Андижонда электр таъминотини яхшилаш бўйича янги келишувлар имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов хитойлик ҳамкорлар билан учрашиб, янги келишувларни имзолаган.
Унга кўра, аҳолини сифатли ва доимий равишда электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ГЭСлар қурилиши белгилаб олинган.
Жумладан, Қорадарё ўрамида умумий қуввати йилига 50 мегаватт бўлган 6 та лойиҳа қурилиши бўйича келишувга эришилди ва меморандум имзоланган.
Изоҳ (0)