган илк корейс сериали — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео)

    2 январ, 10:30

    Тошкент ҳокими бюджетдан ажратилган 100 млд сўмга оид қарорни шахсга доир маълумотлар важи билан яширгани аниқланди 

    26.12.2024, 11:40

    Яшнобод ҳокимининг ўзини мукофотлаш тўғрисидаги қарори қонуний экани билдирилди

    26.12.2024, 11:10

    Тошкентда 2025 йили давлат органларининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида фуқароларга етказилган зарарни қоплашга 35 млрд сўм ажратилади

    7 январ, 19:25

    Андижондаги барча халқ депутатлари кенгашлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган маҳаллий бюджетни бир кунда тасдиқлади 

    8 январ, 17:48

    Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилди  

    9 январ, 13:01

    Ёпиқ ҳужжатлар чиндан ҳам ёпиқми? Пойтахт ҳокимликлари нега қарор ва фармойишларни яширмоқда?

    10 январ, 12:15

    160 минг доллар билан қўлга тушган ФВБ бошлиғи, судга оширилган Комил Алламжоновга суиқасд иши, дунё рейтингидаги ўрнини 7 поғонага яхшилаган Ўзбекистон армияси: 1...

    10 январ, 22:50

    Иммунитетни пасайтиради, камқонликка олиб келади: қатъий парҳез сабаб юзага келиши мумкин бўлган 10 та ножўя ҳолат

    16 январ, 17:55

    Нукус шаҳар ҳокимлиги тақиқдаги Malibu-2 сини сотмоқчи, ўрнига 500 млн сўмга Kia K5 сотиб олинган

    20 январ, 17:11

    Сурхондарё ҳокими 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратди

    21 январ, 12:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.